Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
Download 1.98 Mb. Pdf ko'rish
|
OAK qaraqalpoq
МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
149 бўлажак ўқитувчиларнинг касбий малакасини оширишга ёрдам беради; фаолияти давомида бўлажак ўқитувчининг ўз-ўзини бошқаришида шахсий фикрга эга бўлиш, келажак учун мазмунли режаларни шакллантириш; позициянинг субъективлиги учун мазмуний бўлмаган режаларни шакллантириш тўғрисида алоҳида маънолар ва муноса- батларга асосланган, танлашга тайёр бўлган фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ шахсий кўринишлар мажмуи; турли-туман ҳаётий ва касбий муаммоларни ҳал қилиш ва баҳолаш; ўз-ўзини тасдиқлашга интилиш ишончли хатти ҳаракатларда, муаммоли вазиятларни мустақил ҳал қилишга интилишда намоён бўлади; -мен концепциясининг мавжудлиги шахснинг ўзи ҳақидаги тасаввурлари тизими бўлиб, қуйидаги фазилат- лар тизимини ўз ичига олади: ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз фикрига эга бўлиш, ўзини ҳурмат қилиш, мустақиллик; касбий фаолиятида маълум даражада натижага эришишга интилиш – даъво қилиш, касбни севиш, касбий бурч ва масъулият ҳисси; ички ресурсларни ривожлантиришга, шахснинг касбий фаоллигини рағбатлантиришга йўналтирилган касбий ўз-ўзини фаоллаштириш[4]. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларда акмеологик позиция бир қанча тамойил- лар асосида шаклланади. Уларга: - ўзини-ўзи тарбиялаши: бу тамоил асосида кишида ташқи тарбиявий таъсирларга онгли муносабат хосил бўлади; - ўқув матералини ўзлаштириш сифати: бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларни мутахассислик фанларини ўзлаштириши билан бирга илмий-тадқиқот ишларида ишти- рок этиб бориши; - фаол мулоқотга кириша олиши: таълим жараёнида талабаларнинг таълим берувчи билан самарали мулоқоти; - замонавий педагогик технологияларини мукаммал ўзлаштириб бориши: ҳар бир талаба бугунги кунда таълим тизимининг асосий воситаларидан бири хисобланган кам- пютер техналогияларидан самарали фойдаланишни билиши лозим; - педагогик ва психологик билимга эга бўлиши; ҳар бир бўлажак ўқитувчи кела- жакда ўқувчилар жамоаси билан ишлаш жараёнида ўрганилаётган фанлар юзасидан чуқур билим, кўникма ва малакага эга бўлиши билан бир қаторда психологик таъсир этиш қобилятини ҳам эгаллаб бориши муҳим хисобланади[5]. Педагог ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашиши, боланинг ёши ва характер хусусиятларини хисобга олган ҳолда таълим-тарбия бериши мақсадга мувофиқ саналади. Сўнги йиллрадаги пандемия шароитида, корона инқироз ҳолатида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, инсонларни соғлом ҳаётга, жисмоний саломатликни ривожлантиришга ва гигиеник озодаликка ўргатиш долзарб вазифалардан биридир. Шунингдек, ёшларда соғлом турмуш тарзи ривожлантириш ҳам муҳим вазифалардан биридир. Ёш авлод ҳар хил таъсирларга ўта берилувчан бўлади. Бу даврда соғлом тур- муш тарзини шакллантиришга зарур бўлган онгли шахсий фаолият мукаммаллашади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ривожлантириш, аҳоли сало- матлигини мустаҳкамлаш ва инсон умрини узайтириш, юқумли ва бошқа касалликлар, зарарли одатларнинг олдини олиш, жисмоний фаоллик, тўғри овқатланиш ҳамда меҳнат қилиш, ўз вақтида дам олиш, шунингдек гигиеник кўникмаларга риоя қилиш кабиларга қаратилган қатор чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни ҳаётга татбиқ қилиш аҳоли турли гуруҳлари, айниқса, талаба-ёшлар ҳаётида катта аҳамиятга эга. Шундай экан, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмеологик мотивацияни ривожлантириш орқали таълимда, ўқувчилар ўртасида ва хатто жамиятда соғлом турмуш тарзини шак- ллантириш мумкин бўлади. Аксеологик ёндашув асосида бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмео- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling