Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


Download 434.02 Kb.
bet15/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
67...FOYDA S

Мол-мулк солиғи. Ўсиш динамикаси - жами 104,1%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқнинг умумий тушумида солиқнинг салмоғи камайиб, унинг улуши эса аҳамиятсиз бўлиб бормоқда. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда:
- юридик шахслар учун солиқ ставкасини 5%дан 2%гача жиддий камайтириш. 2022 йилдан бошлаб ставка 1,5%гача пасайтирилади;
- янги кўчмас мулкни фойдаланишга топшириш, шунингдек ўтказилган инвентаризация доирасида кадастр органларининг ҳисоб маълумотларида ҳисобга олинмаган кўчмас мулк объектларини аниқлаш ҳисобига солиқ солинадиган кўчмас мулк объектлари сонининг ўсиши ставкалар пасайишини қисман компенсация қилиши мумкин. Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якунида кўчмас мулк объектлари сони қарийб 8 млн объектни, шу жумладан, 7,5 млн уй-жой фондини ташкил этди;
- бундан ташқари, солиқ ставкасининг пасайиши 2022 йилдан бошлаб солиқ базаси белгиланган минимал қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланганидан паст бўлмаслиги ҳисобига қисман компенсация қилиниши мумкин.
 
Ер солиғи. Мол-мулк солиғига нисбатан ер солиғи бўйича тушумларнинг 176,5%га сезиларли даражада ошгани кузатилмоқда, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида солиқнинг улуши ўсиб бормоқда. Унинг тушумлари динамикасига солиқ ставкаларини йиллик индексация қилиш билан бир қаторда ер солиғи ва ягона ер солиғини бирлаштириш таъсир кўрсатди. Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ солинадиган база (ягона ер солиғида бўлганидек) - ер участкаларининг норматив қиймати сақланиб қолди.
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. 2021 йилда солиқларнинг умумий массасида солиқнинг салмоғи атиги 0,4%ни ташкил этса-да, унинг тушумлари юқори динамикага эга – 217,6%. Динамика солиқ ставкаларини ҳар йили индексация қилиш билан таъминланади, бунда айрим тармоқлар учун - 30% миқдорида оширилган индексация билан.
Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар. Тушумларнинг ўсиш динамикасида сезиларли ўсиш – 183,8%, шунингдек, солиқларнинг умумий массасида ушбу тушумлар салмоғининг сезиларли даражада ўсиши кузатилмоқда – 16%гача. 2021 йилда тушумлар 26,4 трлн сўмни ташкил этди. Тушумларнинг асосий қисми давлат корхоналари (14 трлн сўм), биринчи навбатда, яна “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖлар томонидан тўланадиган дивидендларга тўғри келади. Қолган даромадлар, хусусан, давлат активларини хусусийлаштиришдан даромадлар, автотранспорт воситалари учун «чиройли» рақамлар комбинацияларини сотишдан даромадлар, утилизация йиғими, давлат божи, йиғимлар, жарималар ва бошқаларни ўз ичига олади.
Солиқлар тушуми динамикасини кўриб чиққач, биз бевосита солиқ ислоҳоти натижаларига мурожаат қиламиз. Расмий равишда республикамиздаги сўнгги солиқ ислоҳоти (бундан олдин 1991 йилдан буён бир нечта солиқ ислоҳотлари ўтказилган) 2018 йилда Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг (29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сон Фармон) қабул қилиниши билан бошланди. Ислоҳотнинг асосий мақсади солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришдан иборат эди. Солиқ ислоҳотининг асосий йўналишлари ижросини кўриб чиқамиз.

Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling