Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

Мустафақулова Д.И.
Жиззах давлат педагогика университети
 Табиий фанлар фанлар факултети Биология ва уни ўқитиш 
методикаси кафедраси ўқитувчиси
ТАЪЛИМДА ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ
Таянч сўзлар: тизимли таҳлил, тизимли-фаолиятли ёндашув, тафаккур, шакллантириш, 
ривожлантириш, мақсад, мазмун, шарт-шароит, шакл, метод.
Ключевые слова: системный анализ, системно-деятельностный подход, мышление, фор-
мирование, развитие, цель, содержание, условия, форма, метод.
Key words: systematic analysis, system-active approach, thinking, formation, development, goal, 
content, conditions, form, method.


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
87
Таҳлил қилиш ва уни бошқариш усуллари негизида мақсадли ёндашув ётади ва 
унда тизимлинг барча компонентлари ўзаро боғлиқлиги маълум мақсад ва вазифа-
ларни амалга оширишга мўлжалланган бўлиб, улар маълум фаолият жараёнида ўз 
ечимини топади. Шунинг учун таълимдаги тизимли ёндашувни тизимли-фаолиятли 
ёндашув деб ҳам юритишади ва унинг фаолият категриялари ва асосий конпонентла-
рини инобатга олади.
Сўнгги пайтларда тизимли ёндашув дунёни англашда, объектив борлиқ суръа-
тини яратишда, аниқ фанлар, шу жумладан педагогикани ўрганишда унинг умумил-
мий принципларининг моҳияти кенгайиб бормоқда. 
Бугунги кунда тизимли-фаолиятли ёндашув таълим соҳасини ҳам қамраб 
олмоқда. Таълим тизими олдимизга янги вазифаларни қўймоқда, биздан тафакку-
римизни ўзгатриришни тақозо қилмоқда. Янги стандартни амалга тадбиқ қилишда 
ҳар бир ўқитувчи ўз предмет доирасидан чиқмоғи ва биринчи галда ўқувчи шахси 
ривожланишини ўйлаши керак, ўқувчида универсал кўникмаларни шакллантириши 
керак, чунки ўқувчи буларсиз таълимнинг навбатдаги босқичларида ҳам, касбий фао-
лиятида ҳам муваффақиятга эриша олмайди. 
Тизимли ёндашув ғояларидан ижтимоий ва психологик ҳодисаларни таҳлил 
қилишда, тарбия жараёнини ташкил қилишда ҳамда шахсни шакллантириш ва 
ривожлантириш жараёндларида фойдаланиш масалалари П.П. Блонский, Л.С. Выгот-
ский, М.М. Рубинштейн, В.П. Ананьев, Л.И. Божович, В.В. Давыдов, А.Н. Леонтьев, 
А.В. Петровский ва б. илмий изланишларида кенг ёритилган.
Замонавий педагогика фани педагогик жараёнларни ташкил қилишда тизимли 
ёндашувнинг назарий муаммоларини кўриб чиқишда қуйидаги олимларнинг В.И. 
Андреев, Ю.К. Бабанский, В.П. Беспалько, Ю. Гордин, В.В. Гузеев, М.А. Дани-
лов, В.И. Звягинский, М.И. Махмутов, Б.Т. Лихачев, Л.И. Мищенко, В.В. Краев-
ский, Н.А. Плотников, М.Н. Скаткин, В.А. Сластенин, Г.Н. Филонов, Н.Д.Хмель ва 
бошқаларнинг тадқиқотларига асосланади.
Замонавий педагогик реалликда педагогик жараёнларни бошқаришга педагогик 
тизим сифатида қаралади. Олимларнинг фикрига кўра, педагогик тизим яхлит тизим 
сифатида ўзида мақсад, мазмун, шарт-шароит, шакл ва методлар мажмуини мужас-
самлаштирган. Шунинг учун ҳам педагогик тизим деганда ўзида кўп миқдордаги 
ўзаро алоқадор тузилмавий компонентлар тушунилади ва улар шахсни ривожлан-
триш мақсадида яхлит педагогик жараёнда мужассамланган.
Педагогик тизим деб, тадқиқотчи олим В.И. Загвязинский қуйидагича тушу-
нади – таълим ва тарбия тизимларининг назарий ишлаб чиқилиши ва малаиётда 
қўлланилиши, бир ижтимоий ва педагогик мақсадларда мужассалманиши, предмет 
мазмунининг назарий ва педагогик концепцияси, таълим ва тарбиянинг прнцип ва 
воситалари 
Таниқли олим Б.Т. Лихачевнинг фикрига кўра, яхлитлик (бир бутунлик) – бу педа-
гогик тизимнинг муҳим хусусияти, сифати бўлиб, у педагогик фаолиятнинг ички ва 
ташқи алоқаларини амалга оширади.
Тадқиқотчи Н.Д. Хмель педагогик жараённинг яхлитлигини унинг хусусияти 
сифатида таърифлайди:
а) “педагоглар-ўқувчилар” тизими яхлитлиги - бу педагогик жараённинг ичидаги 
турли тизимларнинг ўзаро ҳаракати мақсад ва натижаларининг бирлиги;
б) педагогик в ижтимоий-педагогик жараёнлар бирлиги ва унинг компонентлари;
в) объектнинг барча компонентлари функцияларининг битта тизими, унинг ички 
бир бутунлиги ва яхлитлик белгиси;



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling