Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
88
г) фаоллик ва мулоқот бирлиги жараён иштирокчиларининг, барча субъектлар-
нинг биргаликдаги ва алоҳида ҳамда кооператив фаолиятининг зарурияти;
д) педагогик жараён ўзини яхлит тарзда намоён этиши мумкин, агарда ижти-
моий ташкилий фаолият субъектларнинг биргаликдаги фаолияти сифатида намоён 
бўлса. 
Тизимли ёндашув нуқтаи назаридан тизимга кирувчи объектлар бошқа объект 
ва ҳодисалар билан биргаликда кўрилиши керак. Ҳеч бир тирик мавжудот, ҳеч бир 
жамоа, ҳеч бир сунъий объект атроф-муҳит билан алоқасисиз мавжуд бўла олмайди. 
Лекин барча алоқаларни амалда ҳисобга олишнинг иложи йўқ, назарий жиҳатдан 
маъносиз. Қўйилган масала ечимига катта таъсир қилувчи барқарор алоқаларни 
аниқлашнинг ўзи етарли. Мана шундай конкрет мақсадни аниқлаш учун тизимли 
ёндашув тушунчасидан фойдаланамиз.
Педагогикада тизимли ёндашувдан, жумладан педагогик жараён тўғрисидаги 
турли нуқтаи назарларни ўрганишда фойдаланиш олимларга педагогик жараён 
яхлитлигини кўрсатувчи асосий белгиларни аниқлаш имконини берди:
√ биологик ва ижтимоий, индивидуал ва жамоавий биргаликдаги ҳаракат;
√ педагог ва тарбияланувчининг биргаликдаги ҳаракатининг ички томонлар;
√ турли-туман, мақсадга интилувчан ҳаётий фаолиятни ташкиллаштириш 
– болалар жамоасининг фаоллиги, ташаббуси, болалар ижодини ривожлан-
тирувчи шарт-шароитнинг яратилиши;
√ яхлит шахс фақат яхлит педагогик жараёнда шаклланади;
√ ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги фаолияти педагогик жараён яхлитли-
гини таъминловчи муҳим шароит;
шахсни тарбиялаш, ўқитиш ва ривожлантиришш бирлиги яхлит педагогик 
жараённинг муҳим қонунияти (Ю.К. Бабанский, М.А. Данилов).
√ педагогик жараённинг мазмуний ва процессуал томонлари бирлиги;
√ яхлитлик, унинг компонентларининг ички бирлиги сифатида;
ўқув жараёнида, синфдан ва мактабдан ташқари ишларда, оилада катталар ва 
болларнинг биргаликдаги фаолияти (О.С. Газман, Б.З. Вульфов, М.М. Поташник, 
В.А.Караковский, Н.Е. Щуркова ва б.);
яхлит педагогик жараён асоси – бу болалар ҳаётининг турли ҳолларда ривожла-
нишидир (Ш.Амонашвили, Б.Т. Лихачев, Н.Д. Хмель, Г.Н. Филонов ва б.).
Демак, тизимли ёндашув педагогик изланишларнинг методологик асослардан 
бири сифатида яхлит педагогик жараённи тизим сифатида талқин қилиш имконини 
беради.
Тизимли тадқиқ қилишда таҳлил қилинаётган объектнинг кўпгина элементлари 
сифатида, ушбу элементларнинг биргаликдаги хусусиятлари сифатида қаралади.
Тизимли ёндашув ҳар қандай объектни англаш ва тушунишда етакчи умумил-
мий ёндашув саналади; бу методология йўналиши ижтимоий-илмий билиш ва 
ижтимоий амалиётда, унинг асосида объектларни тизим сифатида ўрганиш ётади. 
Ушбу ёндашувни педагогикада қўллаш илмий билимларнинг вариатив компо-
нентларини аниқлаш имконини беради ва у педагогик тизим сифатида қуйидагича 
тавсифланади: яхлитлик, алоқадорлик, тузилиши ва ташкиллашуви, тизим дара-
жаси ва иерархияси, бошқарув, тизим мақсади ва мақсадга мувофиқлиги, тизим-
линг ўз-ўзини ташкил қилиши, унинг мавжудлиги ва ривожланиши.
В.Г.Афанасьевнинг фикрига кўра, замонавий оламда назарий ва амалий муам-
моларни ечимида тизимли ёндашувнинг зарурлиги “ҳаётнинг ўзидан, таълим жара-
ённинг юқори даражадаги интеграциясидан келиб чиқади”, бунда “ҳамма нарса 



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling