Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet100/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Савдо корхоналари (шаҳобчалари)нинг даромади.

  2. Даромадлар таснифи?

  3. Корхонада фойдани оширишнинг асосий йўллари.

Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  2. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  3. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  4. www.lex.uz

  5. www.ziyonet.uz

12.2.Сервис корхоналарида фойда ва рентабеллик
Ҳар бир тадбиркор қандайдир фаолиятни бошлашдан олдин ўз олдига истеъмолчиларга керакли маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш орқали юқори фойда олишни мақсад қилиб қўяди. Шунинг учун, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш рентабеллигини тўғри ташкил этиш муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Режа:
1. Фойда ва уни максималлаштириш
2. Рентабеллик ва уни ошириш йўллари
3. Хизматлар таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари


1. Фойда ва уни максималлаштириш
Сервис хизматлари ва унинг барча бўғинлари ишини тавсифловчи муҳим сифат кўрсаткичларидан бири фойда ва рентабелликдир. Фойда бозор муносабатларининг муҳим категорияси сифа­тида иқтисодиётда маълум функция (вазифа)ларни бажаради:

  • Хизмат кўрсатиш фаолиятининг натижасидан олинган иқтисодий самарани тавсифлайди, чунки у сўнгги молиявий натижани ифодалайди;

  • турли даражадаги бюджетларни шакллантиради;

  • ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилади ва бу бора­да иқтисодий дастак ва стимул ролини ўйнайди;

  • илмий‒техникавий, ташкилий ва ижтимоий ишларни амалга оширишга имконият беради.

Фойда хизмат, тармоқ ва корхонанинг ҳамма ишлаб чиқа­риш хўжалик фаолияти натижаларини умумлаштирувчи кўрсаткичдир. Балансдаги фойда ёки фойданинг умумий суммаси — корхона балансидаги мавжуд ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдан ташқари, хўжаликларнинг молия-хўжалик фаолиятлари натижасида олинган фойда суммасидир. Фойданинг уму­мий суммаси товар маҳсулотини ёки хизмат сотишдан, ишлаб чиқаришдан ташқари, бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлардан, корхона ёрдамчи хўжаликларининг маҳсулотларини сотишдан олинган даромадлардан, реализациядан ташқари фойда ва уй-жой коммунал хўжалиги, ҳар хил жарималар, пеня ва ҳоказолардан ташкил топади.
Хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг молиявий натижалари фойданинг қуйидаги кўрсаткичлари билан тавсифланади:

  • маҳсулотни сотишдан олинган ялпи фойда (ЯФ), бу со­тишдан олинган соф тушум билан сотилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархи ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади:


Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling