Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВИГА ОСИЁЧА


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВИГА ОСИЁЧА
СУБСТАНСИАЛ ВА ПРОЦЕССУАЛ АВТОНОМИЯ ТАМОЙИЛЛАРИНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШ САМАРАДОРЛИГИ
Таянч сўзлар: институционал, молиявий ва процессуал, васийлик кенгаши, академик авто-
номияси, ОТТларда молиявий мустақиллик ва қабул квотасини.
Ключевые слова: институциональные, финансовые и процедурные, попечительский совет, 
академическая автономия, финансовая независимость и квота приема в ОТТ.
Key words: institutional, financial and procedural, board of trustees, academic autonomy, financial 
independence and admission quota in OTT.


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
61
автономиянинг академик ва кадрлар каби турлари субстанцияга тенглаштирилади. Шу 
боис субстансиал ва процессуал автономия модели асосида Осиё мамлакатларидаги 
ОТМларнинг бошқарув тамойиллари ва ўзига хосликларини тадқиқ этиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади.
Мазкур параграфда Осиёнинг Шарқий ва Жанубий-Шарқий қисмидаги мамлакат-
лардаги олий таълим муассасаларининг бошқарув фаолиятидаги автономия хусуси-
ятларини тадқиқ этиш мақсад қилинган. Ушбу мақсаддан келиб чиққан ҳолда аввало, 
Малайзия давлатининг олий таълим тизими, ундаги бошқарув модели ва ОТМларда 
академик эркинлик ва молиявий мустақиллик тамойилларини намоён бўлишини 
ўрганишдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шу билан бирга, Малайзия ОТМла-
рининг бошқарув тузилмаси, бошқарув органлари ва мансабдор шахслари ва уларнинг 
ваколатлари ҳамда кадрлар масалалари соҳасидаги ОТМар автономиясининг айрим 
жиҳатлари кўриб чиқилган.
Осиёнинг ривожланган мамлакатларида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш жара-
ёни ўтган аср охирларида бошланди. 1995 йилдаги Жанубий Корея таълим ислоҳоти 
режаси, биринчи навбатда, хусусий олий таълим муассасаларига кенг автономия 
беришга қаратилган эди. Айни пайтда, давлат олий ўқув юртларининг автономияси 
чекланича қолаётгани сабабли Жанубий Кореянинг олий таълим тизимида юқори дара-
жадаги марказлашув сақланиб қолмоқда. Бошқа бир мамлакат Малайзияда ислоҳотлар 
натижасида 17 та давлат ОТМларига қисман автономия берилди. Бироқ мамлакатда 
олий таълим муассасаларига автономия бериш режаси ишлаб чиқилганига қарамай, 
уни амалга ошириш даражаси паст бўлиб қолмоқда. Индонезия ва Таиландда автоно-
мия фақат энг яхши ОТМларнинг кичик қисмига берилди. Бироқ бу мамлакатларда 
ислоҳотларни амалга ошириш суръати беқарор бўлиб, кутилган натижаларни берма-
япти. Ўтган асрнинг охирларида Хитой маҳаллий ҳокимият органларига олий таълим 
тизимига бир қатор ваколат ва вазифаларни топшириб, истиқболли ислоҳотларни 
амалга ошира бошланди, шунингдек ОТМларни юқори даражадаги автономия билан
таъминлади, аммо олий таълимга давлат мониторинги тизимини сақлаб қолди. 
Янги аср бошларида Япония ва Сингапур ОТМларга кўпроқ автономия беришга 
қаратилган ислоҳотларни амалга оширишга киришди. Япония барча миллий ОТМларга 
автоном корпорациялар мақомини берди. Сингапур автономия масалаларини кўриб 
чиқиш учун мувофиқлаштириш қўмитаси тавсиялари асосида, мамлакатнинг иккита 
асосий давлат олий таълим муассасалари – Сингапур Миллий университети ва Наньян 
технологик университетларига кенг автономия берди. Иккала ОТМ ҳам тегишли 
Қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш орқали нотижорат ташкилотлари сифатида 
рўйхатга олинди, у пайтда Сингапур Менежмент университети ҳам шунга ўхшаш 
мақомга эга эди.
Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги кўплаб мамлакатлар олий ўқув юртларига 
кўпроқ автономия бериш мақсадида олий таълим тизимини ислоҳ қилиш йўлини 
тутмоқда. ОТМларга кўпроқ автономия бериш ижобий натижаларга эришишга олиб 
келди. Масалан, Таиландда қисман давлат назоратидан озод бўлган бир қанча автоном 
ОТМлар ўзларини маҳаллий саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари учун фойдали 
шерик сифатида кўрсата бошладилар. 
ОТМларнинг институционал автономияси ҳам уларнинг халқаро имиджини яхши-
лашга ёрдам берди. Мисол учун, 1991 йилда ташкил этилган кундан бошлаб ўн йил 
ичида Гонгконг фан ва технология университети халқаро ОТМлар рейтингига кири-
тилишига, икки омил ҳисса қўшди. Биринчидан, факультетларга берилган академик ва 
маъмурий эркинлик, уларни ишга қабул қилиш сиёсатини ўзгартиришга, жумладан, иш 
ҳақи миқдорини аниқлаш эркинлигини таъминлашга имкон берди. Иккинчидан, ОТМ 
Васийлик кенгаши ташқи аъзолари таркибида, бизнес ҳамжамияти вакиллари борлиги 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling