Р. А. Юсупов, С. Н. Искандарова, Ш. Мирзанова C/C++ тилида топшириқ ва масалалар Самарқанд – 2013 йил
Download 1.35 Mb.
|
CPP masalalari1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Топшириқлар 77.
- 12 27 -10 Тенглама илдизлари: x1 = -25.551 x2 = -28.449 83.
- 34 67 34 67 дан кичик 90.
- 170 68 Сиз 2.00 кг га семиришингиз керак. 96.
Танлаш
if оператори Умумий мулоҳазалар Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак: дастурнинг кейинги ходидаги иккита йўналишдан бирини танлаш учун if операторидан фойданилади; танланган кўрсатмалар кетма-кетлиги if дан кейин айлана қавсларга олинган ифода ёзуви – шарт қийматига боғлиқ равишда бажарилади; else дан кейин ёзилган кўрсатмалар, агар шарт ифоданинг қиймати нолга тенг бўлган ҳолдагина бажарилади, қолган барча ҳолларда шартдан кейинги кўрсатмалар бажарилади; агар дастурда шартга мос келганда ёки мос келмаганда бир нечта кўрсатмалар бажарилиши керак бўлса, у ҳолда бу кўрсатмалар фигурали қавсга олинган битта группага бирлаштирилиши керак; тўпламлардан элементларни танлашда ичма-ич жойлашган if кўрсатмаларидан фойдаланиш керак. Топшириқлар 77. Иккита сонни бўлинмасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Дастур фойдаланувчи киритган сонларни тўғрилигини текшириши керак ва, агар улар нотўғри (бўлувчи нолга тенг) бўлса, бу ҳақда хабар бериши керак. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Бўлинмани ҳисоблаш. Бўлинувчи ва бўлувчини битта сатрда киритинг, кейин ->12 0 Хато қилдингиз. Бўлувчи нолга тенг бўлиши мумкин эмас. 78. Ҳалқанинг юзасини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Дастур бошланғич маълумотларни тўғри киритилганлигини текшириши керак. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Ҳалқа юзасини ҳисоблаш. Бошланғич маълумотларни киритинг: Ҳалқа радиуси (см) ->3.5 Туйнук радиуси (см) ->7 Хато!Туйнук радиусиҳалқа радиусидан катта бўлиши мумкин эмас. 79. Минут ва секундларда берилган вақтни секундларга айлантирувчи дастур тузинг. Дастур фойдаланувчи киритаётган маълумотларни тўғрилигини текшириши ва шундай ҳолларда, агар маълумотлар нотўғри бўлса мос хабар чиқариши шарт. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Фойдаланувчи киритган нотўғри маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган. Вақтни киритинг (минут.секунд) -> 2.90 Ҳато! Секунд 60 дан катта бўлиши мумкин эмас Ишни тугатиш учун 80. Йил кабиса ҳисобланишини текширадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган. Йилни киритинг, масалан 2000, ва ->2001 2001 йил – кабиса эмас Ишни тугатиш учун 81. Иккита қаршиликдан ташкил топган электр занжирнинг қаршилигини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Қаршиликлар кетма-кет ёки параллел уланган бўлиши мумкин. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Электр занжирнинг қаршилигини ҳисоблаш. Бошланғич маълумотларни киритинг: Биринчи қаршилик катталиги -> 15 Иккинчи қаршилик катталиги -> 27.3 Уланиш тури (1 – кетма-кет, 2 – параллел) -> 2 Занжир қаршилиги: 9.68 82. Квадрат тенгламани ечимини топадиган дастур тузинг. Дастур бошланғич маълумотларни тўғрилигини текшириши керак ва агар иккинчи даражали номаълумнинг коэффициенти нолга тенг бўлган ҳолда мос хабарни чиқариши керак. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Квадрат тенгламани ечиш Битта сатрда коэффициентлар қийматларини киритинг ва ->12 27 -10 Тенглама илдизлари: x1 = -25.551 x2 = -28.449 83. Харидни чегирмани эътиборга олиб қанча бўлишини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Агар харид суммаси 1000 сўмдан ортиқ бўлса чегирма 10% ни ташкил этади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Харидни чегирмани эътиборга олиб қанчалигини ҳисоблаш Харид суммасини киритинг ва ->1200 Сизга 10% чегирма берилади Харид суммаси чегирмани эътиборга олган ҳолда: 1080.00 сўм. 84. Харидни чегирмани эътиборга олиб қанча бўлишини ҳисоблайдиган дастур тузинг. Агар харид суммаси 500 сўмдан ортиқ бўлса, чегирма 3% ни, агар сумма 1000 сўмдан катта бўлса 5 % ни ташкил этади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Харидни чегирмани эътиборга олиб қанчалигини ҳисоблаш Харид суммасини киритинг ва ->640 Сизга 5% чегирма берилади Харид суммаси чегирмани эътиборга олган ҳолда: 620.80 сўм. 85. Мустақиликка асос солинган санани билишини текширадиган дастур тузинг. Фойдаланувчи нотўғри жавоб берган ҳолда, дастур тўғри жавобни чиқариши керак. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Мустақилликка қачон эришилган? Сонни киритинг ва ->1990 Хато қилдингиз, мустақилликка 1991 йилда эришилган. 86. Иккинчи жаҳон уруши бошланган санани билишини текширадиган дастур тузинг. Фойдаланувчи нотўғри жавоб берган ҳолда, дастур тўғри жавобни чиқариши керак. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Иккинчи жаҳон уруши қайси йилда бошланган? Сонни киритинг ва ->1939 Тўғри. 87. Компьютер тарихини билишни текширадиган дастур тузинг. Дастур саволни ва учта жавоб вариантни чиқариши шарт. Фойдаланувчи тўғри жавобни танлаши ва унинг тартиб номерини киритиши шарт. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Савол: 1. 2. 3. Тўғри жавоб номерини киритинг ва -> 3 Ҳато қилдингиз. Тўғри . 88. Компьютер тарихини билишни текширадиган дастур тузинг. Дастур саволни ва учта жавоб вариантни чиқариши шарт. Фойдаланувчи тўғри жавобни танлаши ва унинг тартиб номерини киритиши шарт. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Савол: 1. 2. 3. Тўғри жавоб номерини киритинг ва -> 1 Ҳато қилдингиз. Тўғри жавоб: 2. 89. Клавиатурадан киритилган иккита сонни таққослайдиган дастур тузинг. Дастур қайси сон катталигини ёки улар тенглигини мос хабар билан чоп қилиб кўрсатиши керак. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Битта сатрда иккита бутун сонни киритинг ва ->34 67 34 67 дан кичик 90. Иккита бир хонали сонларнинг кўпайтмасига мисолни чиқарадиган, фойдаланувчидан тўғри жавобни сўрайдиган, унинг тўғрилигини текширадиган ва “Тўғри!” ёки “Хато қилдингиз” хабарини ва тўғри жавобни чиқарадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). 6х7 нечи бўлади? Тўғри жавобни киритинг ва -> 56 Хато қилдингиз. 6х7=42 91. Айирмага (100 чегарасида) мисолни чиқарадиган, фойдаланувчидан тўғри жавобни сўрайдиган, унинг тўғрилигини текширадиган ва “Тўғри!” ёки “Хато қилдингиз” хабарини ва тўғри жавобни чиқарадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). 83-17 нечи бўлади? Тўғри жавобни киритинг ва -> 67 Хато қилдингиз. 83-17=66 92. Фойдаланувчи киритган бутун сон жуфт эканлигини текширадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Бутун сонни киритинг ва ->23 23 сони – жуфт эмас 93. Фойдаланувчи киритган бутун сон учга бўлинишини текширадиган дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Бутун сонни киритинг ва ->451 451 сони учга бутун бўлинмайди 94. Шанба ва Якшанба кунларида телефонлардан фойдаланувчилар учун 20% чегирмани ҳисобга олувчи тўловни амалга оширувчи дастур тузинг. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Телефон бўйича тўловни ҳисоблаш Бошланғич маълумотларни киритинг: Суҳбат узунлиги (тўлиқ минутлар сони) -> 3 Ҳафта куни (1 - душанба, ..., 7 - якшанба) -> 6 20% чегирма берилади. Суҳбат нархи: 5.52 сўм. 95. Фойдаланувчининг оптимал оғирлигини аниқловчи дастур тузинг. Дастур ариқ оғирликни норматив оғирлик билан таққослайди ва озиш ёки семириш ҳақида кўрсатма беради. Оптимал оғирлик Бўй (см) – 100 формула бўйича ҳисобланади. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган (фойдаланувчи киритган маълумотлар ярим қалин шрифтда белгиланган). Битта сатрга бўш жой орқали бўй (см) ва оғирлик (кг) ларни киритинг, кейин -> 170 68 Сиз 2.00 кг га семиришингиз керак. 96. Фойдаланувчидан ой номерини сўрайдиган ва кейин унга мос йил фаслини чоп қиладиган дастур тузинг. Агар фойдаланувчи рухсат этилмаган сонни киритган ҳолда, дастур “Маълумот хато киритилди” хабарини чиқариши шарт. Қуйида дастур бажарилиши вақтида таклиф этиладиган экран кўриниши келтирилган. Ой номерини киритинг (1 дан 12 гача бўлган сон) ->11 Куз Download 1.35 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling