Reja кириш I. Адабиётлар шарҳи II. Асосий қисм


Download 71.41 Kb.
bet2/9
Sana11.05.2023
Hajmi71.41 Kb.
#1454932
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
МУАТТАР КУРС KOLARADO 0101

I.АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ.
Ефимов (1946) маълумотига қараганда иккинчи жаҳон уруши даврида бутун дунёга қишлоқ хўжалик экинларининг хавфли касаллик ва ҳашаротлари, жумладан, бошқа экинлар қатори картошканинг колорадо қўнғизи ҳам Америка қитъасидан аста–секин Европага, айниқса Германиядан уруш баҳонасида немис босқинчилари бошқа мамлакатларига МДХ, Польша, Пруссия, Австралия, Чехославакияга 600–700 километр чегараларига тарқала бошлади. Шундай йўллар билан МДХ ҳудудига ҳам картошка қўнғизи кириб кела бошлаган. Колорадо қўнғизи – Leptiniotarsa decemliniata баргхўр ҳашаротлар оиласига мансуб бўлиб, илк бор Америкалик олим Сей томонидан 1821 йилда қайд этилган. Америка Қўшма Штатларининг шарқий тоғ тизмаларида якка нусхаларини учратган ва маълумотлар тўплаган. Колорадо қўнғизи, АҚШнинг Колорадо штати ҳудудида биринчи бор аниқланганлиги боис ҳашарот колорадо қўнғизи деб номланган.
Франциялик энтомолог Трувло АҚШ, Канада шароитида ҳаётининг кўп қисмини колорадо қўнғизини ўрганишга бағишлаб, шундай хулосага келади. Колорадо қўнғизи учун иқлим шароити бутун Европа, Сибирдан ташқари Африка шароити колорадо қўнғизи учун қулай деб хулоса қилади.
Фейто эса узининг 20 йилдан ортиқ кузатувига таянган ҳолда колорадо қўнғизининг ривожланиши ҳароратининг шимолий чегараси ўртача январ изотермаси –100C: жанубий изотермаси эса июлъ ойида + 270C деб таъкидлайди.

Шундай қилиб, Трувло ва Фейтлар колорадо қўнғизи тарқалиши мумкин бўлган минтақаларга Европани, Скандинавия ярим оролининг шимолий ярмидан, Финландия, Россия федерациясининг шимолий қисмидан ташқари жойларни киритадилар.


Колорадо қўнғизи денгиз сатҳидан 1700–2000 метр баландликлардаги пастликлар ва тепаликлардаги текисликларда ҳам тарқалишини қайд этиб ўтадилар.
Канадалик олимлар Чибеон, Горхем, Ходсон ва Флонлар 1919 йилда Оттава атрофида колорадо қўнғизи миқдорини ўргана бошлайдилар. 10 та ўсимликда қўнғизлар, қуртлар сонини ҳисоблаб, июн, июл ойларида бир гектар майдонда 37500 қўнғизни санайдилар, 7–10 июлда улар сони шунча бўлган эди, 20 июлдан кейин эса қўнғизлар миқдори яна ортиб борганлигини қайд этганлар, август охирида эса ҳатто 2500000 қўнғизни, шу олимлар – энтомологлар томонидан колорадо қўнғизининг 1–27 августда тупроқда қишловчи миқдори билан қизиқиб ўсимлик устини ёпиб қуйиб 0,35 м2 майдонда тупроқда 250 қўнғиз қишлашга кирганликларини аниқлайдилар. Бу кўрсатгич 1м2 га 714 қўнғизни ташкил этган бўлса хулоса қилиб айтганда 1 гектар майдонда (1921й) 125000 дан 134800 тагача қўнғиз қишлашини маълум киладилар.1922 йилда эса 1 гектар майдон тупроғида 548670 дан 1045450 донагача ташкил этган. Канадалик энтомологлар колорада қўнғизининг озиқланишини ўрганиш билан ҳам тажриба ўтказиб колорадо қўнғизининг 10 та қурти ҳаётининг бошидан охиригача (уч кунда) ўртача 7,92 гр яшил барг (майса) ёки 2,78см2 даги барг юзаси билан озиқланишини кузатдилар.

Қуртлар 4 ёшда овқатни жуда кўп истеъмол килади. Бу даврда 1-2 ёш қуртларнинг иккаласидан 2,5 баравар кўп озуқани истеъмол қилади. Урғочи қўнғизлар эркак қўнғизларга нисбатан 2 марта кўп озуқа ейди. Айниқса кечалари кундузгига нисбатан кўп озуқа истеъмол қилади.


10 та қўнғиз (30 кунда) 34-43 гр яшил майсани истеъмол қилади. Хулоса қилиб айтганда қурт ва қўнғизлар 25–30% баргни йўқ қилади. Шу энтомологлар томонидан таъкидланишича бир она қўнғиздан тарқалган авлод 3 марта тўлиқ насл берса ўртача 500 тадан тухум қуйиб 2,5 гектар майдондаги картошкани тўлиқ нобуд қилиши мумкин. Колорадо қўнғизи картошканинг эртапишар навларини кечпишарларига нисбатан кўпроқ зарарлайди.
С.Алимухаммедов, Б.Адашкеивич, З.Одилов, Ш.Хўжаев (1990). Қўнғизлар кўкламда уйғонгандан кейин тез орада тухум қўя бошлайди. Урғочи қўнғиз одатда 400-800 та кўпи билан 2400 тагача тухум қўяди. Қўнғиз тухумларининг ўзи озиқланадиган ўсимлик баргининг пастки томонига айниқса картошка баргига 20-30 тадан қилиб қўяди. Колорадо қўнғизининг эмбрионал ривожланиш даври асосан температура шароитига боғлиқ бўлиб, 5-20 кунгача давом этади. Баъзи бир вакллари умртқасизлар учун йиртқич ҳисобланади (масалан визилдоқ қўнғизлар, кокцинелликлар, малхамчалар ва бошқалар), биологик курашда катта аҳамиятга эга. Осмоловский, (1994). Францияда ҳар йили 30%, Германияда 20%, АҚШда ҳатто 50% гача ҳосил нобуд қилингани адабиётлардан маълум. А.Ефимов (1946й). Колорадо қўнғизининг Европага келиши океан орқали деб таъкидлайди. Шу сабабли Европанинг кўп мамлакатлари шимолий Америкадан картошка олиб келинишини таъқиқловчи қарорлар қабул қилинган, лекин шунга қарамасдан аста–секинлик билан 1876 йиллардан бошлаб Германия, Голландия, Англияда тарқала бошлаган. Биринчи жаҳон уруши даврида Францияга келтирилган. 1935 йилда қўнғиз Франциядан Испания ва Белгияга тарқалган. 1937 йилда Голландия, Швецарияда учрай бошлаган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Австрия, Венгрия, Польша, Чехословакияда ҳам тарқалган. Уруш пайтида колорадо қўнғизи Польша, Россия, Украина, Руминияга кишлар томонидан келтирилган. Белоруссия, Молдова, Болтиқбўйи республикаларига етиб борган. Колорадо қўнғизи ҳозирги кунда кўплаб мамлакатларга тарқалиб, жумладан Ўзбекистонда ҳам картошкачиликка катта зарар келтирмоқда. Колорадо қўнғизига қарши кураш истисносида кейинги пайтларда кўплаб изланишлар олиб борилмоқда. Бу соҳада чоп этилган адабиётларга назар ташлаганда колорадо қўнғизига қарши кўплаб кураш чоралари синовдан ўтказилиб, амалга тадбиқ этилишига қарамасдан тезлик билан тарқалиб, катта майдонларни қамраб олмоқда.
Богравес С.Й (1986 й) Чехославакия шароитида Кувар Агрохимия журналида (1986й) микробиологик препаратларнинг колорадо қўнғизи қуртларига қарши қўллаш муддатларига боғлиқлигини ўрганиб, ҳашарот қуртларига ёшлик даврида қўллашни тавсия этади. Колорадо қўнғизи популяцияларининг ҳозирги замон пестицидларига чидамлилигини ортиши ҳақида маълумот беради. Стуев А.А (1987) эса колорадо қўнғизига БТБ биотоксибацилиннинг самарадорлиги ҳақида Солен Р. А. Сихура Н.И Живицкий Т. П ўзларининг илмий изланишларини колорадо қўнғизига қарши курашда пестицидларнинг самарадорлиги ҳақида аниқ маълумотлар бериб, микробиологик препаратларнинг нормалари, қўллаш муддатларини ўрганадилар.
Шу тариқа тажрибаларни Романович 3.А.(1987й), Стуев А.А (1988 Й) маълумотларида ҳам кўришимиз мумкин.
Симура А.Т. (1987) маълумотларидан маълум бўлишича колорадо қўнғизига пестицидларни айниқса микробиологик препаратларни қўллаш ҳашаротнинг ривожланиши, озиқланишиига боглиқлигини кўрсатиб 1-2 йил қуртлар 3–4 ёшдагилардан кўра чидамсизроқ эканини курсатади.
Берба Ю. М (1991й) колорадо қўнғизи пестицидлар томонидан ўзини қайта тиклаш муддатларини ўрганиб, децис 2,5 к.э (0,275 л/га), Суми–Альфа 5 % э.к (0,25 л/га) Валотон 50% к.э (1 л/га) пуркалгандан кейин Децис пуркалган вариантда самарадорлик 99,7%, Суми–Альфа 99,6%, Валотонда эса 80,6% ҳашарот нобуд бўлганлигини кузатган.
Гаповетта К. С(1990 й) колорадо қўнғизига қарши кимёвий кураш ўрнига уйғунлашган ҳимояни қўллаш мақсадга мувофиқ деб айрим кучли пестицидларига микробиологик препаратлардан БТБ нинг самарадорлиги тўғрисида маълумот беради. Жумладан БТБ 2,5 кг/га нормада пуркалганда қуртларнинг кўплаб нобуд бўлганлигини аниқлайди.
Местер М.Л; Яроминский Л.Т (1980 й) картошка нав ва гибридлари колорадо қўнғизига ҳар хил чидамлиликка эга эканлигини кўрсада, бу ерда ўсимлик ранги, пигментлари ҳужайра шираси муҳим аҳамиятга эгалигини айтади. Шипевакий С. С ва Зиянининг А. А ўз тажрибаларини 1990 йилда колорадо қўнғизига қарши биологик усул яъни фойдали ҳашарот эдовиули биоэкологияси, озиқланиши тўғрисида олиб бориб, эдовиули илк бор АҚШ шароитида Бац томонидан ўрганилганлиги тўғрисида (1985 й) маълумот беради ва эдовиули монафаг, фақат колорадо қўнғизини зарарлайди деган хулосага келади.
Ш.С.Мухаммадалиев, Б.А.Сулаймонов, М.И.Рашидов, (2002) Тухумидан чиққан личинкалар аввало ўзининг тухум пардасини ейди, сўнгра ўзи турган жой яқинидаги баргларни еб, қуруқ томирини қолдиради. Кейинчалик ўсимликларни учига қараб сўрилаверади. Личинкалар ўсган сайин тобора хўралашади ва кўпайиб кетган тақдирда бутун-бутун дарахтлардаги баргларни еб қўяди. Температура 38 0С ва ҳаво қуруқ бўлганда личинкалар ўсимликнинг соя жойларига ўтиб улгурмасдан нобуд бўлади. Биологик препарат БТБ ҳар хил шароитларда Король И.Т, Сональигин А.П (1987й) тажрибалари маълумотларида ўрганилганлиги маълум. Григорьевич И.В, Кравченко О.Н, Клиригсун Е, Е (1987) лар қарши кураш муддатлари устида микробли препарат Бооврил спораларининг самарадорлиги қўнғиз қуртларини 50–55% камайтириши тўғрисида маълумот берсалар, Карол, Романович самарадорлиги 88-93% эканлигини кўрсатади. Выповец С. А, Корненко А. А (1992) Эйм 124- к.э препаратини колорадо қўнғизи қуртларига таъсирини ўрганиб физик–химик хоссалари синаб кўрилган. Саулин А. Х. Волкович Т. А 5 йил давомида колорадо қўнғизи экологиясини ўрганиб популяцияси кузатилган, озиқланиш диапаузаси, ривожланиш тезлигига ҳарорат, иқлимнинг таъсирини ўрганишган. В. С Липовидов, М.М Росул, В.С. Нестерев, В. А Начальников ҳам ҳар хил иқлим шароитларини колорадо қўнғизига таъсирини ўрганиб тавсиялар берадилар.
А.Ш.Хамроев, Ж.А.Азимов, Т.Б.Ниёзов (1989й). Қаттиқ қанотлилар ёки қўнғизлар (Colophtera). Булар тури сони жиҳатдан энг катта туркумдир. Қўнғизларнинг 250 га яқин тури маълум.

Характерли ҳусусиятлари уларнинг биринчи жуфт қанотлари қаттиқ қанот қалқонларга ёки эмитраларга айланганлиги бўлиб, тинч холатида орқа томонига ёпишиб туради ва уларнинг остки юкланган икинчи жуфти пардақанотлар жойлашади. Айни вақтда қанот қалқонларнинг бири иккинчисига зич тақалиб тўғри чок чизиғи ҳосил қилади. Оғиз аппарати кемирувчи типда, личинкалари чувалчангсимон ёки комподезсимон.


Ғумбаги эркин ҳаракатсиз. Колорадо қўнғизи биоэкологияси, қарши кураш чоралари, озиқланиши, зарар келтириши тўғрисида кўп маълумотлар берилган булсада, Ўзбекистон шароитида олимлар томонидан хозирги кунда хам изланишлар олиб борилмокда.
Кейинги йилларда республикамизда колорадо қўнғизига бағишланган мақолалар кам, бу соҳада ўрганилмаган саволлар кўп шунинг учун ҳам биз маълум бир фермер хўжалик шароитида пестицидларнинг колорадо қўнғизига қарши курашдаги самарадорлигини аниқлаш борасидаги ишларини ривожлантирдик. Колорадо картошка қўнғизи тўғрисида адабиётларда маълумотлар етарли келтирилган булсада, Ўзбекистон шароитида бу хавфли ҳашарот–зараркунанда кейинги 5–10 йилда кўплаб учраб картошка ва бошқа экинларга (бойимжон, помидор, калампир ва ҳоказо) катта хавф солиши бутун халқнинг айниқса изланувчи олимларнинг диққат марказига бўлмоғи лозим.



Download 71.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling