"qurilish materiallari va buyumlari"


Акустик ашёлар икки гуруҳга, яъни товуш ютувчи ва товушизоляция ашёларига бўлинади


Download 0.9 Mb.
bet7/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1596177
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
28-мавзу. Organik issiqlik izolyasiya materiallari

Акустик ашёлар икки гуруҳга, яъни товуш ютувчи ва товушизоляция ашёларига бўлинади. Товуш ютувчи ашёларнинг асосий вазифаси кучли шовқинларни ютиш ва уларни пасайтиришдан иборатдир. Товушизоляция ашёлари эса бино деворлари, конструкциялари орқали ўтаётган шовқин товушларни камайтириш учун хизмат қилади.
Акустик материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


21
Товуш ютувчан ашёлар. Товуш ютувчан ашёлар маълум диапазонли товушларни ютиш қобилиятига, декоратив хусусиятларга эга бўлиши керак. Товуш ютувчан ашёларнинг барчаси ғовакли бўлиб, бу ғовакларда товуш ютилади.
Ғовакли ашёлар толали, донали ва эластик ҳолатларда бўлади. Акустик ашёлар ва буюмларни ишлаб чиқариш технологияси иссиқизоляция ашёларига ўхшаш. Товуш ютувчан ашёларга ёғоч толали плиталар, ёғочқириндили плиталар, минерал шиша ва асбсст толали тўлқинсимон плиталар, акустик совуқ плиталар, серғовак плита ва блоклар киради.
Ёғоч толали акустик плита товуш ютувчан ашё бўлиб, плитада маълум тартибда тешиклар ва тирқишлар жойлаштирилади. Бу плиталарнинг товуш ютувчанлик коэффициенти тешикчаларнинг катталиги ва сонига боғлиқдир. Элак шаклли қилиб ишланган плиталарни товуш ютувчанлик коэффициенти юқори бўлади. Ўртача зичлиги 180 кг/м3, қалинлиги 32 мм бўлган плитанинг товуш ютиши 0,9 дан ҳам юқори бўлади. Юза ҳажми нотекис (ғовакли) бўлган плиталарнинг товуш ютувчанлиги текис юзалига қараганда ортиқ бўлади. Бу плиталарни ўлчамллари 1200х1200 дан 3000х1700 мм гача, қалинлиги эса 12 дан 25 мм гача боради. Ўртача зичлиги 200-300 кг/м3.
Акустик материаллар

«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi


22
Ёғоч қириндили товуш ютувчан ашёларга акустик фибролит киради. Фибролит плитанинг узунлиги 1000-2500, эни 500-700 ва қалинлиги 30-100 мм.
Минерал шиша ва асбест толали плиталар битумли, мочевино-формальдегидли, фенолформальдегидли ёки крахмалли боғловчилар асосида тайёраланади. Плиталарни декоративлигини ошириш учун уларнинг юзаси махсус эмульсиялар билан буялади ва қуритилади. Плиталарнинг ўлчамлари 300х300 дан 900-1000 мм, қалинлиги эса 15-100 мм, ўртача зичлиги 50-250 кг/м3, товуш ютувчанлик коэффициенти 0,8-0,9 Вт/(м.0К).

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling