Reja кириш I. Адабиётлар шарҳи II. Асосий қисм


Қуртларнинг ғумбакка айланиши


Download 71.41 Kb.
bet5/9
Sana11.05.2023
Hajmi71.41 Kb.
#1454932
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МУАТТАР КУРС KOLARADO 0101

Қуртларнинг ғумбакка айланиши. Озиқланиши тугатган тўртинчи ёшдаги қуртлар ғумбакка киришдан олдин тупроққа тушиб чуқурчалар тайёрлаб, 15-18 см гача чуққурликка кириб асосий қисми 5-8 см чуқурликда ғумбакка айланади. Агарда озиқланаётган ўсимлик ости юмшоқ бўлса ўша ерда, бўлмаса, қаттиқ бўлса, бошқа ўзига қулай жойни излаб ўрмалаб кетадилар. Тупроқда ўзларидан чиқарган махсус суюқликлари билан махсус “бешикча”лар ясайдилар ва ичига кириб 3-5 кун ҳараткасиз ётиб, кейин охирги марта пўст ташлаб ғумбакка айланади. Ёзда тупроқ иқлим-шароитига қараб ғумбаклик даври 6-15 кун давом этади ва кейин ёш қўнғизчалар ғумбаклик пўстини ташлаб тупроқ юзасига чиқиб оладилар.
Тупроқ юзаси +380C қизиганда кўплаб ғумбаклар қўнғизга айланмасдан нобуд бўладилар, кузда қўнғизга айланмаган ғумбаклар қиш қаттиқ келганда қирилиб кетади.
Қўнғизлардан янги авлодларни пайдо бўлиши, ҳаёти ва қишлаб қолишга тайёрланиши. Ғумбакдан чиққан ёш қўнғизчалар тупроқ юзасига чиқиб, бир қанча ўсимликда озиқланиб, жуфтлашадилар, урғочилари тухум қуйиши билан яна шу ҳашаротнинг ривожланиши бошланади. Июн, июл ойларида ёзда ҳаво иссиқ бўлганда, кузда ҳам иссиқда, озиқланишдан сўнг тупроққа тушиб ғумбакка айланади. Колорадо қўнғизи қуртлари озиқланаётганда кучли ва сурункали ҳатто совуқ ёмғирни ҳам ҳеч сезмагандек ўсимликда бемалол тураверади. Лекин ҳарорат +100 C дан пастга тушганда қуртлар озиқланиши тўхтатиб карахт ҳолга тушадилар ҳарорат +380 C дан ошганда эса иссиққа бардош бермасдан нобуд бўлади. Қуртлик даври ўртача 16-25 кун давом этади.
Қуртларнинг ғумбакка айланиши. Озиқланишни тугатган тўртинчи ёшдаги қуртлар ғумбакка киришдан олдин тупроққа тушиб, чуқурчалар тайёрлаб 1,5-18 см гача чуқурликка кириб асосий қисми 5-8 см чуқурликда ғумбакка айланади. Агарда озиқланаётган ўсимлик ости юмшоқ бўлса, ўша ерда, бўлмаса қаттиқ бўлса, бошқа ўзига қулай жойни излаб ўрмалаб кетадилар. Тупроқда ўзларидан чиқарган махсус суюқликлари билан махсус бешикчалар ясайдилар ва ичига кириб 3-5 кун ҳаракатсиз ётиб кейин охирги марта пўст ташлаб ғумбакка айланади. Ёзда тупроқ иқлим шароитига қараб ғумбаклик даври 6-15 кун давом этади ва кейин ёш қўнғизчалар ғумбаклик пўстини ташлаб тупроқ юзасига чиқиб олади. Тупроқ юзаси +380С қизиганда кўплаб ғумбаклар қўнғизга айланмасдан нобуд бўладилар, кузда қўнғизга айланмаган ғумбаклар қиш қаттиқ келганда қирилиб кетади.
Колорадо қўнғизининг ривожланиши учун, яъни тухумлик давридан қўнғизлик давригача бир авлодни ўтишига ўртача 25-60 кун ўтади бу ҳам ўз навбатида тупроқ иқлим шароитига, озуқасига, географик ўрнига қараб бирмунча ўзгаради, йиллик авлод бериши ўртача ривожланган кунларига қараб белгиланади.
АҚШда йилнинг келишига қараб 1-4 мартача, Канадада 1-2, Францияда 2-3, Германияда 1-2 марта, Россияда 2-3 авлод бериши кузатилган. Авлод бериши умуман колорадо қўнғизининг учиши, -70C (январ учун) +220 C (июл) учун қулай ҳисобланади. Бу минтақаларда йиллик ёғин миқдори 200-1000 мм, 20-40 кун ёғингарчилик бўлиб, қўнғиз учун оптимал 600-1500 мм, ҳавонинг нисбий намлиги бу минтақаларда 30-80%, колорадо қўнғизи учун бу кўрсаткич 72% атрофида бўлса етарли.
Кўпчилик олимларнинг маълумотларига қараганда колорадо қўнғизи тупроқда қор бўлганда кучли совуқларга ҳам бардош бериши мумкин, лекин қуртлари юқори ҳароратларга бардош бермайдилар шундай қилиб, колорадо қўнғизи АҚШ, Европа мамлакатлари, Финландиянинг, Россиянинг шимолий қисмида ҳам ривожлана олади деб хулоса қилиш мумкин.
Картошка асосий экин ва озуқа бўлсада, шу оилага мансуб кўплаб экинларда (ёввойи ва маданий) помидор, баклажон, қалампир, тамаки, бангидевона, оққурай, итузумнинг барча турларида ва бошқа ўсимликларда озиқланиши мумкин.

Download 71.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling