Рақамли иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 468.33 Kb.
bet94/105
Sana29.03.2023
Hajmi468.33 Kb.
#1307008
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   105
Bog'liq
Маърузалар матни

Назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Ишлаб чиқариш қуввати нима?

  2. Иқтисодий элементларга кўра харажатлар турлари.

  3. Режалаштирилмаган харажатлар.



Тавсия этиладиган адабиётлар рўйхати:

  1. Морозов М. А. Экономика и предпинимательство в социально – культурном сервиса и туризме. М: Изд. центр “Академия ”, 2006 г.

  2. Пардаев М.Қ., Очилов И.С. “Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида самарадорликни ошириш йўллари” Монография. Т: Иқтисодиёт-молия, 2011

  3. Э.С.Файзиев «Сервис тизими фаолияти асослари» Ўқув қўлланма. Самарқанд. «Зарафшон» нашриёти Д.К, 2010

  4. Э.С. Файзиев Сервис соҳасининг иқтисодиётдаги ўрни. Рисола Сам.И.С.И, 2007 й

  5. Хизмат кўрсатиш, сервис ва туризм соҳаларини ривожлантириш: муаммолари ва уларнинг ечимлари. Монография. Проф. М.Қ.Пардаев, проф., Ҳ.Н.Мусаевлар таҳрири остида. Т.: «Иқтисод-молия», 2008

  6. www.economics.ru

  7. www.ser.uz

  8. www.uza.uz

  9. www.lex.uz

  10. www.ziyonet.uz


11.2. Сервис корхоналарининг харажатлари
Ҳар бир фаолиятда маҳсулот ва хизматлар таннархи мавжуд бўлади. Уларга қилинаётган харажатларни камайтириш бугунги кунда иқтисодчи олимлар ва тадбиркорлар олдида турган асосий муаммолардан бири ҳисобланмоқда. Ушбу мавзуда харажатлар тушунчаси ҳақида кенг назарий ахборот берилган.
Режа:
1. Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни
2. Корхоналар харажатларининг таснифланиши


1. Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни
Иқтисодиёт назариясида қиймат ва таннарх масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан, қиймат тушунчаси борасида бир қатор мунозарали фикрлар мавжуд. Айрим иқтисодчи олимлар товарнинг қийматини унинг натижалилиги би­лан боғласалар, айримлари товар қиймати — товар ишлаб чиқарувчиларнинг товарда гавдаланган ва унда моддийлашган иж­тимоий меҳнати, деб ҳисоблайдилар. Бошқалари эса, товарнинг қийматини ушбу товарга бўлган талаб ва таклиф, яъни товар­нинг ноёблиги белгилайди, дейилади.
Умуман олганда, товарнинг қиймати унинг бошқа товарга айирбошлана олиш даражасини аниқлаш учун зарурдир. Нарх (баҳо) ва қиймат тушунчалари орасида деярли фарқ йўқ. Фақатгина нарх (баҳо) — бу, товар қийматининг пулдаги ифодасидир ҳалос.
Иқтисодиётда маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи категориясидан ҳам кенг фойдаланилади. Қиймат ва ишлаб чиқа­риш таннархи ўртасидаги тафовут ишлаб чиқариш субъектининг даромади ёки фойдаси ҳисобланади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи — маҳсулотни ишлаб чиқариш, яъни ишлаб чиқариш технологияси билан боқлик бўлган харажатларнинг пулдаги ифодасидир.
Сервис олдида турган асосий вазифалардан бири — кўрсатилаётган хизматлар таннархини пасайтиришдир. Бу вазифанинг бажарилиши натижасида хизмат кўрсатишни ривожлантиришга ва аҳолининг турмуш даражасини оширишга имконият яратилади. Айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида барча ресурс­лардан бекаму-кўст фойдаланиш бу кўрсаткичларнинг ролини оширишни тақозо этади. Шу сабабли «таннарх» атамасининг моҳияти, аҳамияти, мазмуни ва шаклларини яхши билиш ҳамда уни пасайтириш масаласига катта эътибор бериш керак.
Бирон-бир маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун маълум миқдорда хом ашё ва материаллар, меҳнат ва ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа юклама харажатлар сарфланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган ха­ражатларнинг пулдаги ифодаси маҳсулот ишлаб чиқариш тан­нархи деб аталади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш таннархи кўрсаткичи ишлаб чиқаришни ривожлантиришда ва уни ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.
Хизмат кўрсатиш таннархини пасайтириш хизмат кўрсатиш рентабеллигини ошириш, яъни фойдани кўпайтиришнинг, мавжуд ресурслар билан ишлаб чиқариш ҳажмини ўстиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чи­қариш таннархи кўрсаткичи ишлаб чиқариш сифат кўрсаткичлари орасида алоҳида ўрин тутади.
Ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этиш, техника ва материаллардан фойдаланиш, моддий-техника таъминотини такомиллаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш борасидаги ҳамма ўзгаришлар харажатлар даражасида акс этади. Шу сабабли ҳам биз маҳсулот таннархи ишлаб чиқариш самарадорлигининг сифат кўрсаткичлари тизимида муҳим ўрин эгаллайди, дея оламиз. Бинобарин, шунинг учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш таннархини хосил қилувчи харажатларни уларнинг иқтисодий мазмунига кўра гуруҳлаш муҳим аҳамият касб этади.



Download 468.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling