Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
193
Мазкур тасниф асосида моделларни мақсаднинг назарий ва амалий йўналганлигига 
қараб, билишга доир ва прагматик гуруҳга ажратиш мумкин. 
Тезкор мулоқот асрида инсонларнинг мулоқот кўламининг кенглиги уларнинг 
руҳий зўриқишларини кучайтириб юбормоқда. Жамият аъзоларида тоқатсизлик, 
асабийлик, руҳий тушкунлик ҳолатлари кузатилмоқда. Бундай вазиятда ҳар бир 
жамиятда муҳитни соғломлаштириш, бўлажак авлодни, кадрларни ҳам руҳан, 
ҳам жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш вазифаси долзарблик касб этади. Инсон 
камолоти руҳий ва жисмоний моҳият уйғунлигида кечишини ҳисобга олган ҳолда 
жамият аъзолари ақлий салоҳиятини ошириш билан бирга жисмоний маданиятини 
ҳам ривожлантириш вазифаси юзага чиқмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда 
соғлом авлодни тарбиялаш ишларини тизимли ташкил этишда бирқанча ислоҳотлар 
амалга оширилмоқда. Зеро, “дунёда соғлиқни сақлаш тизимида юксак самарадор-
ликка эришган, аҳолини ўртача умр кўриш даражаси юқори бўлган энг илғор мам-
лакатлар қаторидан жой олиш стратегик вазифамиздир. Бу борада жамиятда соғлом 
турмуш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш 
муҳим ўрин тутади. Бунинг учун жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, 
жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш долзарб вазифаларимиз қаторига 
киради. Спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак натижаларга 
эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан буён ҳам катта 
аҳамият беришимиз лозим”[1]. Шундай экан, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига 
ҳукумат томонидан алоҳида эътибор қаратилиши натижасида жисмоний тайёргар-
ликка қизиқиш ортмоқда, жисмоний тарбия кундалик фаолиятга айланмоқда. Бу 
эса жамиятда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш билан бирга мамлакатимизда 
спорт соҳасини юксалишига ҳам замин ҳозирламоқда. Зеро, «жамиятда соғлом тур-
муш тарзини қарор топтириш, жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш 
долзарб вазифадир. Спортни жадал ривожлантириш, халқаро мусобақаларда юксак 
натижаларга эришган спортчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга бундан 
буён ҳам катта аҳамият берамиз»[2]. Демак, мамлакатимизда бўлажак жисмоний тар-
бия ўқитувчиалрининг акмеологик мотивациясини ўстириш, спортга, соғлом турмуш 
тарзига қизиқишини ошириш долзарб вазифалардан бўлиб қолмоқда.
Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмеологик мотивацияни ривожлан-
тириш, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб улғайишларида жисмоний маданият
жисмоний тарбия, соғломлаштириш, жисмоний камолот, жисмоний ривожланиш
саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда янгича аксео-
логик ёндашув асосида таълим бериш зарурати пайдо бўлмоқда. Мана шу заруратни 
илмий асослаш доирасида олиб борилган ушбу тадқиқот иши ҳам бўлажак жисмо-
ний тарбия ўқитувчиалрида акмеологик мотивацияни ривожлантиришда илмий-наза-
рий манбаи бўлиб хизмат қилади. Шу боис, келажагимиз пойдевори бўлган ёшлами 
комилҳкка йўналтириб тарбиялашда соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, таълим-
тарбия тизимини тубдан ислоҳ қиҳш, миллий қадриятларни тиклаш ва эъзозлаш 
муҳим жараёндир. Шу боис, ижтимоий муҳит ва таълим-таибия - соғлом турмуш тар-
зини шакллантиришнинг муҳим жиҳатлари эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 
Ҳақиқатан ҳам, ёшларни акмеологик руҳда тарбиялаш жамиятнинг ижтимоий тузил-
малари ва бошқарув тизими, давлат ҳокимияти, жамоат ташкилотлари, ижтимоий 
институтлар, меҳнат жамоалари ижтимоий муҳит ва тарбиянинг таркибий элемент-
лари бўлиб, унда давлат тизими, сиёсий ташкилотлар, иқтисодий муносабатларнинг 
ўрни алоҳида устувор аҳамиятга эгадир.
Акмеологик таҳлил, психологик-педагогик адабиётлар таҳлили етакчи акмеоло-



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling