Рақамли иқтисодиёт


Тайёр маҳсулот қолдиқларини нормалаштириш


Download 468.33 Kb.
bet55/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Тайёр маҳсулот қолдиқларини нормалаштириш. Ишлаб чиқариш жараёни тугаллангандан сўнг меҳнат предметлари тайёр маҳсулот кўринишида муомалага киритилади.
Айланма маблағларнинг тайёр маҳсулотга айланиш нормативи миқдори, ўртача бир суткалик ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (таннархи бўйича) айланма маблағларнинг кунлардаги тайёр маҳсулот нормасига сифатида, яъни тайёр маҳсулотнинг корхона омборида сақланиш муддати сифатида аниқланади:
Гн қ В : Т х Нт.м
Бу ерда:
Гн – тайёр маҳсулот нормативи;
В - режалаштирилган даврда режадаги таннарх бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот;
Нгн – тайёр маҳсулотлардаги айланма маблағлар заҳиралари нормаси, кунларда;
Т - режадаги даврда календар кунлар миқдори.
Тайёр маҳсулотнинг омборда сақланиш муддати тайёр маҳсулотни транспортировка қилиш ва сотишга боғлиқ бўлади. Айланма маблағларнинг ушбу нормасидаги кунлар сони маҳсулотни тайёрлаш, юклаш, ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни банкка топшириш учун зарур бўлган кунлардан иборат бўлади.
Келгуси давр харажатларни нормалаштириш. Ўсиб бораётган фан-техника тараққиёти суръатлари айланма маблағларнинг келгуси давр харажатлари аҳамиятини оширмоқда. Бу харажатлар корхонанинг махсус бухгалтерия ҳисобида учта манба: янги техникани ўзлаштириш фонди (агар корхонада шундай фонд мавжуд бўлса), банк кредити ва фойда (харажатарни маҳсулот таннархига киритиш йўли билан) ҳисобига йиғилади. Айланма маблағларнинг келгуси давр харажатлари (Нкд) нормасини ҳисоблашда қуйидаги формулага амал қилинади:
Нкд қ Р Қ Рич Қ Рт
Бу ерда:
Р - йил бошида келгуси давр харажатлари учун сарфланиши мўлжалланган маблағлар миқдори (бухгалтерия ҳисоботи бўйича);
Рич – режадаги йилда лойиҳа-сметаларда кўзда тутилган ишлаб чиқариш харажатлари;
Рт - ўзлаштирилаётган маҳсулот таннархига киритилувчи ҳамда сметаларда кўзда тутилувчи ёки махсус манбалар ҳисобига қопланувчи харажатлар.
Алоҳида элементлар бўйича айланма маблағлар харажатлари нормалари аниқлангандан сўнг, айланма маблағларга бўлган умумий эҳтиёжлар (норматив) миқдори ҳисобланади. Корхона айланма маблағларига бўлган умумий эҳтиёж, ишлаб чиқариш заҳиралари (хом ашё ва асосий материаллар, ёрдамчи материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, харид қилинувчи маҳсулотлар, қадоқлаш ва ўров материаллари, ёқилғи ва ҳоказолар), тугалланмаган ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ва келгуси давр харажатларидан иборат бўлади.



  1. Download 468.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling