Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
11
кўплаб олимлар ўз тадқиқотларида олам манзарасини концептуаал олам манза-
раси орасида чегара йўқ деб ҳисоблайдилар ва уларни тенг қўядилар, уни ишончли,
ҳақиқий ҳисоблаб, унинг ёрдамида олам ҳақидаги у ёки бу тасаввурни акс этти-
риш мумкинлигини иддао қиладилар. Оламнинг лисоний ва концептуал манзараси 
бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Тил табиати бўйича кузатишлар олиб борган
Е.С.Кубрякованинг таъкидлашича, лисоний олам манзараси концептуал олам ман-
зарасининг қамровига киради ва унинг бир қисми ҳисобланади. Концептуал олам 
манзараси инсоннинг ўзига хослигини ва унинг ижтимоий ҳаёти моддий базасини, 
шароитларини акс эттиради, лисоний олам манзараси эса оламнинг умумий манза-
расини тасвирлайди. [4:22-31]. Инсоннинг ўзини ўраб турган олам билан муносаба-
тини аниқлаш учун мавжуд лингвистик адабиётларда “олам манзараси” метафораси 
қўлланилади. Бунда инсонни ўраб турадиган борлиқ уч шаклда намоён бўлади: 1) 
реал олам манзараси – инсонни ўраб турган бу олам, объектив борлиқ; 2) оламнинг 
концептуал манзараси – бу инсоннинг сезги органлари ёрдамида олинган ва у орқали 
онгига ўтган жамоавий ёки индивидуал тасаввурлари асосида шаклланган тушунча-
лар призмаси орқали акс этган реал манзара 3) лисоний олам манзараси – борлиқни 
тил воситасида акс эттиради, аммо тўғридан тўғри эмас, балки оламнинг маданий 
манзараси орқали [7:5].
Аввало, олам дейилганда, бутун мавжудот, борлиқ, коинот, дунё тушунилади. 
Ана шу борлиқнинг асосида турувчи инсон онгида шаклланган ва сўз орқали ўз 
ифодасига эга бўлган олам манзараси тушунчаси, жумладан, лисоний олам манза-
раси ҳам инсоннинг олам ҳақида тафаккур қилиши, тасаввурларини ўрганиш асо-
сида қурилади. Олам – бу макон ва замон, ҳайвонот ва наботот, табиат ва жамият, 
инсоний муносабатлар, инсон ва у яшаётган муҳитнинг ўзаро таъсири, бир-бирига 
алоқадорлиги, онгдаги олам манзараси эса инсон онгида идрок қилинган барча нар-
саларнинг, инсон ва у билан боғлиқ бўлган муҳит ҳақидаги хабарларнинг инсон онги 
призмасида қайта ишланиши сифатида тушуниш мумкин. Бу эса лисоний олам ман-
зараси сифатида намоён бўлувчи инсоннинг концептуал системаси ўз-ўзидан пайдо 
бўлмаганлиги, балки даврлар мобайнида шаклланиб, тўғридан тўғри инсон ҳаёти ва 
фаолияти билан алоқадор бўлган ижтимоий ва маданий тажрибасидан келиб чиқиши 
тўғрисидаги қарашларнинг тўғри эканлигидан далолат беради.
Лисоний олам манзараси талқинида образ тушунчаси ҳам муҳим аҳамият касб 
этади. Баъзан бир образнинг пайдо бўлиши ва шаклланиши маълум бир даврларни 
ташкил этиши ҳам мумкин. Бунда ташқи оламдаги нарсалар ва ҳодисаларни киши-
лар қандай қабул қилганлиги ва уни қандай идрок этганлигига қараб, улар дастлаб
инсон онгида ички образлар сифатида пайдо бўлади. Худди ана шу жойда симптома-
тик жараён бошланади. Яъни, борлиқдаги воқеа-ҳодисалар инсон онгида маълум бир 
тасаввур, образ сифатида муҳрланади ва бу қатъийлашган образ аста-секин нутққа 
кўчади ва ана шу воқеа-ҳодисани эслатувчи тушунча сифатида тилда ўз ўрнига эга 
бўлади. Шунга кўра, олам манзараси деганда олам ҳақидаги инсон эгаллаган барча 
билимлар мажмуини тушуниш мумкин. Бир образ ёки тасаввурниннг тилнинг оғзаки 
ёки ёзма шакли орқали бошқаларга етказилиши ва кўпчилик томонидан эътироф 
этилиши олам манзараси индивидуал ва умумий онгнинг асосини белгилашига асос 
бўлади. Дунёда халқларнинг яшаш тарзи, жуғрофий ҳудуди, эътиқоди, урф-одатлари, 
маданияти ва маънавияти ҳар хиллигига кўра, уларнинг оламни идрок қилиши, ада-
биёти ва санъати ўзига хос бўлади. Бу ҳар хиллик эса ўз навбатида концептуал олам 
манзарасининг ва уларнинг ифодаси бўлган лисоний олам манзарасининг ўзаро мос 
келмаслиги сабаби ҳисобланади.



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling