Reja кириш I. Адабиётлар шарҳи II. Асосий қисм
Колорадо қўнғизига қарши курашнинг картошка ҳосилдорлигига таъсири
Download 71.41 Kb.
|
МУАТТАР КУРС KOLARADO 0101
3.2.Колорадо қўнғизига қарши курашнинг картошка ҳосилдорлигига таъсири.
2016-йилдаги шахсий кузатувлар шуни кўрсатдики, колорадо қўнғизи Юртимиз шароитида 3 тўлиқ авлод бериб, асосан апрел ойлирида пайдо бўлди, вегетациянинг охиригача тўхтовсиз давом этиб, адабиётларда баён этилган маълумотларга тўғри келади ва яшил массага жуда катта зарар келтирди. Айрим ҳолларда картошканинг ер усти қисми 27-45 % гача нобуд бўлди, натижада ер остки қисмига яъни туганакларнинг ҳосил бўлишига, уларнинг ривожланишига катта зарар етказди, ҳосилдорлик режага нисбатан ҳам кам бўлди (назорат вариантида), лекин ўз навбатида кимёвий ҳимояланган майдонлардаги ҳосилдорлик, ишлов берилмаган, ҳимояланмаган майдонларга нисбатан гектаридан 14,4-20,8 центнергача ортиқ бўлди. Ўртача ҳосилдорлик ишлов берилмаган майдонларда гектарига ўртача 115,2 центнерни ташкил этган бўлса, Политрин Ка 0,1 л/га пуркалган майдонда гектаридан ўртача 136,0 центнер бўлган, бошқа вариантларда ҳам юқори 129,6-133,9 центнерни ташкил этган. Назорат майдонига нисбатан ҳосилдорлик 12,5-18,1 % сақланиб қолганини тажриба натижаларидан кўрамиз. (5.2.1-жадвал). Колорадо қўнғизи қуртига қарши курашиш, нафакат биринчи, балки узоқ давом этадиган барча фазалари ва авлодларига олиб борилганда етиштириш мумкин бўлган ҳосилни сақлаб қолишга эришиш мумкин. IV.ХУЛОСА 1. Колорадо қўнғизи тез урчийдиган ва хавфли зараркунанда бўлиши, унга қарши курашишни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда, шунинг учун ҳам биз туман фермер хўжаликлари шароитида олдинлари қўлланиб келган фосфорорганик бирикма Фазалон билан бир қаторда янги истиқболли инсектицидлардан Политирин Ка ва Суми-альфа препаратларни ҳам синаб кўрдик. Бу препаратлар Фазолонга нисбатан 3-4 баробар кам нормада ҳам қурт, ҳам қўнғизларга юқори биологик активлик кўрсатиб, самарадорлиги қуртларига 86,3 %, қўнғизларга эса 64,9 % дан юқори бўлганлиги туфайли ҳосилдорлик ҳам 14,4-20,8 % сақланиб қолинишига эришилди. Экология талабларига тўлиқ жавоб берадиган нормаларда хўжалик иқтисодини мустаҳкамлашда ҳам юқори натижаларга эришилди. 1сўмлик сарф харажатлар эвазига 0,71 дан 1,17 гача фойда олинди. 2. Фермер хўжалигида 2016 йили Политирин Ка 0,1 % к.эм. 0,1 л/га нормадаги вариант ҳар томонлама устунлик қилди. Бошқа пестицидлардан ўзининг биологик самарадорлиги билан ажралиб турди. Шунинг учун ҳам пестицидлар ассортиментидан колорадо қўнғизига қарши Политирин Ка дан фойдаланиш тавсия этилади. Уларга қарши курашнинг энг самарали усули олдинлари ҳам, ҳозирги кунда ҳам кимёвий усул бўлиб қолмоқда.Юртимиз шароитида ҳам колорадо қўнғизига қарши бир қатор инсектицидларни синаб кўриш йўли билан, биринчидан ҳашаротни камайтиришга эришилган бўлса, иккинчидан синовдаги пестицидларнинг самарали турлари, нормаларини аниқлашга эришилди. Пестицидларни қўллашда пестицидларнинг ташқи муҳитга чидамли эмульсия ва суспензиялари пуркалди. Ишлов бериш олдидан танлаб олинган ўсимликларда қурт, қўнғизларнинг ўртача миқдори ҳисобланиб, ишлов беришгандан сўнг, 5-10-15-20 кунлари пестицидлар таъсирида нобуд бўлган ҳашаротлар сони яна қайта санаб чиқилиб, Аббот формуласига асосан пестицидларнинг биологик самарадорлиги аниқланди. Қўлланилган петицидларнинг биологик самарадорлик натижалари жадвалда ҳолида келтирилган бўлиб, улар қўйидаги кўринишда пестицидлар таъсирида колорадо қўнғизи қуртлари вариантлар буйича 64,8-86,3 % гача нобуд бўлиб, қуртлар миқдори ишлов беришдан олдин ўртача 5 ўсимликда 16,6-18,5 донагача қурт бўлган, ишлов бергандан кейин биринчи кузатувда қуртлар вариантларда кескин камайиб, ўртача 0,9-1,7 дона қолган бўлса, назорат (пестицидлар қўлланмаган) майдонда эса, қуртлар сони биринчи кузатувда ўртача 25,6 донадан 64,0 донагача ортиб борганини кўрамиз. Download 71.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling