Р. Халимметова илмий тадқИҚот методологияси


Download 4.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/158
Sana20.09.2023
Hajmi4.59 Mb.
#1682905
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   158
Bog'liq
Илмий тадқиқот методологияси

 
Глоссарий 
1.  Концепция – бирон нимага нисбатан қарашлар тизими, асосий 
фикрлар йиғиндиси, бунда тадқиқот мақсад, вазифалари 
аниқланиб, унинг олиб бориш йўллари кўрсатилади. 
2. Кузатув – предметни уни миқдор жиҳатидан ҳамда сифат 
тавсифини ўлчаш орқали ўрганиш. Кузатув – бу фаолият 
вазифасидан келиб чиқадиган, умуман ва хусусан мақсадга 
мувофиқ идрок этиш бўлиб, илм-фанда – асбоб-ускуналардаги 
маълумотни идрок этиш услуби бўлиб, у такрорий кузатиш ёки 
тадқиқотнинг бошқа услубларини (масалан, эксперимент) қўллаш 
ҳисобига объективлик ва назорат қилинувчанлик белгиларига эга. 
3. Мавзунинг долзарблиги – мазкур муаммо (масала, савол)ни ҳал 
қилиш учун унинг ушбу вақт ва мазкур вазиятда муҳимлик 
даражаси. 
4. Мавҳумлаш – (лот. – чалғитмоқ, четлашмоқ) – муайян, аниқ 
нарсалардан умумий тушунчалар ва ривожланиш қонунларига 
ўтиш имконини берадиган чалғиш (четлашиш). 
5. Моделлаш – ўрганилаётган предмет, ҳодисани асл нусха 
тавсифлари белгиларига эга бўлган унга ўҳшаган (аналог) шакли, 
қурилмаси, формал кўриниш (масалан, формулалар) билан 
алмаштириш.
6. Мантиқий ёндашув – хаёл (тасаввур)да тарихий назария 
шаклидаги мураккаб динамик ҳодисани тасодифлар ва алоҳида 
муҳим бўлмаган фактлардан четлашган ҳолда тиклаш. 
7. Модель 
реал воқеаликка идеаллаштирилган (схематик) 
яқинлаштириш ёки реал воқеалик ҳақида соддалаштирилган 
тасаввур. 
8. Мониторинг – юз бераётган жараёнлар динамикасини ўрганиш, у 
ёки бу ҳодисаларни (шунингдек, нохуш ҳодисаларнинг олдини 
олиш учун) объект ҳолати, унинг алоҳида параметрларини доимий, 
мунтазам кузатув, назорат қилиб бориш.
9. Методология – назарий ва амалий фаолиятни ташкил қилиш ва 
қуриш принциплари ва усуллари тизими, шунингдек шу тизим 
тўғрисидаги таълимот. Методология («метод» (услуб) ва «логия» 
сўзларидан) – фаолиятнинг тузилмаси, мантиқий ташкил қилиш, 
услублари ва воситалари тўғрисидаги таълимот. Замонавий 
тушунчаси фаолиятни ташкил қилиш демакдир. 
10. Муаммо (проблема) (юнон. problema – қийинчилик, тўсиқ) – 
билиш (идрок этиш)даги зиддият, қарама-қаршилик, янги пайдо 
бўлган 
фактлар, 
маълумотлар 
ҳамда 
уларни 
изоҳлаш, 
тушунтиришнинг эски усуллари ўртасидаги номувофиқлик билан
таърифланади; бўлғуси тадқиқот соҳасини қамраб олган кўплаб 
шакллантирилган илмий саволларни йирик умумлаштириш. 
Бугунги кунда муаммоларнинг қуйидаги турлари фарқланади: 


125 
 
тадқиқотчилик муаммоси – бу бир илмий фан доирасидаги ва бир 
қўлланиш соҳасидаги бир-бирига яқин тадқиқот мавзулари 
мажмуидир; 
Илмий 
маънодаги 
муаммо 
-бу 
билишни
ривожлантириш жараёнида объектив тарзда вужудга келадиган 
масала ёки ечими амалий ёки назарий манфаат касб этадиган 
масалалар мажмуидир. 
11. Интуиция - ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз бевосита
англаб олиш қобилияти. 
12. Комплекс таҳлил – объект, ҳодисани ҳар томонлама, турли фан ва фан 
йўналишлари нуқтаи назаридан, вакиллари билан бирга ўрганиш. 
13. Қонун – оламдаги нарса ва ҳодисаларни муҳим, зарурий, умумий 
ва такрорланиб турувчи боғланишлар, ўзаро алоқадорлик ва 
муносабатларнинг намоён бўлишидир.
14. Мутлоқ ҳақиқат - предметнинг келажакда тўлдирилиши ёки унга 
аниқлик киритилиши мумкин бўлган тарзда тўла мукаммал 
бўлиши.
15.  Мушоҳада - муаммо устидаги мушоҳада натижалари, иш 
муаллифи чиқарган хулосалар, шунингдек бундай хулосаларнинг 
амалиёт учун ёки муаммонинг кейинги ўрганилиши учун 
аҳамиятининг баҳоланишини ўз ичига олади. 
16. Неопозивитизм (юн. янги, ижобий) – позитивизмнинг янги шакли 
бўлиб, ХХ асрда илмий билим ва фалсафий-методологик 
муаммолар таҳлили ва ечимини топишга қаратилган таълимот. 
17. Нисбий ҳақиқат – борлиқ асосантўғри акс эттирлиалиган, образ 
объектга унга мос эмаслиги билан ажралиб туриладиган билим.
18. Объектив ҳақиқат - билимларимизнинг инсон инсониятга боғлиқ 
бўлмаган мазмуни тушунилади. 
19. Парадигма – (юнон. – paradeigma – мисол, намуна) – асосий, бош 
назария, илмий жамоатчилик томонидан фаннинг у ёки бу соҳасида 
унинг муайян тараққиёт даврида ундан фойдаланишнинг қабул 
қилинган усуллари билан бирга.
20. Тизимлийлик - ўзаро манфаат, ва алоқада бўлувчи ва муайян 
яхлитликни бирликни ташкил этувчи элементлар тўплами.

Download 4.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling