Рақамли иқтисодиёт


Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш


Download 468.33 Kb.
bet53/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Ишлаб чиқариш заҳираларини нормалаштириш, корхонанинг узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Агар ишлаб чиқариш заҳиралари нормативлардан паст бўлса, ишлаб чиқариш жараёнининг издан чиқиши, ишчи кучи ва ускуналарнинг бекор туриб қолиши, корхонанинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий кўрсаткичлари пасайишига олиб келиши мумкин. Шу билан бир пайтда, ишлаб чиқариш заҳираларининг белгиланган норма ва нормативлардан ошиб кетишига ҳам йўл қўймаслик керак, чунки бу маблағларнинг “музлаб” қолишига ва натижада корхона ва давлатнинг зарар кўришига олиб келади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари жорий, суғурта (кафолатли), тайёрлов (технологик) ва мавсумий турларга бўлинади.
Жорий заҳира  бу, материаллар етказиб бериш оралиғида ишлаб чиқаришни моддий ресурслар билан таъминлаш учун зарур бўлган заҳирадир. Жорий заҳиралар материал етказиб бериш даври, оралиғи ҳамда хом ашё ва бошқа материалларнинг суткалик сарфланишига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади.
Мисол. Нон комбинати бир суткада 10 тонна ун сарфлайди, тегирмондан эса бир ойда бир марта ун қабул қилади. Яъни етказиб бериш оралиғи 30 кунни ташкил қилади. Демак, уннинг максимал даражадаги жорий заҳираси 300 (10х30) тоннани, ўртача жорий заҳираси 150 (10х30:2) тоннани, ун ҳар ўн кунда етказиб берилгандаги минимал жорий заҳираси эса 50 (10х10:2) тоннани ташкил қилади.
Шу тариқа жорий заҳиралар ҳажми кўп жиҳатдан етказиб бериш оралиғига боғлиқ бўлади: оралиқ қанчалик кичик бўлса, заҳира шунчалик кам бўлади. Бундан келиб чиққан ҳолда жорий заҳира миқдорини қуйидаги формула асосида топиш мумкин:
Змах қ Мўр х Тт.ц
Бу ерда:
Мўр – ушбу материалдан ўртача суткалик фойдаланиш миқдори (Т., дона);
Тт.ц – етказиб бериш оралиғи ёки таъминот цикли, кунлар.

Суғурта (кафолат) заҳирасидан таъминотда юзага келиши мумкин бўлган узилишлар ёки кўзда тутилмаган ҳолатларда фойдаланиш мўлжалланади. Кўпинча суғурта заҳирасининг миқдори жорий заҳира нормасининг 50% миқдорида белгиланади ҳамда қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Зстр қ Мўр х (Т1 Қ Т2 Қ Т3 Қ Т4)
Бу ерда:
Т1 – материални юклаш учун кетадиган вақт;
Т2 – материаллар йўлда бўладиган вақт;
Т3 – материалларни омборга қабул қилиш вақти;
Т4 – материалларни фойдаланишга тайёрлаш вақти.
Суғурта заҳираси омборда жорий заҳира билан биргаликда сақланади ҳамда ундан умуман фарқ қилмасада, алоҳида ҳисобга олинади ва фақат корхона раҳбариятининг рухсати билангина сарфланади.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling