Режа: Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасида қайд этилганидек, маҳаллий ҳокимият идоралари ваколатига қуйидагилар киради
Download 56.18 Kb.
|
Стратегия 3-Мавзу
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 100-моддасида қайд этилганидек, маҳаллий ҳокимият идоралари ваколатига қуйидагилар киради:
-қонунийликни, ҳуқуқий тартиботни ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш; -ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожлантириш масалалари; -маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, маҳаллий солиқлар, йиғимларни белгилаш, бюджетдан ташқари жамғармаларни ҳосил қилиш; -маҳаллий коммунал хўжаликка раҳбарлик қилиш; -атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; -фуқаролик ҳолати актларини қайд этишни таъминлаш; -норматив ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид келмайдиган бошқа ваколатларни амалга ошириш. Юқоридаги фикрлардан шу нарса аниқ бўладики, Ўзбекистонда давлат органлари тизими деганда унинг марказ, вилоятлар, туман ва шаҳарлардаги вакиллик идоралари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимият органларининг яхлитлиги тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича янгича тизим-секторлар фаолияти йўлга қўйилди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудлари тегишлича Қорақолпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4 та секторларга бўлинди10. Ҳудудлар ва туманларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ишини ташкил этиш “маҳалла-туман (шаҳар)-вилоят-республика” схемасига мувофиқ фаолиятини ташкил этилиши мазкур қарорда белгилаб қўйилди. Ушбу жараён: давлат бошқаруви органларининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари, уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда жавобгарлик соҳасини аниқлаштириш, мувофиқлаштириш ҳамда стратегик режалаштириш жараёнларини марказлаштиришдан чиқариш ва такомиллаштиришга; давлат бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этишнинг институционал, молиявий асосларини такомиллаштириш, давлат хизматларининг сифати ва улардан фойдаланиш имкониятини ошириш, шу жумладан, уларнинг электрон шаклда тақдим этилишини тўлақонли таъминлашга ўтиш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантиришга; иқтисодиёт тармоқларини давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш ва хўжалик бошқаруви органлари мақомини қайта кўриб чиқишга; маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ташкил этиш ва фаолиятини такомиллаштиришга; профессионал давлат хизматининг самарали тизимини шакллантириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини жорий этишга хизмат қилади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари аппарати фаолиятини амалга ошириш, яъни унинг асосий мақсадлари тизимига хизмат қилиш роли-вазифаларга ажратилганлигидадир. Шу боис, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилиниши назарда тутилган, “Давлат хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, давлат бошқаруви тизимини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари таркиби мазмунини самарали амалга оширилишини таъмин этувчи мажбурий вазифалар ўзининг аниқ ифодасини топади. Download 56.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling