Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
116
Мўминов М.А.
Чирчиқ давлат педагогика университети тадқиқотчиси
ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ
КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Таянч сўзлар: ҳарбий таълим муассасалари, тингловчи, касбий компетенетлик, ривожлан-
тириш, инновацион ёндашув, методика, машғулот.
Ключевые слова: военно-учебные заведения, аудитория, профессиональная компетент-
ность, развитие, инновационный подход, методика, обучение.
Key words: military educational institutions, audience, professional competence, development, 
innovative approach, methodology, training.
Кириш.Республикамиз таълим тараққиётининг ҳозирги босқичида ёшларни 
ишлаб чиқариш ва бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатишга тайёрлаш 
муҳим аҳамиятга эга. Ҳарбий таълим муассасалари ўқув жараёнида ишлаб чиқариш 
муносабатларини креативлик фаолияти асосида ўрганишлари тингловчиларнинг таъ-
лими тизимида ҳамда бўлажак касбий фаолиятини муваффақиятли амалга ошири-
шига замин яратади. Машғулотларнинг янги техник, технологик ва ижтимоий ечим-
ларини излаш, уларни амалиётга жорий қилиш методикаси асосида ташкил этилиши 
креатив компетентлигини ривожлантиришга инновацион ёндашув жараёнида ижобий 
самара беради. 
Ҳарбий таълим муассасаларида тингловчиларнинг креатив компетентлигини 
ривожлантиришга инновацион ёндашув методикаларни қўллаш, илмий ва техно-
логик қонуниятларни ўзлаштириш тингловчилар ва ўқитувчи ўртасидаги муносиб 
ҳамкорликни кўзда тутади.
Асосий матн.Ҳар қандай таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ўқитувчи ва 
ўқувчилар ҳисобланади. Бу иштирокчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги натижасида, яъни 
уларнинг ўзаро таъсир, мулоқот ва муносабатлари туфайли таълим-тарбия жараёни 
амалга ошади. Ўқитувчининг вазифаси ўқувчиларни йўналтириш, сафарбар этишдан 
иборат бўлиб, таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифалар билан белги-
ланади, ўқитувчи ўқув материалини ўқувчилар онгига етказиш учун энг аввало сўз 
(нутқ)дан, шунингдек, шарт-шароит, вазият, шакл, метод, воситалардан фойдала-
нади. Педагогик фаолиятда муваффақияга эришиш касбий ва шахсий сифатларининг 
уйғунлиги, касбий компетентликни талаб этади.
Инглизча «competence» тушунчасининг луғавий маъноси «қобилият» демакдир, 
бироқ компетенция атамаси билим, кўникма, маҳорат ва қобилиятни ифода этишга 
хизмат қилади.
Ўқитувчининг ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш, педагогик фаолият, педаго-
гик мулоқот жараёнида доимий равишда юқори натижаларга эришиши унинг касбий 
компетентлиги дейилади.
Н.А.Муслимовнинг тадқиқотларида касбий компетентликка шундай таъриф 
берилади: «Компетентлик – бу шахсий ва ижтимоий аҳамиятга эга касбий фаолиятни 
амалга оширилиши учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши 
ҳамда уларни касбий фаолиятда қўлланилиши билан ифодаланади”.
Мутахассиснинг касбий малакаси унинг компетентлик, таълим тизими эса – 
билим, кўникма ва малакалар даражаси билан ўлчанади.
Битирувчиларнинг касбий тайёргарлиги даражасига қўйилувчи талаблар нуқтаи 
назаридан компетентлик муайян вазиятларда билим, малака ва фаолият усуллари 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling