«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallari
10
Ячейкали пластмассалар тузилишига қараб иссиқ сақловчи пластмассалар “кўпикпластлар” ва “поропластлар” га бўлинади.
Кўпикпластлар деб, зичлиги кичик ва ўзаро туташмаган газларга ёки ҳавога тўлган бўшлиқлар, ёхуд ячейкалар мавжуд бўлган ғовак пластмассаларга айтилади.
Поропластлар деб, тузилиши бир-бири билан туташган бўшлиқлар орқали тавсифланадиган серғовак пластмассаларга айтилади. Пластмасса таркибида кўпик ва газ ҳосил қилиниши натижасида аралаш тузилишли буюмлар олинади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallar
11
Бундай ячейкали (ковакли) пластмассаларнинг ғоваклиги 90...98%, ўртача зичлиги 0,026...0,058 Вт/(м0С) бўлади. Бикр ва яримбикр ячейкали пластмассалар етарли даражада мустаҳкам, эластик ва эгилувчан бўлиб, улар сувга, кучсиз кимёвий ва биологик муҳитларга чидамли ҳисобланади. Қалинлиги 5...6 см ли кўпикпластлар 14...16 см қалинликдаги минерал пахта ёки ячейкали бетонлар сингари иссиқ сақлаш хусусиятига эга. Ячейкали пластмассалар асосида тайёрланган уч қатламли панелларнинг 1м2 массаси 20...50 кг гача камаяди. Кўпикпласт ва поропластларни қирқиш, кесиш ва бетон, асбоцемент, металл, ёғоч ҳамда қоғоз юзаларга елимлаб бириктириш осон. Бундай пластмассалар плита, қобиқ, ярим цилиндр шаклида девор, том қоплама, қувурлар ва бошқа конструкцияларнинг иссиқ ҳимояси учун ишлатилади.
«QURILISH MATERIALLARI, BUYUMLARI VA KONSTRUKSIYASI TEXNOLOGIYASI» kafedrasi
Organik issiqlik izolyasiyasi materiallar
12
Кўпикполистирол бир текис туташган ғовак тузилишли қаттиқ ва оқ кўпик кўринишли материалдир. Унинг ўртача зичлиги 25...40 кг/м3, едирилишга бардошли, сувли ва кимёвий муҳитларга чидамли, иссиқ ўтказувчанлиги 0,05 Вт/(м 0С), ишчи ҳарорати 70 0С гача. Кўпикполистролдан тайёрланган қатламли плиталар иссиқ сақловчи конструкциялар сифатида, шунингдек, товушдан ҳимояловчи буюмлар сифатида ишлатилади (5.7 а – расм).
Кўпикполиуретан полиэфир полимерлари, катализатор, эмулгатор ва сув аралашмасининг кимёвий реакцияси натижасида кўпчитиб ҳосил қилинган серғовак материалдир. Кўпикполиуретан бикр ва эластик ҳолда тайёрланиб, унинг ўртача зичлиги 50...60 кг/м3, иссиқ ўтказувчанлиги 0,02...0,04 Вт/(м 0С), ишчи ҳарорати 110 0С гача.
Do'stlaringiz bilan baham: |