Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
150
логик мотивацияни ривожлантиришнинг муҳим шарти жисмоний фаолиятни ҳаётий 
қадриятга, турмуш тарзига, кундалик ишига айлантириш ҳисобланади. Мамлакати-
мизда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, лицей ва коллежларда ҳам жис-
моний тарбияга алоҳида урғу бериш орқали жамиятда юксак жисмоний баркамол-
ликни шакллантириш билан бирга келажак авлодни соғлом қилиб тарбиялаш мақсад 
қилинган. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини эса етук кадр ва кучли мутахас-
сис бўлиб етишишларида ҳам жисмоний соғломлаштириш фаолиятининг ўрни юқори 
ҳисобланади. Чунки соғлом танада интеллектуал қобилият ва салоҳият бўлади. Шун-
дай экан, биринчи навбатда, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларини жаҳон стан-
дартларига жавоб берадиган рақобатбардош кадрлар қилиб тарбиялаш талаб этилади. 
Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмеологик мотивацияни ривожланти-
ришда биринчи навбатда қуйидаги взифаларни бажариш талаб этилади:
1. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида касбга қизиқиш, масъулиятли бўлиш, 
касбий жавобгарлигини унутмаслик, меҳнатга муҳаббат орқали ижтимоий-педагогик 
фаолликни тарбиялаш. 
2. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида ғайрат, шижоат, ташкилотчиликка 
оид малака ва кўникмаларни шакллантириш.
3. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиалрида соғлом турмуш тарзини қарор топти-
риш, гигиеник маданиятни шакллантири.
4. Бўлажак ўқитувчиларда саломатликни мустаҳкамлаш, турли касалликлардан 
химоялаш ва иммунитетни ошириш.
5. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида жисмоний зўриқишлар, тана, бел ва 
қўл мушакларининг умумий ва статик чидамлилигини ошириш, турли қийинликдаги 
ҳаракатларни тез ва аниқ бажариш, чаққонлик, чидамлиликни ўстириш.
6. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларида диққатни бир жойга жамлай олиш 
сифатини, тезкор фикр юритиш, ирода сифатлари - мақсадга интилиш, интизомлилик, 
ташаббускорлик, қатъийликни шакллантириш.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бўлажак жисмоний тарбия 
ўқитувчиалри шахсиятини ривожлантириш билан бирга уларнинг қадди-қоматини 
келиштиради. Шунингдек, марфологик ва функционал ўзгаришлар содир бўлади, тана 
тузилиши, вазни, мушак кучи, ўпканинг тириклик сиғими кўкрак қафаси экскурсияси 
юқори кўрсаткичларга эга бўлади, ақлий, ахлоқий сифатлари тарбияланади. Бу борада 
жисмоний тарбия таълимининг аҳамияти юксак ҳисобланади. 
Адабиётлар:
1. Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент.: Ўзбекистон. 2021. –Б. 217-219. 
2. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси (2018 йил 28 декабрь). // Халқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь.
3. Подласый И.П. Педагогика. – М.: ВЛАДОС, 1996. –С.432.
4. Педагогика: педагогические теории, системы, технологии / С.А.Смирнов [и др.]. – М.:Академия, 
1998. – С.16.; Перегудов Ф.И. Введение в системный анализ. – М.: Высшая школа, 1999. –С.367.
5. Даукеева А.О. Бўлажак ўқитувчиларнинг акмеологик компетентлигини ривожлантиришнинг психо-
логик- педагогик шартлари. –Нукус.: НДПИ. 2020. –Б. 13-14.
6. Худойқулов Х, Хайитов А. Бўлажак ўқитувчиларда акмеологик позицияни шакллантириш техноло-
гияси// «Рolish science journal» SCIENCECENTRUM.PL ISSUE 3(36) PART 2 –Б. 146.
РЕЗЮМЕ
Мақолада тадқиқотларимиздан келиб чиққан ҳолда жисмоний тарбия ўқитувчиларида акмеологик 
мотивацияни ривожлантириш модели ҳақида сўз боради. Мақола мавзусини ёритиш мақсадида мавзу дои-
расидаги илмий ишланмалар ва тадқиқот ишларидан фойдаланилди.



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling