Рақамли иқтисодиёт


Мавзу 8. Сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқаришни ҳамда маркетинг хизматларини режалаштириш


Download 468.33 Kb.
bet58/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Мавзу 8. Сервис корхона ва ташкилотларида ишлаб чиқаришни ҳамда маркетинг хизматларини режалаштириш
Ҳар бир фаолиятни бошлашдан олдин тадбиркор ёки ишбилармон ўз олдига мақсад ва вазифаларни белгилаб олиши зарур. Бу жараёнда, тадбиркорлар режа ва башоратлар билан дуч келадилар. Ушбу мавзуда сервис хизматларини кўрсатаётган корхоналарнинг режалари ҳақида кенг тушунчалар берилган,
8.1. Сервис корхоналари фаолиятини режалаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти
Ҳар қандай фаолиятни бошлашдан олдин унинг натижасини олдиндан башорат қилиш ва аста-секинлик билан бозорга кириш ва рақобат муҳитида қийинчиликларга дуч келган пайтда, уларни қандай қилиб енгиш кераклигини билиб қуйиш зарур. Айниқса, бугунги рақобат муҳитининг ривожланиши ва иқтисодий фаол корхоналарнинг ортиши натижасида бозорда режаларсиз ўз ўрнини сақлаб қолиш қийин кечади.
Режа:

  1. Хизматларни сотиш режасининг тузилиши.

  2. Сотиш режасининг асосий вазифалари.



  1. Хизматларни сотиш режасининг тузилиши.

Хўжалик юритишнинг бозор тизимига хос бўлган иқтисодий муносабатлар ривожланишнинг ноаниқлиги, корхона иқтисодиёти ривожланишининг мос келувчи йўналишларини ишлаб чиқиш заруриятини белгилаб беради. Бу вазифа амалда режалаштириш ва башорат қилиш ёрдамида амалга оширилади.
Башарот – бу, корхона, объект ёки ҳодисанинг келажакдаги аҳволи ва уларни амалга ошириш вариантлари ва муддати тўғрисидаги илмий жиҳатдан асосланган мулоҳазадир. Башоратларни ишлаб чиқиш жараёни башорат қилиш, яъни келажакни ҳозирги пайтдан келиб чиққан ҳолда олдиндан кўра билиш деб аталади.
Корхона ҳамда бутун иқтисодиёт миқёсида башорат қилишнинг объектлари сифатида иқтисодий, ижтимоий, фан-техника ва бошқа жараён ва ҳодисаларни кўрсатиш мумкин. Корхоналар фаолиятида иқтисодий башоратлар алоҳида ва етакчи ўрин эгаллайди. Уларнинг асосий вазифалари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ривожланиш мақсадларини белгилаш, оптимал йўналишлар ва уларга эришиш воситаларини излаб топиш, ресурсларни ва қўйилган вазифаларни бажариш муддатларини белгилаш, корхона ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган чеклашларни аниқлаш.
Режалаштириш – қарор қабул қилишнинг узлуксиз бир жараёни бўлиб, бу жараён давомида корхона фаолияти ва ривожланишининг мақсад ва вазифалари атрофда рўй бераётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда вақт бўйича аниқланади ва белгиланади ҳамда уларни амалга ошириш учун ресурслар аниқланади. Мазмунига кўра, режалаштириш техник-иқтисодий ва тезкор-ишлаб чиқариш турларига бўлинади.

Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling