Раҳмонова Гулчирой Ҳабибулоевна Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси методист психологи
Download 219.5 Kb.
|
Gulchiroy Rahmonova Mening sevimli kunim
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.Сўнгги учрашув
- 7.Уйга вазифа
5.Тарбия ҳақида қисса
Қадим замонда бир боғбон бўлган экан, унинг яккаю ягона тантиқ ўғлибор экан. Боғбон боласига танбеҳ берса, хотини ўртага тушиб: “Қўяверинг,катта бўлса эси кириб қолади”, дер экан. Боғбон хотинининг гапи хатоэканини тушунтириш учун шундай йўл тутибди: боғга иккита бир хилмевали дарахт нихолини енма-ен экибди. Уларни бир вақтда суғориб, бирхил ўғит солиб парваришлабди. Лекин, ниҳоллардан бирини ортиқча шоҳларини кесиб, иккинчисига эса, умуман тегмабди. Орадан уч йил ўтибди, ниҳоллар дарахтга айланиб, мева берадиган пайти келибди.Шохлари кесилиб турилган ниҳол баланд ва чиройли, мевалари хам кўп экан. Қайчи тегмаган ниҳолнинг шохлари эса, ҳар томонга тарвақайлаб, ўзи танаси қийшиқ бир дарахт бўлибди. Бир-икки меваси бўлиб, майдалигидан кўзга ҳам кўринмас экан. Боғбон хотини чақириб, дарахтларни кўрсатибди ва тушунтирибди: “мана бу дарахтнинг ортиқча шохларини кесиб турганим учун, бутун кучи асосий шохларига бориб, серҳосил бўлди. Буниси эса, ўз холига ташлаб қўйганим учун мева бермайдиган, фойдасиз дарахт бўлди. Унинг ортиқча шохларини энди кесган билан фойдаси кам. Тўғри парваришни ниҳоллигида қилиш керак эди”, дебди. Хулоса: эй фарзанд, ота-онангни сенга берган танбеҳлари, худди ниҳолнинг ортиқча шохларини кесиб ташлаганга ўхшайди. Шунда сен вақтингни бефойда нарсаларга сарфламай, керакли илм ва хунар ўргансанг,келажакда жамиятга хам фойдали одам бўлиб етишасан. 6.Сўнгги учрашув Кўрсатма: Тасаввур қилингки, бизнинг машғулотларимиз тугади ва сиз хайрлашдингиз. Лекин гапларингизни бир-бирингизга айта олдингизми? Ўзингизнинг ташвишларингизни гуруҳ билан бўлишингизни унутгандирсиз? Ёки шундай бир аниқ қатнашувчи бормики, ўзингиз ҳақингиздаги фикрини билишни хоҳлардингиз? Сизнинг яна бир имкониятингиз бор, ўтилган машғулотларда қила олмаган ишларингизни қилишингиз мумкин. Бугунги қарорларингизни эртага қолдирманг, ҳозир ва шу ерда қилинг. Шарҳ: Бу этюдни тўлалигича тасаввур қилиш учун қоронғу хонада музикани аста қўйинг, қатнашувчиларнинг бўшашига, кўзларини юмишга ва ўтган машғулотларни эслашга имкон беринг. Тренинг сўнгида якуний хулосалар билдирилади 7.Уйга вазифа Оилавий саёхатга чиқиш.Таьтилдан сўнг дўстларингизга сўзлаб беринг.Суратлари олиб келиб кўрсатинг. Download 219.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling