Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
90
Тизимли тафаккур – бу тафаккур тури бўлиб, нарса ва ҳодисаларни яхлит англаш, 
улар орасидаги алоқаларни ҳам инобатга олиш тушунилади.
Ҳар қандай объект, предмет, ҳодияса, жараён, илмий назария, бадиий образ ва б. 
маълум бир тизимли ташкил қилади. Ҳар бир тизимлинг элементлари тартибга кел-
тирилган ва шундай ўзаро боғланганки, тизим бир йўналишда ишлайди. Тизимлилик 
– бу алоҳида элементнинг хусусияти ва бу унга тизимлинг барча белгиларини ўзида 
мужассамлашга имкон беради.
Тизимли тафаккур тадқиқотчи И.А.Сычев бўйича, тафаккур – бу жараён 
ҳисобланади ва субъект фикрлаш фаолиятини тизим сифатида қабул қилади ҳамда 
мос равишда ундаги тизимли хусусиятлар, муносабатлар, қонуниятларни ажратиб 
кўрсатади. 
Педагогик ва психологик адабиётларда кўп ҳолларда тизимли тафаккурни 
«танқидий тафаккур», «аналитик тафаккур», «ижодий тафаккур», «рефлексия» каби 
тушунчалар билан боғлаб кўрсатадилар.
И.О.Загашев, С.И.Заир-Бекларнинг таъкидлашича, танқидий тафаккур бу «реф-
лексив, баҳолович тафаккур» бўлиб, унда билим охирги ўринда бўлмай, балқи таянч 
нуқта, асосланган ва мантиқий тафаккурдир ва улар шахсий тажриба ва текширилган 
фактларга таянади. Танқидий тафаккур – бу «ақлий фаолиятнинг муҳим тури сана-
лади ва у инсонга таклиф қилинган нуқтаи назарлар, ёки хулқ-атвор модели бўйича 
тўғри ҳукм чиқариш имконини беради. 
Шу тўғрисида В.Н.Брюшинкин таъкидлайди: «... танқидий тафаккур – бу 
ақлий ҳаркатлар кетма-кетлиги бўлиб, унда фикрлар, ёки фикирлар тизимининг 
қўлланилаётган фактлар, меъёрлар, қадриятларга мослигини текширишга йўлланган. 
Аналитик тафаккур – бу турли ҳолатларни кичик қисмларга бўлиб ўрганиш, ёки 
ҳолатнинг сабабини қадамба-қадам кўриб чиқишга қаратилган» 
Аналитик тафаккур ўзида муаммо ёки ҳолатнинг (ситуация) тизимли ташкил 
этилишини қамраб олади; турли хусусият ва аспектларнинг тизимли ўхшашлигини 
аниқлаш; устуворликларини кўриб чиқиш; вақтинчалик кетма-кетликларни аниқлаш; 
сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаш кабилар.
Ижодий тафаккур – тафаккур турларидан бири бўлиб, фаолиятида янги маҳсулот 
ёки янгиликларни субъектив равишда англаш тушунилади. Бу янгиликлар мотиваци-
яни, мақсадни, баҳолашни, моҳиятни тақозо қилади. Ижодий тафаккур репродуктив 
фикрлашдан фарқ қилади. Рефлексия – бу ўз-ўзини таҳлил қилиш, фикр юритиш
вазиятни баҳолаш, ўз фаолияти йўналиши ва шарт-шароитлари бўйича фикр юритиш 
ҳисобланади.
«Тизимли тафаккур, бир қатор, бир қатордагилардан фарқли равишда, турли-
туман қисмлар ўрнида бир бутун, яхлитни кўришга мўлжалланган.
Адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сон “Кимё ва биоло-
гия йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги қарори.
2. Авазов Ш. Экологическое воспитание старшеклассников сельской школы в процессе краеведческой 
деятельности: Автореф. дисс….канд.пед.наук.-Ташкент, 1993. -19 с.
3. Аверьянов А. Н. Системное познание мира: методологические проблемы / А. Н. Аверьянов. – М. : 
Политиздат, 1985. – 263 с.
4. Азизходжаева Н.Н. Педагогические технологии в подготовке учителя. –Ташкент, 2003. -237 с.
5. Аксель Е.В. Особенности технологии ментальных карт и ее применения в учебном процессе (на 
примере учебной дисциплины биологии) https://www.suvc.ru › files › doc › aksel_e.v.pdf



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling