Режа: Иқтисодий эҳтиёж, неъмат ва ресурс тушунчалари


Download 127.11 Kb.
bet6/9
Sana14.05.2023
Hajmi127.11 Kb.
#1460139
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-Мавзу

Муқобил харажатлар - иқтисодий танловда ресурслардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ энг яхши алтернатив вариантдан воз кечиш натижасида бой берилган имкониятларни (олинадиган фойдани) акс эттирувчи харажатлардир.
Муқобил харажатлар ёрдамида ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишлари бўйича энг яхши (оптимал) тақсимлаш масаласи, яъни муайян вариантда ресурсларни сарфлашдан олинадиган фойда ва харажатларни бошқа вариантлар бўйича олинадиган фойда ва харажатлар билан солиштириш орқали ечилади (яъни муқобил харажатларни бир-бири билан солиштириш орқали).
Масалан, Тошкентдан Самарқандга автобусда боришни хоҳлаган йўловчи билетни 30 минут туриб, кассадан 25000 сўмга олиши мумкин, ёки 30000 сўмга навбатсиз хизмат кўрсатувчи фирма орқали олиши мумкин дейлик. Агар йўловчининг 30 минут вақтининг алтернатив харажати 30000 сўмдан кам бўлса (у ўзининг 30 минут вақтини 30000 сўмдан кам баҳоласа), у билетни навбатда туриб сотиб олади, агар алтернатив харажати 30000 сўмдан юқори бўлса (у ўзининг 30 минут вақтини 30000 сўмдан юқори баҳоласа), у ҳолда йўловчи билетни хизмат кўрсатувчи фирма орқали сотиб олади. Агарда йўловчи вақтининг алтернатив харажати 30000 сўмга тенг бўлса, у иккала вариантдан хоҳлаганини танлаши мумкин. Ҳақиқатдан ҳам вақтини юқори баҳолайдиган ва юқори даромад олувчилар кўпинча навбат кутишни хоҳламайдилар.
1.4. Ресурслар ва неъматларни тақсимлашнинг бозор механизми. Иқтисодий доиравий айланиш модели
Бозор - бу харидорлар ва сотувчилар ўзаро муносабатга киришадиган механизм бўлиб, унда келишувлар орқали ресурслар, товарлар ва хизматлар билан айрибошлаш амалга оширилади.
Бозор - бу биринчидан, сотувчилар ва харидорлами учрашадиган жойи, улар ўртасида келишилган нарх бўйича товар алмашуви содир бўлади. Бозорда сотишни амалга ошириш учун маълум харажатлар қилинади ва бу харажатлар бозор тўғрисида ахборот олиш, шартномалар тузиш, учрашувлар ўтказиш, сотиб олинадиган товар ёки хизматнинг миқдорий ва сифат характеристикаларини аниқлаш ва бошқа турдаги харажатлар билан боғлиқ. Бундай харажатлар трансаксион харажатлар бўлгани учун ҳам, бозоми трансакциялар мажмуаси деб ҳам қараш мумкин. Бозорнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у даромадларни самарали фаолият кўрсатаётган суб'ектлар, яъни замонавий технологиядан, чекланган ресурслардан самарали фойдаланаётган хўжалик суб'ектлари ҳисобига қайта тақсимлайди.
Бозорлар ўзининг ҳудудий масштабига кўра маҳаллий, миллий ва халқаро бозорларга бўлинади. Олди-сотди объекти бўлиб ресурслар (ишчи кучи, капитал, хомашё, ер, тадбиркорлик қобилияти, ахборот), истеъмол товарлари ва хизматлар ҳисобланади. Бозордаги нархлар олди-сотди жараёнида ёки ундан олдин шаклланиши мумкин.
Бозорнинг самарали фаолият кўрсатиши трансаксион харажатлар билан боғлиқ. Трансаксион харажатлар - бу ўзаро товар айрибошлаш соҳасидаги харажатлардир. Бу тушунча биринчи бўлиб Р. Коуз томонидан киритилган (1937 й). Трансаксион харажатлар ўз ичига қуйидаги харажатларни олади: ахборот олиш, ўзаро келишув ва учрашувлар ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, товарлар хусусиятларини аниқлаш билан боғлиқ харажатлар, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва бошқалар.
Бозор иқтисодиётида ҳар бир индивид ўз шахсий манфаатини кўзлаб ҳаракат қилади. Бунда фирмалар ва ресурс эгалари бўлган уй хўжаликлари энг кам харажат эвазига ўзларининг даромадларини (фойдасини) максималлаштиришга уринса, истеъмолчилар товарлар ва хизматларга сарфлаган ҳар бир сўм харажатидан олинадиган нафлиликни максималлаштиришга интилади.
Бозор иқтисодиётининг тарафдорлари бу механизмни ресурсларни тақсимлаш, ишлаб чиқариш барқарорлигини ва аҳоли бандлигини ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг энг самарали воситаси деб баҳолайди. Шу туфайли бозор фаолиятига давлатнинг ҳар қандай аралашуви унинг самарадорлигига путур этказади деган фикрни илгари суришади. Аммо, буюк иқтисодчи Адам Смитнинг фикрича бозорнинг ҳар бир иштирокчиси ўз шахсий манфаатларини қондириш йўлида тинмай ҳаракат қилиб, ўзи билмаган ҳолда жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилади (гўё “кўринмас қўл” орқали).
Эркин бозор иқтисодиётида: ишлаб чиқариш ва истеъмол хусусидаги барча қарорлар фирма ва уй хўжаликлари томонидан қабул қилинади; бозор ресурсларни нарх механизми орқали тармоқлар ва фирмалар ўртасида тақсимлайди; ресурслар, товарлар ва хизматлар нархлари бозор томонидан талаб ва таклиф нисбати асосида ўрнатилади.
Бозор иқтисодиёти қуйидаги тамойиллар ва институтларга асосланади:
1. Хусусий мулкчилик.
2. Тадбиркорлик ва танлов эркинлиги.
3. Шахсий манфаатлар - иқтисодий хатти-ҳаракатнинг бош омили.
4. Рақобатни рағбатлантириш ва монополистик фаолиятни чеклаш.
5. Нархлар бозорни тартибга солувчи асосий механизм.
6. Иқтисодиётга давлат аралашувининг минимал даражагача чекланганлиги.
Бозор иқтисодиёти шароитида индивидуал танлов, шахсий манфаатни қондиришга уриниш, ратсионал (оқилона) хатти-ҳаракат, фойда олишга интилиш ва мослашувчанлик (ҳамкорлик) иқтисодий мушоҳада мафкураси негизини ташгкил этади.
Ҳар қандай иқтисодий тизимда бозорлар нарх орқали ресурсларни тақсимлашда марказий ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бозор тизимида ноёб неъматлар муаммоси қуйидаги иккита тамойиллар асосида ечилади:
- оптималлаштириш тамойили - ҳар бир фаолият ва ресурслардан фойдаланишдан максимал фойда олиш;
- муқобил харажатлар тамойили - ноёб ресурслардан фойдаланиш вариантларининг барчасидан олинадиган фойда ва харажатларни солиштириш орқали.
Иқтисодий субъектлар ратсионал ҳаракат қилиш тамойилига кўра ўз мақсадларига эришиши учун хўжалик фаолиятида фаол қатнашадилар, бунинг асосий моҳияти шундан иборатки, иқтисодий субъектлар берилган ресурслардан фойдаланишдан олинадиган натижаларни максималлаштиради ёки маълум натижаларни олиш учун харажатларни минималлаштиради.
Микроиқтисодиёт иқтисодий субъектларни иккига бўлиб қарайди – истеъмолчилар (уй хўжаликлари) ва ишлаб чиқарувчилар (фирмалар). Истеъмолчининг мақсади – мумкин даражада ўзининг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш бўлса, ишлаб чиқарувчиларнинг мақсади – фойдани максималлаштириш ёки харажатларни минималлаштиришдан иборатдир.
Жамиятда вужудга келадиган яна бир муаммо – бу истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар фаолиятини мувофиқлаштиришдир:
1) ишлаб чиқарувчилар фаолиятини (ким қайси маҳсулотдан қанча ишлаб чиқаради) мувофиқлаштириш;
2) истеъмолчилар фаолиятини (ким, қайси маҳсулотдан, қанча истеъмол қилади) мувофиқлаштириш;
3) ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш бўйича қабул қилинган қарорларни мувофиқлаштириш.
Бу муаммо ишлаб чиқариш омиллари (ресурслар), истеъмол товарлари ва хизматлар оқимининг доиравий айланиш модели орқали таҳлил қилинади (1.4 -расм). Моделдан фойдаланишнинг афзаллиги шундан иборатки, у муаммонинг иккинчи даражали томонларини эътиборга олмайди. Моделда икки турдаги ўзгарувчилар ишлатилади: экзоген ва эндоген. Экзоген ўзгарувчилар ташқи ўзгарувчилар бўлиб, улар олдиндан берилади ва моделга киритилади. Эндоген ўзгарувчилар модел ичида, ҳисоб -китоблар асосида шаклланади.




Download 127.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling