Рақамли иқтисодиёт
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати
- Мавзу 7. Сервис корхона ва ташкилотларининг айланма фондлари ва айланма маблағлари
- 7.1. Сервис корхона ва ташкилотларидаги капитал қўйилмалар
- Сервис корхоналарида айланма фондлар ва айланма маблағлар тушунчаси. Уларнинг таркиби ва тузилиши.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
Ишлаб чиқариш қуввати нима? Корхона асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни яхшилашнинг асосий йўналишлари? Корхона ишлаб чиқариш қувватининг қандай турлари мавжуд? Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати: Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010 Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008 www.lex.uz www.ziyonet.uz Мавзу 7. Сервис корхона ва ташкилотларининг айланма фондлари ва айланма маблағлари Ушбу мавзуда сервис корхоналарининг айланма маблағлари ва айланма фондлари ҳақида кенг тушунчалар ёритилган. Ҳозирги кунда улардан оқилона фойдаланиш йўллари келтирилган бўлиб, фаолият давомида мавжуд муаммоларни ҳал этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари ёритилган. 7.1. Сервис корхона ва ташкилотларидаги капитал қўйилмалар Маълумки ресурслар чегараланган, улардан оқилона фойдаланиш ҳар бир тадбиркорнинг асосий вазифаларидан биридир. Айниқса, бугунги кунда ушбу масалага жиддий қараш лозим. Замонимиз иқтисодчи олимлари томонидан ушбу масалага доир кўплаб қарашлар мавжуд, уларни таҳлил қилиш ва тежамкорлик, оқилона фойдаланиш йўлларини аниқлаш ҳақида келтирилган маълумотларни кўриб чиқамиз. Режа: Сервис корхоналарида айланма фондлар ва айланма маблағлар тушунчаси. Уларнинг таркиби ва тузилиши. Сервис корхона ва ташкилотларининг айланма маблағларга бўлган талабни аниқлаш. Сервис корхоналарида айланма фондлар ва айланма маблағлар тушунчаси. Уларнинг таркиби ва тузилиши. Корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил қилишда меҳнат қуроллари (асосий фондлар) ва ишчи кучидан ташқари, айланма маблағларга ҳам эга бўлишлари зарур. Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар, қоидага кўра, корхонанинг ҳисоб рақамида нақд пул кўринишида жамғарилади. ҳар бир корхонанинг айланма маблағлари асосий фондларнинг техник ҳолати ва маҳсулот ишлаб чиқариш дастури билан боғлиқ. Корхона қанчалик катта ва унинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари турлари кўп бўлса, айланма маблағлар шунчалик кўп талаб қилинади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси ҳисобланади. “Айланма маблағлар ” атамасидан ташқари “айланма капитал” ибораси ҳам кўп қўлланилиб, асосан иқтисодий назария ва хўжалик юритишнинг хорижий тажрибасидан олинади. Моҳиятига кўра, айланма капитал корхона ишлаб чиқариш капиталининг бир қисми бўлиб, унинг қиймати ишлаб чиқаришнинг ҳар бир циклида ишлаб чиқарилган маҳсулотга ўтказилади ҳамда ушбу товарни сотгандан сўнг корхонага қайтарилади. Айланма капитал кўпинча корхонанинг пул маблағлари ҳисобланувчи ёки ишлаб чиқариш жараёнида пул маблағларига айлантирилувчи ҳаракатчан активлари қаторига киритилади. Иқтисодий табиати, бажарувчи вазифалари ва ишлаб чиқариш жараёнидаги ўрнига кўра, “айланма маблағлар” ва “айланма капитал” ўртасида сезиларли фарқ йўқ. Корхона доимий капиталининг таркибий қисми сифатида улар хом ашё, ёқилғи, энергия ресурслари, ёрдамчи ва бошқа материалларда юзага келади, шунингдек, ишчи кучларини ёллаш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга бўнак (аванс) тариқасида берилади. Айланма маблағларга бўлган қўшимча талаб банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига қопланади. Бозор иқтисодиёти шароитларида корхоналарнинг айланма маблағларга етарли тарзда эга бўлиши уларнинг нормал фаолият юритиши гарови ҳисобланади. Шуни ҳам унутмаслик зарурки, ишлаб чиқараётган маҳсулот бирлигига сарфланувчи хом ашё, материал, ёқилғи ва энергия миқдори маҳсулот сифатига таъсир кўрсатмаган ҳолда қанчалик кам бўлса, маҳсулот шунчалик арзонлашади ҳамда айланма маблағлар камроқ сарфланиб, улардан фойдаланиш самарадорлиги юқори бўлади. Корхоналарнинг айланма маблағлари айланма фондлари ва муомала фондларига тақсимланади. Бундай тақсимлаш уларнинг моддийбуюмлашган тузилишидан ташқари, ишлаб чиқариш жараёни ва умуман, корхонанинг иқтисодий фаолиятидаги иштироки асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, тақсимлаш режалаштиришни ташкил қилишда ҳамда корхонанинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларида айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини аниқлашда катта роль ўйнайди. Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling