Топшириқлар
44. Қуйидаги рубойини кўк фонга кул ранг ҳарфлар билан чоп қиладиган дастур тузинг.
Бизлар бўлмасак ҳам жаҳон бўлғуси,
Бизлардан на ному нишон бўлғуси,
Аввал-ку йўқ эдик, етмовди ҳалал
Яна бўлмасак ҳам, ҳамон бўлғуси.
Умар Ҳайём
45. Шундай дастур тузингки, у “Ҳар бир овчи какликнинг қаерда ўтиришини билишни истайди!” – гапни экранга чиқарсин ва сўзлар тартибига қараб рангларни (ранглар қуйидагича кодланади: ҳар бир – қизил, овчи – оч сариқ, каклик – ҳаво ранг, қаерда – кўк, ўтиришини – яшил, билишни сариқ, истайди – жигар ранг) мос равишда ишлашсин. Ҳар бир сўз ўзига хос ранглар билан чоп қилинсин.
Киритиш
Умумий мулоҳазалар
Бу бўлимдаги масалаларни ечишдан олдин қуйидагиларни ёдга олиш керак:
Топшириқлар
46. float туридаги radius ўзгарувчининг қийматини клавиатурадан киритишни таъминловчи кўрсатмани ёзинг.
47. u ва r ўнли каср (float туридаги) ўзгарувчиларнинг қийматларини киритишни таъминлайдиган кўрсатмани ёзинг. Тахмин қиламизки, фойдаланувчи ҳар бир сонни тергандан кейин тугмасини босиши керак.
48. u ва r ўзгарувчиларнинг қийматларини киритишни таъминлайдиган кўрсатмани ёзинг. Тахмин қиламизки, фойдаланувчи сонларни бир сатрга теришлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |