Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
152
бугунги кун ҳар бир оиласи ва жамият олдида турган муҳим вазифа ҳам шу ҳисобланади. 
Ота-она фарзанд кўриш ва уни тарбиялаш орзуси билан яшар экан, унинг келажакда 
етук инсон, комил шахс бўлишини истайди. Бу масала ҳар бир педагог, таълим муасса-
сининг ҳам жамият олидаги бурчи бўлиб, ота-она каби устозлар ҳам шогирдларини ету-
клик сари даъват этади. Демак, оқил фарзанд нафақат ота-она, балки устоз, қолаверса 
жамиятнинг, юртнинг бахту-иқболидир. Шундай экан, “таълим-тарбия каби муҳим ва 
стратегик масалага эскича қараш, эскича билим ва тизим билан ёндашиш мутлақо мум-
кин эмас. Бу борада энг замонавий ва илғор тизимни яратмасак, олдимизда кўндаланг 
бўлиб турган биронта муаммони ечолмаймиз”[1]. Бу ишларни “жамиятнинг тарбияга 
бўлган муносабатини бутунлай ўзгартирмасдан туриб”, амалга ошириб бўлмайди. 
Психолог олим Б. Умаров мазкур муаммонинг субъектив сабабларига қуйидагиларни 
киритади: “Хулқ оғишининг субъектив сабабларига ўсмир шахсининг қизиқиш ва 
эҳтиёжлари, дунёқараш ва маънавий олами, мақсад ва йўналишлари, қадриятлари, 
ҳуқуқий онги, ҳаётий режалари, турмуш тарзи ва мотивлари киради. Субъектив шарт-
шароитларга эса аҳолининг демографик ва ижтимоий-психологик хусусиятлари
хусусан, этнопсихологик жиҳатлари, характери, темпераменти, ёши ва жинси мансуб. 
Объектив сабаблар сифатида жамиятдаги носоғлом муҳит, шарт-шароит, иқтисодий 
ва сиёсий беқарорлик, кичик ижтимоий гуруҳлардаги ижтимоий-психологик шароит, 
кишилар билан муносабатлар намоён бўлади”[2]. Худди шундай биз ҳам ўсмир ёшдаги 
талаба ёшларнинг руҳиятидаги салбий ўзгаришларнинг субъектив омилларига: ўсмир 
шахсининг шаклланиш жараёнидаги муаммолар, уларнинг темпераментидаги хусуси-
ятларни киритдик. 
Умуман олганда талаба ёшлар руҳиятидаги ўзгаришлар бирор-бир шахсга хос 
субъектив хулқ-атвор натижаси эмас, балки субъектив ва объектив омиллар, шарт-
шароитлар, муносабатлар натижаси сифатида юзага келади. Ўқувчилар руҳиятидаги
салбий ўзгаришларнинг келиб чиқиш сабаблари бир неча омиллар таъсирида содир 
бўлади. Бизнингча улар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Оилавий муҳитнинг носоғломлиги. Ўқувчилар руҳиятида ижобий ва салбий 
ўзгаришлар бўлиши оилавий муҳитнинг соғломлиги биринчи омил ҳисобланади. Бизга 
маълумки, оиладаги муҳит: ота-она ва уларнинг ўсмир ёш билан муносабати, оилавий 
хотиржамлик, катталарнинг ўзаро бир-бирларига бўлган ишончи ва ҳурмати ўсмир хулқ-
атворининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Аксинча, оиладаги келишмовчилик, 
низолар, ота-она ва катталарнинг номақбул ҳатти-ҳаракати ўсмир хулқ-атворига сал-
бий таъсир этмай қолмайди. Доимий жанжал ва можароли оилаларда тарбияланаётган 
ўспирин, ўсмирларда қўрқув, иродасизлик, қорқоқлик кузатилади ва бундай ҳолатлар 
лоқайдлик, нописандлик, мустақил фикрнинг йўқлиги шаклида намоён бўлади, баъзи-
ларида доимий ўзиларини бошқаларга кераксиз деб ҳисоблаш, тортинчоқлик, мослаша 
олмаслик, мулоқотчанликнинг пасайиши зўрайиб боради.
2. Ота-оналарда тарбия психологияси ва физиологияси, педагогикасига доир билим-
ларнинг етишмаслиги. Афсуски, кузатишларимизга кўра айрим ота-оналарда тарбия 
физиологияси, психологиясига оид билимлар етишмайди. Шу боис улар фарзандлари 
хулқ-атворида бўлаётган салбий ўзгаришлар сабабини англай олишмайди. Натижада 
уларда бирмунча эгоистлик ҳосил бўлади. Ўз навбатида ўсмирнинг носоғлом физио-
логик ҳолати унинг психикаси, жумладан, сезги, идрок, хотира, диққат, тафаккурига 
салбий ўтказади.
3. Ўқувчиларнинг кун тартибини тўғри ташкил этилмаганлиги. Бугунги кунда 
ўқувчиларнинг кун тартибини тўғри ташкил этилмаганлиги уларнинг хулқ-атворида 



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling