4.Орқадаги ёзувлар
Иштирокчиларнинг орқаларига варақ маҳкамлаб қўйилади. Ҳамма иштирокчилар хонада хоҳлаган одамининг олдига бориб унинг орқасидаги қоғозга бу одамнинг нимаси ўзига ёқишини ёзиши керак. Вазифани мукаммаллаштириш ҳам мумкин. Масалан, ўша одамда нимани ўзгартиришни хоҳлашини ёзиши мумкин. Сўнгра иштирокчилар давра бўйлаб бир-бирлари ҳақидаги маълумотларни ўқиб чиқадилар.
5.Автобусда
Иштирокчилардан бири автобусдаги безори ролини ўйнайди, қолганлар эса йўловчилар. Безори автобусдаги иккита ўриндиқни эгаллаб олиб, бирига ўзи ўтирибди, бирига эса магнитофонини қўйган. У ҳеч кимга жой бермоқчи эмас. Йўловчилардан ҳар бири безори билан тил топишиб унинг ёнига ўтиришга ҳаракат қилиб кўриши керак. Шарт шуки мақсадга жанжалсиз эришиш лозим.
6.Ибратли хикматлар
1. Одам кўнглига тугиб, ўз олдига аниқ мақсад қўйса, тилакнинг машаққатли йўллари яқин бўлади (Юсуф Хос Ҳожиб).
2. Одам интиладиган чўққи тоғ чўққиси сингари бул утлар орасида эмас, ерда бўлади
(Абдулла Қаҳҳор).
3. Аслида ҳаѐтда бирор мақсад билан яшашнинг ўзи – бахт. Мақсадсиз яшаш шундай кўргиликки, у ҳеч кимнинг бошига тушмасин! Кишида мақсад бўлса, унга эришиш йўлида курашиш, машаққат чекиш, таъна-дашномлар эшитиб куйиб-ѐниб юриш ҳам – бахт
(Эркин Воҳидов).
7. Уйга вазифа
Ширин хотиралар ширин бўлиши учун севимли ширинликларни олиб келамиз.
5-кун машғулоти
Мавзу : Яхши кўрган дўстим
№
|
Машқнинг номи
|
Вақт (дақиқа)
|
Керакли жиҳоз ва воситалар
|
Машқ мақсади ва таснифи
|
1.
|
Дўстлик тушунчаси (тавсия)
|
5 дақиқа
|
Талаб қилинмайди.
|
Яхши дўст танлай олишни билиш.
|
2.
|
Яхши дўстни қандай тасаввур қиламиз. ( Расм чизиш ) ( дарахт, мева, куёш, ширинликлар, )
|
15 дақиқа
|
Рангли қалам оқ қоғоз
|
Ўқувчининг тасавурини бойитиш, дўстлик туйғусини ижобий шакллантириш, бошқаларга ўрнак бўлиш
|
3.
|
“Бинафша ранг пуфак” машқи
|
10 дақиқа
|
Арқонча, шарлар.
|
Ўқувчилардаги хамжиҳат- лик, қувноқ кайфиятни жонлантириш ва тўлдириш
|
4.
|
“Энг яқин дўстингиз билан ўтказган яхши дамларни эслаш” машқи
|
10 дақиқа
|
Оқ қоғоз , ручка
|
Ўқувчиларни тасавурини бойитиш
|
5.
|
“Яхши дўст ” хикояси
|
5 дақиқа
|
Талаб қилинмайди
|
Иштирокчиларда дўстлик хақидаги хикоя орқали тасирчанликни, мехр-мухаббатни уйғотиш
|
6.
|
Энг яқин дўстингни тилакларингиз
|
10 дақиқа
|
Талаб қилинмайди
|
Дўстликни мустахкамлай- миз
|
7
|
Уйга вазифа
|
5 дақиқа
|
|
|
Жами: 1 соат.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |