Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
125
Назарова Г.А.
 Фарғона политехника институти мустақил тадқиқотчиси
БЎЛАЖАК ИҚТИСОДЧИЛАРДА АНАЛИТИК ТАФАККУРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК МАЗМУНИ 
Таянч сўзлар: аналитик тафаккур, иқтисод, иқтисодий тафаккур.
Ключевые слова: аналитическое мышление, экономика, экономическое мышление.
Key words: analytical thinking, economics, economic thinking.
Кириш. Замонавий шароитда таълим жараёнининг барча имкониятларига кўра 
шахсни ривожлантириш, ижтимоийлаштириш ва унда мустақил, танқидий ва таҳлилий, 
ижодий ва аналитик фикрлаш қобилиятларини такомилалштиришга йўналтирилиши 
талаб қилинмоқда. Бунинг учун юксак малакали мутахассисларнинг истеъмолчилар 
талабларига қараб тайёрланиши, талабаларни танлаган ихтисосликлари бўйича билим, 
кўникма ва малакаларининг шакллантирилишида мустақил равишда билим олишга ва 
амалий фаолиятга ўргатилишини таъминланиши керак. 
Ҳозирги кунда таълим жараёнида педагогик технологиялар, инновациялар ва 
интерфаол усуллардан фойдаланиш, янги ишлаб чиқарилаётган техник воситаларни 
татбиқ қилиш, кўпроқ талабаларни мустақил ишлашга ундаш, илғор тажрибалардан 
сабоқ беришнинг турли йўлларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Яна бир 
жиҳати муҳимки, олий таълим муассаларида таълим олаётган талабаларнинг касб-
ҳунарга мойиллиги, лаёқатлари, билим ва кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг 
танлаган йўналишлари бўйича бир ёки бир неча замонавий касб эгаллашлари учун мах-
сус фанларни ўқитишни самарали ташкил қилишни таъминлаш лозим.
Бўлажак иқтисодчиларнинг аналитик тафаккурини ривожлантириш бугунги 
иқтисодий муносабаталр кучайган ва манфаатлар тўқнашуви ортиб боратёган шаро-
итда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунда уларнинг «фикрлаш тарзи ва тафаккур қилиш 
доирасини ўзгартириш, кенгайтириш ва унга янгича ёндашувлар орқали таъсир 
кўрсатиш самарали ҳисобланади. Умуман олганда, юксак тафаккур эгаси бўлиш ҳар 
бир кадрнинг энг муҳим сифати бўлмоғи керак. Чунки, теран тафаккурли мутахассис 
муаммони юзага келишини олдиндан билади, вазиятларга тўғри баҳо бера олади»[1], 
тезкор қарор қабул қила олади ва бу ҳислатлар иқтисодий муносабатларни ўрнатишда, 
хўжалик ишларини амалга оширишда жуда керакли жиҳатлар саналади. 
Тафаккур услуби талабанинг ўз индивидуал қобилиятларидан ўрин олган интел-
лектуал стратегиялар, усуллар, малака ва операцияларнинг очиқ тизимидир. «Тафак-
кур услуби болаликдан таркиб топади ва инсон умри давомида тажрибага асосланган 
ҳолда ривожланиб боради. Шунинг учун ҳар бир инсон ўз ҳаётида шаклланган услуб 
доирасида фикр юритади, фақат ижодкор шахсларгина уни мукаммаллаштиришга, 
ўзгартиришга, янгича фикрлашга қодир бўлади. Инсонларда тафаккур рефлекциясини 
шакллантириш уларни янгича инсон, креатив ижодкорга айлантиради. Шундай экан
бўлажак иқтисодчиларни ҳам ижодкорликка ўргатиш, мустақил фикрлаш рефлекци-
ясини шакллантириш, креативлик кўникмаларини ривожлантириш долзарб масала 
ҳисобланади. Бунинг учун эса, бўлажак иқтисодчиларда фалсафий тафаккурнинг диа-
лектик, синергетик, идеалистик, прагматик, аналитик, реалистик каби услубларини 
ривожлантириш бугунги олий таълимнинг долзарб масаласига айланмоғи зарур»[2]. 
Чунки мафкуралаштирилган ва материалистик тафаккурнинг қандай эканлигини ва 
ижтимоий фойдасини халқимиз кўрди ва ундан етарлича сабоқ олди. 
Бугунги кунда бўлажак иқтисодчиларнинг аналитик тафаккурини ривожланти-
ришда ва замонавий кадр қилиб тарбиялашда инновацион таълим, китобхонлик ва



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling