Рақамли иқтисодиёт


Корхоналар харажатларининг таснифланиши


Download 468.33 Kb.
bet95/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

2. Корхоналар харажатларининг таснифланиши
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш ва уни ҳосил қилувчи харажатларни туркумлаш мамлакатимизда Ўз­бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тар­тиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ амалга оширилади.
Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш тан­нархини ҳосил қилувчи харажатлар уларнинг иқтисодий мазму­нига кўра, қуйидаги элементлар билан гуруҳларга ажратилади:

  • ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари (қайтариладиган чиқитлар қиймати чиқарилиб ташланган ҳолда);

  • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

  • ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;

  • асосий фондлар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;

  • ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.

Маҳсулот таннархи назариясида маҳсулот таннархи струк­тураси деган муҳим тушунча мавжуд. У айрим харажатларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланадиган жами харажат­лар суммасидаги нисбатини кўрсатади. Одатда, структура фоиз ҳисобида ўлчанади.
Таннарх структураси тармоқлар ва корхоналарнинг хусусиятига, ишлаб чиқариш технологияси ва ишлаб чиқаришнинг ташкил қилинишига боғлиқдир.
Маҳсулот таннархининг структураси ўзгармас миқдор ҳисобланмайди. Саноатнинг ўсиши, техника ва ишлаб чиқариш технологияси такомиллашиши, асосий ва айланма фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши, иш ҳақи миқдорининг ўзгариши, истеъмол буюмлари баҳоларининг тартибга тушиши ва транс­порт тарифларининг ўзгариши билан маҳсулот таннархи струк­тураси ҳам ўзгаради.
Маҳсулот таннархида қайси гурухдаги харажатлар асо­сий ўрин тутишига қараб, саноат тармоқлари бир-биридан фарк қилади — кўп меҳнат, кўп материал, кўп энергия, кўп маблағ талаб киладиган бўлади.
Ишлаб чиқаришнинг тармоқ хусусиятларини ҳисобга олиш, таннарх структурасини ва ишлаб чиқариш харажатларини иқти­содий таҳлил қилиш ишлаб чиқаришда юз берадиган асосий техник-иқтисодий жараёнларни ўрганиш, ишлаб чиқаришдаги чиқимларни камайтиришнинг асосий йўлларини белгилашга имкон беради.



Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling