Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


Солиқ ислоҳотининг биринчи йўналиши


Download 434.02 Kb.
bet16/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32
Bog'liq
67...FOYDA S

Солиқ ислоҳотининг биринчи йўналиши - иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш.
Агар умуман республика бўйича қарасак, 2018 йилдан бошлаб Консолидациялашган бюджет даромадларининг ЯИМга нисбати 2019-2020 йилдарда аҳамиятсиз пасайди - 26,3%дан 25,9%гача, 2021 йилда эса ошишни бошлади (1-жадвал). 2022 йил учун тасдиқланган прогноз эса бу кўрсаткични умуман 30,3%гача оширди. 2018 йилдан бошлаб Давлат бюджети даромадларининг ЯИМга нисбати пасаймади, аксинча, фақат ўсди. Гарчи корхоналар ва аҳоли учун солиқлар камайтирилса-да, уларнинг ЯИМдаги умумий улуши ортиб бормоқда.
Мазкур ҳолат 300 минг солиқ тўловчининг (2018 йил ҳолатига кўра юридик шахслар) 293 минг нафари соддалаштирилган тартибда – ягона солиқ тўлови ёки ягона ер солиғини тўлагани билан боғлиқ. Фақат 7 мингта тўловчи умумбелгиланган тартибда (ҚҚС, фойда солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи) солиқларни тўлаган. Улардан фақатгина 1 мингга яқини акциз солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, фойдадан турли хил ундиришлар (“НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ) каби йирик солиқларни тўлаган. Шундай қилиб, асосий солиқ юки айнан ушбу 1 мингта корхона зиммасига тушган. Шу муносабат билан реал солиқ юки (юқоридаги 1 мингта корхонани ҳисобга олмаган ҳолда) шартли мисолда эксперт йўли аниқланиши мумкин.
Таҳлилнинг объективлиги учун 2018 йилдаги солиқлар шартларида ва таққослаш учун 2022 йилда амалда бўлган солиқлар шартларида умумбелгиланган тартибда (йирик ва ўрта корхоналар) ва соддалаштирилган тартибда (кичик корхоналар) солиқ тўъловчи корхонанинг шартли мисоли олинди. Объективлик учун корхонанинг барча молиявий кўрсаткичлари сақлаб қолинди.
4-жадвал таҳлилидан кўринадики, 2018 йилда йирик ва ўрта корхоналарга солиқ юки даражаси кичик корхоналарга солиқ юкидан қарийб уч баравар ошган (8,5%га нисбатан 27,6%). Солиқ ислоҳоти натижасида (2022 йилги солиқ тизими шароитида) йирик ва ўрта корхоналарга солиқ юки сезиларли даражада қисқарди (солиқ юки 27,6%дан 20,1%га тушди), кичик корхоналарга солиқ юки сезиларли даражада камайди, айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган кичик корхоналарга солиқ юки деярли ўзгармаган. Шу билан бирга, айланмаси 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган кичик корхоналар (илгари кичик корхоналар ходимлари сони бўйича аниқланган) учун солиқ юки жиддий равишда ошди (8,5%дан 20,1%га).

Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling