Reja кириш I. Адабиётлар шарҳи II. Асосий қисм
Колорадо қўнғизининг биологияси ва экологияси
Download 71.41 Kb.
|
МУАТТАР КУРС KOLARADO 0101
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Колорадо қўнғизи кўпайиши ва ривожланиши
2.2.Колорадо қўнғизининг биологияси ва экологияси.
Колорадо қўнғизи фақат қўнғизлик даврида тупроқнинг 18-70 см гача чуқурлигида қишлаб чиқади, бу тупроқ иқлим шароитига қараб ўзгаради. Эрта баҳорда қўнғизлари қишлаган жойлардан тупроқ юзасига кўтарила бошлайдилар. Тупроқ-иқлим шароитига қараб канадалик олимларнинг маълумотига асосан қўнғизлар тупроқ ҳарорати 22-230С иссиқликка етганда, Франциялик, Белгиялик ва бошқа олимлар маълумотларига қараганда 14-150С градус айрим ҳолларда 100С етганда қўнғизлар тупроқ юзасига уйғониб чиқишлари мумкин деган хулосалар бор. Баҳорда вақтинчалик совуқлар бўлсада, қўнғизларнинг уйғониши 1-2 ҳафтага, ҳатто 3 ҳафта кечикади. Асосан феврал ойининг ўрталарида қўнғизлар пайдо бўлиб, иқлим шароитига қараб май ҳатто июн ойларигача боради. Намгарчиликнинг кўп бўлиши, юқори атмосфера ҳароратида қўнғизларнинг уйқудан уйғониши тезлашади. Қўнғизлар қишлаб қолган жойларидан тупроқ юзасига чиқишлари билан дарҳол сув излаб топиб қониқиб ичиб кейин картошка экилган майдонларга ўта бошлайдилар. Агарда қўнғизлар туйиб сув ичиб чанқоғини яхши қондирса, кузда қишлашдан олдин туйиб овқатланганлиги туфайли баҳорда овқат вақтида сув топилмаса узоқ муддат овқатланмасдан яшаши мумкин. Бошқа тажрибада эса қишлаб чиққан қўнғизларни овқатлантирмасдан фақат сув ичирганда 11 ойгача чидаши аниқланган. Қишдан чиққан қўнғизлар олдин картошканинг майда барглари билан озиқланса, кейинчалик бошқа органларини шикастлайди, овқат излаб бир кунда 40-500 метргача масофага учиб ўтади. Қўнғизларнинг кўплаб гала-гала бўлиб учишлари ёзда қуруқ иссиқ ҳавода қулай кунлари кўпроқ бўлади. Кузги авлоддан ривожланган қўнғизлар, 12-14 ой ҳатто бир неча йилгача яшайдилар 3.3. Колорадо қўнғизи кўпайиши ва ривожланиши Қишловдан чиққан урғочи қўнғизлар бир оз овқатлангандан сўнг жуфтлашиб тухум қуйишга киришадилар. Лекин, баҳорда қўнғизлар жуфтлашмасдан ҳам тухум қуйишлари мумкин, у ҳолда кузда урғочи қўнғизлар жуфтлашиб, кейин қишлашга кетишлари ҳам мумкин. Жуфтлашиш билан тухум қуйишга киришиш 3 кунгача давом этади. Канадалик олимларнинг кузатишларича урғочи қўнғизлар уруғланган ва уруғланмаган тухумларни қуйишлари мумкин, уруғланмаган тухумлардан авлод (личинка, қурт) чиқмайди, пуч ҳолида қолади. Кузда жуфтлашгач қўнғизлар жуда серпушт булади, кузда 100 тагача тухум қуйиб қолган қисмларни баҳорда қуяди, ўртача бир урғочи қўнғиз (кузгиси) 400-600 дан айримлари эса 1800-2400 донагача тухум қуяди. Ёзда қўнғизлар эса 400-500 та тухум қуяди, кузда қуйилган тухумлар улардан чиққан қуртчалар қишда совуқда деярли ҳаммаси нобуд булади. Урғочи қўнғизлар ўз тухумларини баргнинг остки томонида тўда-тўда қилиб, ўртача 30 тадан қилиб қўяди. Лекин айрим пайтларда бир тўдада 100-200 тухум ҳам қўйиши мумкин. Эрта бахорда қўнғизлар ўз тухумларини картошканинг йирик баргларига, ер устки қисмига яқин жойлашган баргларига қўйса, ёзда эса ўсимликнинг ўрта юзасида жойлашган баргларига жойлаштиради. Тухумда эмбрионнинг ривожланиши ҳам иқлим шароитига боғлиқ бўлиб 4 кундан 17 кунгача чўзилади. Ҳарорат 24-260 C да эмбрион ривожланиш даври 4-5 кун 20-220C да 5-6 кун, 18-200 C да 7 кун,120 C да 17 кун, ҳарорат 120C дан паст, бўлганда тухум ривожланмайди, ҳарорат +380 C дан юқори бўлганда тухум ривожланмасдан ўлади. Қўнғизлар тухумларини қуйган жойларида бир мунча қийшайтирган вертикал ҳолатда қуйиб махсус суюқлик билаб қотириб қўяди. Тухумдан чиққан қуртчалар 2,4 мм гача катталикда бўлиб, тухумдан чиқиб тухум пўстлоғи билан озиқланади, айримлари эса тухумлар билан озиқланиши кузатилган, бундай қуртчалар кейинчалик майда баргларнинг мағзи билан озиқланишга ўтадилар (асосан барг тўқимасини барг остидан зарарлайди). Бундай барглар склет (ғалвир) ҳолатига келиб қолади. Кун чиқиши билан баргдан ўсимлик ўсиш нуқтасигача кўтарилиб кейин бошқа шохларга ўрмалаб ўтади. Биринчи ёшдаги қуртчалар олдин баргнинг устки томонини, кейинчалик остки томонини зарарлайди, ва шу ерда тухумлик пўстини ташлаб бир оз катталашиб иккинчи ёшга ўтади. Иккинчи ёшдаги қуртлар ўсимлик устида қолиб, барг мағзи билан озиқланади ва баргнинг йирик томонини қолдиради. Учинчи ёш қуртлар эса, барг пластинкасини тўлиқ зарарлайди, калталарини томирлари билан ейди, қуртлари кундузи ва кечаси тўхтовсиз озиқлансада тўртинчи ёшга бориб жуда ҳам иштаҳаси очилиб очкўз бўлиб, ўсимликни тезлик билан нобуд қилиб, яланғочлаб қўяди. Бундай қуртлар биринчи ўсимликни тўлиқ зарарлаб, кейин бошқа поялар ва ўсимликларга юриб ўтадилар ва овқатланишни давом эттиради. Қуртлар озиқланишни тугатиб тупроққа тушиб ғумбакка айланади. Колорадо қўнғизи қуртлари озиқланаётганда кучли ва сурункали ҳатто совуқ ёмғирни ҳам ҳеч сезмагандек ўсимликда бемалол тураверади, лекин ҳарорат +100 C дан пастга тушганда қуртлар озиқланишни тўхтатиб карахт ҳолга тушадилар ҳарорат +380 C дан ошганда эса иссиққа бардош бермасдан нобуд бўлади. Қуртлик даври ўртача 16-25 кун давом этади. Download 71.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling