Раҳмонова Гулчирой Ҳабибулоевна Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси методист психологи


Download 219.5 Kb.
bet2/15
Sana24.12.2022
Hajmi219.5 Kb.
#1051702
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Gulchiroy Rahmonova Mening sevimli kunim

1-кун машғулоти
Мавзу : Ҳаётда севимли ва омадли бўлмоқчимисиз, мархамат




Машқнинг номи

Вақт (дақиқа)

Керакли жиҳоз ва воситалар

Машқ мақсади ва таснифи

1.

Севимли ва омадли бўлмоқчимисиз марҳамат (тавсия)

5 дақиқа

Талаб қилинмайди

Иштирокчи ўқувчи ёш- ларни севимли ва омадли бўлишга ўргатиш ўзига бўлган ишончни шакл- лантириш.

2.

Севимли қизиқишларим

15 дақиқа

Тарқатмалар

Иштирокчилар ўзларининг қизиқишлари хақида сўзлаб ва кўрсатиб бериш

3.

Овозсиз қурилиш

15 дақиқа

Талаб қилинмайди

жамоавийликни шакллан- тириш, ўзаро тушунишни таркиб топтириш; ижод- корлик ва тасаввурни ривожлантириш.

4.

Ким эканаааа.......

10 дақиқа

Оқ А4 қоғоз ручка

Иштирокчилар орасида ижобий мухитни ривож- лантириш, ўзларининг ижобий хислатларини баён этиш.

5.

Хайвонот боғига борганимизда..

10 дақиқа

Тарқатмалар

Жамода кувноқ кайфиятни фаоллаштириш

6.

Улуғлар хикмати ибратли сўзлар

5 дақиқа

Талаб қилинмайди

Иштирокчиларни одоб-ахлоққа ўргатиш.

7

Уйга вазифа
Ўйлаб кўрдингизми афоризмини ёд олиш.










Жами: 1 соат.


1.Севимли ва омадли бўлмоқчимисиз марҳамат (тавсия)
Ҳамма омадли ва севимли бўлишни истайди. Мундоқ қараганда, бу бор-йўғи бир истак, пуч орзудай туюлиши мумкин. Бироқ уни инкор этиб ҳам бўлмайди. Психологлар айтишича, мутлақ омадли кишига айланиш ҳам мумкин. Хўш, у ҳолда омадлиликнинг ўзи нима, бундай хусусиятга эга бўлиш учун бизга нималар халал беради? Бу борада энг биринчи тўсиқ – ўзига ишонмаслик. Ўз кучига, иқтидорига, истеъдодига ишонмаслик сабаблари турлича. Биринчидан, кўпчилик ҳаѐтда омадга ишонмайди, бошданоқ омадсизликка “тайѐрланади”. Бора-бора ишлари ўлда-жўлдалигига, юришмаѐтганига ҳам кўникиб кетади, бирон нарсани ўзгартиришга уриниб ҳам кўрмайди. Иккинчидан, кўнгил қолиши. Кўп одамлар бирон ишни бошлаб хатога йўл қўйгани, тажрибасизлиги сабаб омадсизликка учрайди. Кейин амалга оширмоқчи бўлган ўша режасидан кўнгли совийди, ихлоси қайтади. Тўғри, ҳаѐтда ҳамма иш ҳам бирдай силлиқ кечавермайди. Айрим тўсиқларни енгиб ўтиш осон бўлмаслиги турган гап. Бироқ бу, ортга чекинишга сабаб бўлмаслиги керак. Албатта, ҳаққоний тўсиқдан кўра бирор ишни бажаришдан ихлос қайтишини енгиш қийинроқ. Чунки у, кишига ўтолмайдиган тўсиқ бўлиб туюлади. Учинчидан, натижага эришишдаги тўсиқлар. Булардан бири – яқинларининг қўллабқувватламаслиги. Ҳар бир киши – қандай ишнинг этагидан тутмасин – яқинлари, маслакдошлари, шерикларининг ҳеч бўлмаганда маънавий қўллаб-қувватлашига, далдасига эҳтиѐж сезади. Бусиз киши ҳар қандай ишдан совийди. Психологлар айтишича, агар одам шундай вазиятга тушиб қолса, тезда бу ҳолатни миясидан чиқариб ташлаши керак. Асосий эътибор ўз олдига қўйилган мақсадга қаратилади. Бу усул сизнинг омадли инсонга айланишингизга ѐрдам беради. Лекин бу, яқинлар билан алоқани шартта узиш керак, дегани эмас.
Тўртинчидан, орзу-хаѐлларга ҳаддан зиѐд берилиш. Ҳеч қачон олдингизга – қанча чирансангиз ҳам кучингиз етмайдиган – ўта оғир вазифани қўйманг. Яхшиси, бажариб бўлмас ўша вазифани кичиккичик қисмларга бўлиб амалга оширинг. Бундай майда вазифаларни бажара туриб, вақти келганда бошида умуман бажариб бўлмайдигандек туюлган вазифани уддалаб қўйганингизни сезмай ҳам қоласиз. Қилаѐтган ишимиз бизга қувонч, қониқиш ҳиси бағишлаши керак. Қувонч келтирмайдиган ишнинг яхши-ѐмон томонларини ақл тарозисига солиб, кейин қарор қабул қилган маъқул. Омадга эришишда киришимлилик, ҳамсуҳбат билан тез чиқишиб кетиш қобилияти ҳам асқотади. Сал ўзгачароқ фикрлашингиз билан бошқалардан ажралиб туришдан қўрқманг. Қайтанга бу, сизга бўлган ҳурматни янада оширади. Яхши ҳордиқ чиқаришни ҳам унутманг. Бошлаган ишимни омадли якунлайман, деб зўр бериб ишлаш одамни қаттиқ чарчатади, асабийлаштиради. Яхши дам инсон руҳий ҳолатини меъѐрга солади. Омадли бўлишни истаган одам жилмайишни ҳам билиши керак. Жуда осон, ўта самарали бу усулдан имкони борича кўпроқ фойдаланинг. Унутманг: самимий жилмаювчи киши томон одамлар интилади, уни қўллаб-қувватлайди. Омад ҳақида ҳар кимнинг ўз тушунчаси, тасаввури бор. Агар бундан тўғри хулоса чиқаролсангиз, вазият тез орада сиз истаган томонга ўзгара бошлайди.



Download 219.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling