Рақамли иқтисодиёт
Рентабеллик ва уни ошириш йўллари
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сотиш рентабеллиги деганда
- Асосий фаолият рентабеллиги
- Хусусий капиталнинг рентабеллиги
2. Рентабеллик ва уни ошириш йўллари
Хизмат кўрсатиш корхоналарининг муҳим молиявий кўрсаткичларидан бири рентабелликдир. Ишлаб чиқариш рентабаллиги корхона (фирма) иши самарадорлигини умумлаштирувчи кўрсаткичлардан биридир. Рентабаллик назариясида унинг бир қанча турлари мавжуд бўлиб, уларга жумласига қуйидагилар киради: сотиш рентабаллиги; асосий фаолият рентабеллиги; хусусий капитал рентабеллиги; асосий капитал (фондлар) рентабаллиги; перманент капитал рентабаллиги; айланма капитал рентабеллиги; қарзга олинган капитал рентабаллиги; реал асосий капитал рентабеллиги; инвестирлашган капитал самарадорлиги. 1. Сотиш рентабеллиги деганда, ҳар бир сотилган маҳсулот суммасига қанча харажат қилинганлик даражаси тушунилади. Демак, бу кўрсаткич сотилган маҳсулот қиймати билан ана шу маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни таққослаш асосида юзага келади. Бундай коэффициент баҳолаш сиёсатидаги ўзгаришларни ва сотилган маҳсулот таннархини назорат қилиш бўйича корхонанинг қобилиятини тавсифлайди. Сотиш рентабеллигини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин: 2. Асосий фаолият рентабеллиги — бу, хизмат кўрсатишнинг фойдалилиги, натижалилигидир. Бу кўрсаткич ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш самарадорлигини тавсифлайди ва қуйидагича ифодаланади: 3. Хусусий капиталнинг рентабеллиги — бу, корхона (фирма), тармоқ хусусий капиталининг фойдалилиги ва натижалилиги. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Хусусий харажатларнинг ўртача қиймати Бундай коэффициент хусусий капиталдан фойдаланиш даражасини, яъни корхона томонидан хусусий капиталнинг ўртача қийматига қанча соф фойда олинганлигини кўрсатади. 4.Асосий капитал (фондлар) рентабеллиги — бу, асосий фондлар ва бошқа оборотдан ташқари активларнинг фойдалилиги. У қуйидагича аниқланади: Кўп муддатли активларнинг қиймати 5.Перманент капитал рентабеллиги — бу, перманент капиталнинг фойдалилиги, натижалилигидир. У қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: Перманент ккапиталнинг ўртача қиймати 6.Айланма капиталнинг рентабеллиги — бу, айланма капиталнинг фойдалилиги, натижалилиги. У ҳар бир сўмли айланма капиталдан қанча фойда олиш мумкинлигини кўрсатади. Уни қуйидаги формула асосида аниқлаш мумкин: Айланма капиталнинг ўртача қиймати 7.Қарзга олинган капиталнинг рентабеллиги — бу, қарзга олинган капиталнинг фойдалилиги, унумлилиги. У қуйидагича аниқланади: Қарзга олинган капиталнинг ўртача қиймати Бу коэффициент ҳар бир сўмли қарзга олинган капитал қанча фойда келтирганлигини ифодалайди. 8.Реал асосий капиталнинг рентабеллиги унинг фойдалилигини ифодалайди ва ҳар бир сўмли реал асосий капитал қанча сўм фойда келтирганлигини кўрсатади. У қуйидаги формула асосида аниқланади: Реал асосий капитал 9.Инвестирланган капитал рентабеллиги — бу, инвестиция маблағларининг натижалилиги, фойдалилиги. Бу кўрсаткич инвестиция туфайли олинган маблағларнинг қанчачиқ самара беришини ифодалайди ва қуйидаги формула орқали аниқланади: Солиқларсиз фойда + тўланган фоизлар суммаси Рентабеллик даражаси кўрсаткичининг юқори бўлиши корхона (фирма) ихтиёридаги асосий ва айланма фондлардан оқилона фойдаланилаётганини ва корхона (фирма)нинг маълум миқдорда фойда (даромад) олаётганлигини кўрсатади. Рентабеллик даражасини кўтариш учун саноатнинг барча тармоқлари ва корхоналари сотилган маҳсулот ҳажмини оширишга, уни ишлаб чиқариш учун сарфланаётган харажатларни камайтиришга, ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатини оширишга қаратилган тадбирларни амалга оширишлари зарур. Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling