Режа: Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари


Download 127.11 Kb.
bet1/9
Sana14.05.2023
Hajmi127.11 Kb.
#1460139
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзу


1-Мавзу. ИҚТИСОДИЙ БАЗИС ТУШУНЧАЛАР


Режа:
1. Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари
2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: эҳтиёжларнинг чексизлиги ва ресурсларнинг чекланганлиги
3. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар
4. Ресурслар ва неъматларни тақсимлашнинг бозор механизми. Иқтисодий доиравий айланиш модели


1.1.Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари
Инсоният табиатдан биологик, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва бошқа характердаги турли-туман эҳтиёжлар қуршовида яратилган. Бу эҳтиёжлар ичида иқтисодий, яъни моддий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. Моддий эҳтиёжлар - шахс, фирмалар ва жамиятнинг фаолияти учун зарур бўлган эҳтиёжларни акс эттиради.
Исте,молчиларнинг эҳтиёжлари турли-туман бўлиб, уларнинг рўйхати жуда кенг ва балки сон-саноқсиздир. Бу эҳтиёжларни қондириш учун зарур бўладиган товарлар ва хизматларни шартли равишда иккига, яъни бирламчи эҳтиёжларни қондирувчи ва ҳашам предметларига бўлиш мумкин. Базан айрим истеъмолчилар учун бирламчи саналган буюмлар иккинчи бир истеъмолчилар учун ҳашам ва дабдаба буюми бўлиши ҳам мумкин.
Худди инсонларники сингари фирмалар ва давлат ташкилотларининг ҳам эҳтиёжлари мавжуд. Масалан, фирмалар фаолият кўрсатиши учун бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, хомашё ҳамда ишчи кучига эҳтиёж сезади. Давлат эса мамлакат фуқароларининг жамоавий манфаатларини ифодалаб касалхоналар, мактаблар, театрлар, йўллар, ҳарбий қурол-аслаҳалар ва бошқа ижтимоий неъматларга эҳтиёж сезади.
Айрим эҳтиёжлар - масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой инсонларнинг биологик эҳтиёжлари туфайли, айримлари уларнинг менталитети, яъни яшаш манзили, турмуш тарзи, маданияти, ижтимоий статуси, урф-одатлари ва қадриятлари таъсирида, айримлари эса техник тараққиёт ва глобал ривожланиш таъсирида вужудга келади.
Биз моддий эҳтиёжларимизни қондириш ва фаровон ҳаёт кечиришимиз учун озиқ-овқатларга, кийим-кечакларга, турли хил товарлар ва хизматларга эҳтиёж сезамиз. Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситалари иқтисодий неъматлар деб аталади. Айрим неъматларни табиат инсониятга истеъмолга тайёр ҳолатда инъом этган бўлса (масалан, сув, ёввойи мевалар ва ҳайвонлар), айримларини ишлаб чиқариш зарур бўлади.
Баъзан бир хил эҳтиёжни турли хил неъматлар орқали қондириш мумкин. Масалан, гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжимизни мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти орқали қондириш мумкин. Бир хил эҳтиёжни қондирувчи турли неъматлар ўринбосар неъматлар деб аталади.
Баъзан иқтисодий эҳтиёжларни биргаликда қондирадиган неъматлар гуруҳи ҳам мавжуд бўлади. Масалан, автомобилга бўлган эҳтиёж ўз навбатида бензин ва гаражларга эҳтиёжни юзага келтиради. Уларни тўлдирувчи неъматлар деб атаймиз.
Бизнинг эҳтиёжларимизни қондириш учун талаб этиладиган аксарият иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. Бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресистор, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, бошқарув малакаси, капитал, хомашё ва материаллар, ахборот талаб этилади.
“Иқтисодий ресурслар” деганда нимани тушунамиз? Иқтисодий ресурслар - товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш жараёнида фойдаланиладиган барча табиий, меҳнат ҳамда инсон томонидан яратилган воситаларни ўз ичига олади. Иқтисодий ресурсларга ер, капитал, ишчи кучи, хомашё ва материаллар каби воситалар киради. Уларни олти категорияга ажратиш мумкин (1.1-расм):



1.1-расм. Иқтисодий ресурсларнинг туркумланиши


1. Ер – инсонга табиат томонидан туҳфа этилган барча табиий ресурсларни, яъни иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиладиган ер ресурслари, ер ости қазилма бойликлари, ўрмонлар ва сув ресурсларини ўз ичига олади.

Download 127.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling