Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси
Download 4.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Илмий тадқиқот методологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Индивидуал (лот. бўлинмас)
ТУШУНТИРИШ Тушуниш билан бир қаторда, муҳим билиш процедураси – тушунтириш ҳам мавжуд. Унинг бош мақсади – ўрганилаётган предметнинг моҳиятини, ривожланиш сабаблари, шартлари ва манбаларини, ҳаракат механизмларини аниқлашдан иборат. Тушунтириш, одатда, тавсифлаш билан чамбарчас боғлиқ ва илмий башоратнинг негизини ташкил этади. Шунинг учун ҳам тушунтириш деганда, умумий тарзда, муайян факт ёки ҳодисани умумлаштиришни тушуниш мумкин. Тушунтириш объектининг моҳиятини очиб бериш билан бирга, тушунтиришни асослашда фойдаланилган билимларга аниқлик киритиш ва уларни ривожлантиришга ҳам кўмаклашади. Хуллас, тушунтириш вазифаларини ҳал қилиш илмий билим ва унинг концептуал аппарати ривожланишнинг муҳим стимулидир. 131 8.2.2-Чизма 8.2.3.- Чизма Тушунтиришнинг бош мақсади – ўрганилаётган предметнинг моҳиятини, ривожланиш сабаблари, шартлари ва манбаларини, ҳаракат механизмларини аниқлашдан иборат. 1) Тушунтиришнинг дедуктив-номологик модели фандаги реал тушунтириш жараёнини эмас, балки пировард натижанигина тавсифлайди. Бу модел тушунтирилаётган ҳодисани маълум қонунга боғлайди. 2) Оқилона тушунтиришнинг рационал ва интенционал модели моҳиятини шундан иборатки, маълум тарихий шахснинг қилмиши- ни тушунтиришда тадқиқотчи мазкур субъектнинг айни қилмишига нима туртки берганлигини аниқлаш ва ушбу мотивлар нуқтаи назаридан қилмиш оқилона бўлганлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилади. 3 ) Телеологик ёки интенсионал тушунтириш модели ҳаракатнинг оқилоналигини эмас, балки ҳаракат қилаётган шахс кўзлаётган шахс кўзлаган мақсадни, тарихий ҳодисалар иштирокчиларининг ниятини кўрсатиб беради. Тушунтиришнинг амалга ошириш шакллари (ҳамкорлик фаолиятида, фикрни изоҳловчи, фикрни қабул қилувчи иштирокидаги шакллар) 1. Индивидуал (лот. бўлинмас) –инсон шахсий ҳаётининг алоҳидалиги, шахс ҳуқуқларининг мутлоқлигини ифодаловчи фалсафий ахлоқий тамойил. Индивидуал онг –муайян гуруҳ, элат, миллат мансуб бўлган айрим шахснинг онги. 2. Триалогик (юн. учлик)- борлиқнинг учлиги; 1). Намуна-ақл; 2) декург-руҳ; 3) материя-космос. 3. Полилолик (грек. кўп). Тараққиётнинг ҳар қандай процесси уч босқичли: 1) тезис; 2) антитезис; 3) синтез босқичларини босиб ўтади. Келгуси ҳар қандай босқич олдинги босқични инкор этиб, унинг қарама –қаршилигига айланади. Синтез эса фақат антитезисни рад этиб қолмасдан балки тараққиётнинг ҳар иккала олдинги босқичларининг баъзи хусусиятларини ўзида янгича бирлаштиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling