Reja: 1 Foyda solig‘i stavkalari va ularni qollashning o‘ziga xos hususiyatlari Foyda solig‘ini hisoblab chiqarish tartibi 3


Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ


Download 434.02 Kb.
bet14/32
Sana03.02.2023
Hajmi434.02 Kb.
#1149402
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
67...FOYDA S

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ. Ресурс солиқлари бўйича даромадларнинг асосий улуши ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тўғри келади - 68,6%. Ўсиш динамикаси - жами 107,6%, барча солиқлар бўйича 146,8%га нисбатан. Бундан ташқари, солиқларнинг умумий тушумида солиқнинг салмоғи камайиб бормоқда. Ушбу солиқдан асосий тушумлар (74%) яна “НКМК” АЖ ва “ОКМК” АЖ ҳиссасига тўғри келади. Солиқ тушумлари динамикасига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди ва таъсир кўрсатмоқда:
- қимматбаҳо, рангли, нодир металлар, шунингдек, нефть, табиий газ ва газ конденсати учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини 2021 йил 1 январдан (шунингдек, 2022 йил 1 январдан ҳам камайтириш) камайтириш;
- бошқа томондан, солиқ ставкаларининг камайиши олтин ва мис нархларининг ўсиши, уларни ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, шунингдек айирбошлаш курсининг ўзгариши ҳисобига солиқ тушумини мувозанатлаштирди;
- солиқ тушумларига 2022 йил бошидан қимматбаҳо ва рангли металлар бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш бўйича киритилган ўзгартиришлар таъсир кўрсатади. Хусусан, унинг ҳисоб-китобида тан олинган халқаро металл биржаларида белгиланган ўртача арифметик нархдан келиб чиқилади;
- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг амал қилиши билан бир қаторда унга яқин солиқ - тижоратбоп топилма бонуси ундирилади, уни ҳисоблаб чиқариш учун база бўлиб яна фойдали қазилмалар захираларининг қазиб олинадиган ҳажмининг қиймати ҳисобланади. Бонус ставкаси - фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган ҳажми қийматининг 0,1%ини ташкил қилади. 2022 йилдан қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи, шунингдек углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар учун рента солиғи жорий этилади. Солиқ солиш объекти бўлиб рента даромади - қазиб олинган (ажратиб олинган) металларни ёки углеводород хомашёсини реализация қилишдан олинган даромадлар ҳамда уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Яъни айни бир солиқ солиш объекти бўйича бир-бирига яқин учта солиқ амал қилмоқда.

Download 434.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling