Режа: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш


Download 56.18 Kb.
bet11/16
Sana08.02.2023
Hajmi56.18 Kb.
#1176812
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Стратегия 3-Мавзу

Ижро этувчи аппарат бу-республика Ҳукумати фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда тизимли равишда ижрони назорат қилади7.
Ижро этувчи аппаратнинг тузилмасига Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосари, Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари-мамлакат иқтисодиётининг муҳим комплекслари, тармоқлар ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг аппаратлари, Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ва ўринбосарининг котибиятлари, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси, функционал бўлимлар киради.
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида ҳокимият тармоқлари ваколатлари ва назорат функцияларини кучайтириш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада бошқарув аппаратини демократлаштириш қуйидагиларни англатади:
-ҳокимиятни марказдан соқит қилиш-бошқарув тизимида қуйи поғонада турадиган ҳокимият органлари ваколатларини кенгайтириш;
-ҳокимият ваколатини бериш-давлат бошқаруви вазифаларининг бир қисмини фуқаролик жамияти институтлари ва ташкилотларига ўтказиш;
-ҳокимиятни демократлаштириш-бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш8.
Давлат идоралари давлат ҳокимиятини ижро этиш ва давлат бошқарув вазифаларини амалга ошириш учун ташкил қилинади. Бунда давлат-бошқарув фаолиятининг ижтимоий мақсади сифатида қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган:
-меъёрий ҳужжатлар, инсонларнинг хатти-ҳаракат қоидаларини қабул қилиш билан боғлиқ мувофиқлаштириш вазифаси;
-ҳуқуқ-тартибот, қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлайдиган ташкилотчилик вазифаси;
-фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдан иборат муҳофаза вазифаси9.

Download 56.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling