«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallar
13
Материал тузилишида берк ғоваклардан ташқари яна туташ ғовакларнинг мавжудлиги туфайли у юқори товуш ютиш хоссасига ҳам эгадир.
Бикр кўпик полиуретан кичик зичликка ва юқори мустаҳкамликка эга бўлиб, сув ва салбий муҳитларга бардошли, металл юзаларга мустаҳкам ёпишадиган самарали иссиқ сақловчи материалдир. Бикр кўпикполиуретан плита, уч қатламли панеллар, сегментлар, қобиқлар тайёрлашда, қувурлар учун совуқ шароитда кўпчийдиган ва қотадиган монолит иссиқ химояловчи қопламаларни ҳосил қилишда ишлатилади (5.7 б-расм).
Қистирмалар кўринишидаги эластик кўпик полиуретан панелларни горизонтал ва тик туташган жойларини герметиклаш учун ишлатилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallar
14
Кўпикполивинилхлорид ғоваклари бир текис туташган тузилишли сарғиш рангли кўпик кўринишли материалдир. У поливинилхлорид смоласи асосидаги мураккаб аралашмадан тайёрланади. Таркибига турли пигментлар киритиб, исталган рангдаги буюм тайёрлаш мумкин. Ундан ўлчамлари 500х750, қалинлиги 35...70 мм ли плиталар тайёрланади. Унинг ўртача зичлиги 95...195 кг/м3, иссиқ ўтказувчанлиги 0,06 Вт/(м 0С) бўлиб, 24 соат ичидаги сув шимувчанлиги 0,3 %, ишчи ҳарорати 70 0С.
Кўпикполивинилхлориддан тайёрланган плиталар қурилиш конструкциялари, совутиш ускуналари ва қувурларни иссиқ ҳимоялашда ишлатилади (5.7 в- расм).
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallar
15
Сотопластлар асалари уяси шаклини эслатадиган катакли иссиқ сақловчи материалдир. Улар полимерларга шимдирилган гофрирланган қоғоз варақларни, шиша толали ва пахтали матоларни елимлаб тайёрланади. Сотопластлар узунлиги 1000...1500, эни 550...650 ва қалинлиги 300...350 мм ли плиталар кўринишида ишлаб чиқарилади. Уларнинг ўртача зичлиги 30...100 кг/м3, иссиқ ўтказувчанлиги 0,046...0,058 Вт/(м 0С), сиқилишдаги мустаҳкамлиги 0,3...4 МПа тенг бўлади.
Сотопластлар уч қатламли панеллар орасини тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Уларнинг иссиқ сақлаш хоссаларини орттириш учун коваклари мипора увоқлари билан тўлдирилади (3расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |