Рақамли иқтисодиёт


Download 468.33 Kb.
bet57/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Мутлақ озод қилиш корхонанинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжини камайтиришни тавсифлайди ҳамда мавжуд ресурслардан рационал фойдаланишга оид турли ташкилий-техник чора-тадбирлар ҳисобига амалга оширилади.
Мисол. Корхона айланма маблағларининг ўртача миқдори 2000 йилда 100 млн сўмни ташкил қилади. 2001 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини ўзгартирмаган ҳолда 90 млн сўм миқдорида эҳтиёж режалаштирилмоқда. Бу ҳолда асосий воситаларнинг мутлақ озод қилиниши 10 млн сўмни ташкил қилади.
Нисбий озод қилиш айланма маблағлари ҳажмининг ўзгариши ҳамда сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришини акс эттиради. Уни аниқлаш учун ҳисобот йилида айланма маблағларга эҳтиёжни, маҳсулотни мазкур давр мобайнида сотиш бўйича ҳақиқий айланиш ҳамда ўтган даврдаги айланишни (кунларда) инобатга олган ҳолда ҳисоблаш зарур. Улар ўртасидаги фарқ озод қилинган воситалар миқдорини беради.
Мисол. Корхонада 1999 йилда сотилган маҳсулот қиймати 360 млн сўмни, 2000 йилда эса 400 млн сўмни ташкил қилган. Айланма маблағларнинг ўртача қолдиғи 1999 йилда 100 млн сўм, 2000 йилда эса 95 млн сўмни ташкил қилган. Айланиш муддати 1999 йилда 100 кун (100х360:360). 2000 йилда айланма маблағларга эҳтиёж 111 млн сўм (400х100:360). 1999 йилда айланма маблағларнинг ўртача қолдиғи 95 млн сўмни ташкил қилганини ҳисобга оладиган бўлсак, воситаларнинг нисбий озод қилиниши 16 млн сўмни (111 - 95) ташкил этади.
Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Айланма маблағларни баҳолаш нима учун керак?

  2. Айланма маблағ нима?

  3. Айланма маблағларнинг нормаси?



Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz




Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling