Режа: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш
Давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш
Download 56.18 Kb.
|
Стратегия 3-Мавзу
2. Давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш.
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ташаббуслари билан 2003 йил 9 декабрда “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-3358-сон Фармони қабул қилиниб, унда жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ иқтисодиётни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, давлат тузилмаларининг ҳокимият ваколатларини қисқартириш, давлат ва хўжалик бошқаруви вазифаларини аниқ чегаралаб қўйиш, шунингдек республика давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида: “Вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради”3 деб белгилаб берилди. Ушбу жараён Ўзбекистонда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини замонавий талаблар асосида ислоҳ этишни илк модернизациялашган усулини бошлаб берди. Бугун давлат бошқаруви тушунчасига замонавий ёндашув деб қаралаётган “модернизациялаш стратегияси” энг аввало давлат ҳокимияти органлари тизимида “институционал ўзгариш” воситаларидан кенг фойдаланадиган концепция сифатида эътироф этилади. Бунда энг асосий эътибор давлат ҳокимияти органлари фаолиятини белгилашда: -ваколат ва вазифаларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини қайта такомиллаштириш; -хизматчи кадрлар ва моддий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш; -стратегик режалаштиришнинг инновацион шаклларини жорий этиш; -бюрократиядан холи қилиш, фаолиятнинг шаффофлигини ошириш; -давлат ҳокимияти органлари иш самарадорлигини ўлчаш индикаторларини қўллаш каби талаблар мазкур концепциянинг асосий белгилари сифатида баҳоланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 89-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғидир ва давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритишини ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди”, деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Шунингдек, мамлакат ва жамият тараққиётининг ҳар қандай босқичида, Президентлик институти ҳокимият тармоқларининг ўзаро келишилган ҳолда фаолият юритишини таъминловчи институт сифатида ўзини намоён этади. Президентнинг ҳокимиятлар бўлиниши шароитидаги ҳокимият тармоқларининг ўзаро мутаносиб ишлашини таъминлашга қаратилган фаолиятининг конституциявий асоси 93-модданинг 8-бандида мустаҳкамланган бўлиб, унга биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти “Республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлайди; вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан тузади ва тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари тасдиғига киритади”4. Мазкур жиҳат бугунги кунда бир қатор МДҲ мамлакатлари давлат ҳокимиятини ташкил этиш амалиёти тажрибасида ҳам давлат бошлиғи-Президентнинг ҳеч бир ҳокимият тармоғига мансуб бўлмасдан, балки уларнинг ўзаро баҳамжиҳат ишлашини таъминловчи институт сифатида фаолият юритиши қонун ҳужжатларида исботланган. Хусусан, Россия Федерацияси Конституциясининг 80-моддаси 2-бандида мустаҳкамланишича, Россия Федерацияси Президенти давлат ҳокимияти органларининг мувофиқлашган тарзда фаолият олиб боришини ва ўзаро ҳаракат қилишини таъминлайди5. Тожикистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида Президент давлат органларининг мувофиқлашган тарзда фаолият олиб боришини ва ўзаро ҳаракат қилишининг кафили эканлиги белгилаб қўйилган6. 2014 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-366-сон “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини таъминлаш жараёнини янада юқори босқичга олиб чиқди. Хусусан, мазкур қонун билан жамоатчилик ва парламент назорати институтларини жорий этиш учун конституциявий асос яратилди, ижро этувчи ҳокимиятнинг вакиллик органлари олдидаги масъулияти янада оширилди. Ўзбекистон Республикасининг давлат механизмини самарали тартибини ўрнатиш жараёнида ижро этувчи аппаратнинг ўрнига алоҳида эътибор қаратилди. Download 56.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling