Раҳмонова Гулчирой Ҳабибулоевна Сирдарё вилояти халқ таълим бошқармаси методист психологи


Download 219.5 Kb.
bet13/15
Sana24.12.2022
Hajmi219.5 Kb.
#1051702
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Gulchiroy Rahmonova Mening sevimli kunim

1.Оила мажлиси
Ҳар бир уйда оила мажлиси қилиниши керак. Оила мажлиси энг кичик болага ҳам тегишли.
Унда оиланинг ҳамма аъзолари қатнашади. Кечаси 15-20 дақиқалик мажлис ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Унда кун тартиби кўриб чиқилади ѐки ҳамма тушунадиган бирон китоб овоз чиқариб ўқилади.Оила мажлисида ҳамма гапириши, фикрини эркин баѐн этиши керак. Шунда оилада жасур, ўз қарашини аниқ ифодалай оладиган инсонлар улғаяди. Ота-оналар ҳам фарзандлари ҳаѐтини қадам-бақадам кузатиб, улар билан яқиндан мулоқот қиладилар, хато-камчиликларни тузатадилар, ечимини кутиб турган муаммоларни ҳал этадилар.Оила мажлиси пайтида ҳамманинг эътибори бир масалага қаратилади. Телевизор деган муҳаббат душманига кўп вақт бермаслик лозим. Шунда ота-она бир-бирини, фарзандларини яқиндан билиб, яхшироқ тушунади.Агар ота-оналар телевизор қаршисида ўтказган вақтларини ҳар куни оилаларига ажратсалар, ораларига бегоналар киролмайди. Афсуски, кўп оилаларда асосий “маърузачи” телевизор бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, оила саодати олдидаги энг катта тўсиқлардан бири – телевизор! Зангори экрандаги бемаъни томошалар инсон онгини заҳарлайди, хулқини бузади, ҳаѐтини хароб этади.
Оила мажлиси – жуда муҳим. Зеро, оила мажлисини қурган хонадон яхши авлодни вояга
етказади, онгли инсонлар ўчоғига айланади


2.Очиқ ва самимийлик
Ота-оналик бурчингизни адо этиш давомида ютуққа эришиш мақсадида тўғри муносабатда бўлиш шароитларидан биттаси, мулоқот бўлади. Бунинг учун фарзанд билан диалог ташкил қилиш керак бўлади. Диалогни фарзанд билан мулоқотда бўлиш жараёнида индивидуал тарзда ташкил қилиш мумкин. Кўп ҳолларда ота-она фарзандлари билан мулоқотда бўлиш жараёнида кўп хатоларга йўл қўйишади. Ҳар доим ҳам улар қилаётган хатти-ҳаракатлари, ҳолатлари ва хулқ-атворини кузатмайдилар: Лекин ҳаммага маълумки, болалар ота-оналарини ўзини юқори тутишини, эмоционал ҳолатни намоён қилишини, совуқ муомалада бўлишини қабул қилолмайди, Чунки аксарият ота-оналар тўғри муносабатда бўлган пайтида ҳам фарзандлари уларни ишончли қабул қила олмайдиган бўлишади. Ҳаттоки, болалар ўз ота-оналарининг талаб ва таклифларига қарши чиқишлари ҳам кузатилади. Бунга ота-оналар ҳайратланмасалар ҳам бўлади, чунки ўзаро мулоқот пайтида унга нисбатан ота-оналар очиқ мулоқотда бўлишмаган. Қуйида бу ҳолатларни психокоррекция қилиш учун мўлжалланган бир неча оддий машқлар мавжуд:
Масалан: Айтайлик сизнинг суҳбатдошингиз қариндошингиз, яқинингиз, касбдошингиз ёки оила аъзоларингиздан бири бўлиши мумкин. Ўзингизни хушмуомалалик ҳолатига келтиринг, чиройли табассум билан суҳбатдошингизни диққат билан тинглаётганингиз ва уни тушуна олаётганлигингизни тасдиқловчи белгини билдириб ўтиринг.
Юрагидаги дардларини тўкиб-сочаётган суҳбатдошингизнинг ёнига психологик яқин боришга ҳаракат қилинг. Бунинг учун сиз унинг ишончини қозонишингиз керак бўлади
3.Мен-Онаман
Умумий ҳолатига тавсифнома:
Юмшоқлик, хушмуомалалик, илиқлик, ҳимоялашлик, ўзаро тушунишлик ва ҳоказолар; Эркинлик, ҳис-туйғу, эмоциянинг доминантлигини меъёрида сақлаш керак.
Айниқса, педагог аёллар ўз фарзандларини иложи борича кўпинча камроқ тарбиялайдилар, лекин кўпроқ "оддий севадилар".
Болани ҳар томонлама қуршаб, қамраб олмай, балки уни ўз ҳолига қўйинг; - у ўзини эркин ҳис қилаолсин. Муҳими, у қандай бўлса, шундайлигича қабул қилинг. Масалан: ("Мен-онаман") аниқловчи ёндошув позицияси.
"Мен онаман" машқи онанинг болага бўлган эмоция ёндошув позициясини аниқлашга ва ривожлантиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, - оила муҳити, ундаги ички ўзаро муносабатларни яхшилашга ёрдам берувчи бошқа бир қанча ўйин ва машқларни ҳам бажаришга таклиф қилиш мумкин.

Download 219.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling