Reja кириш I. Адабиётлар шарҳи II. Асосий қисм
Колорадо қўнғизининг зарари
Download 71.41 Kb.
|
МУАТТАР КУРС KOLARADO 0101
- Bu sahifa navigatsiya:
- Колорадо қўнғизининг тарқалиши.
- Қишки диапауза
Колорадо қўнғизининг зарари. Колорадо қўнғизи картошка етиштириладиган барча хўжаликларда ўзининг серпуштлиги, кўп озиқланиши билан катта зарар келтиради. 1919 йилда Канадалик олимлар 10 та майдондан 10 тадан ўсимликда қўнғизлар миқдорини икки хафтада бир санаб турганларида июн ва июлнинг биринчи хафтасида 1 га майдонда ўртача 37500 қўнғиз, 7-20 июлгача эса 75000 қўнғиз, янги-янги авлод пайдо булиши билан эса август охирига бориб 1 гекда 2500000 қўнғиз урчиган ёки айрим майдонларга 1.м2 майдонда 714 қўнғиз бўлган, бир кунда тупроқдан 260000 тагача қўнғиз чиққан, қуртлари эса гектарига ўртача 500000 таданни ташкил этган.
Колорадо қўнғизи кўп урчийдиган ва кўп озиқланадиган ҳашарот, унинг 10 қурти ўз ҳаётида (ўртача 15 кун) 7,92 гр яшил масса билан озиқланган, айниқса 4 ёшда жуда кўп зарар етказади ва бошқа даврлардан кўра 2,5 баравар кўп зарар етказади. Ғумбакдан янги чиққан қўнғизлари 5-6 ҳафтача яшаган қўнғизлардан кўп овқатланмайди, қўнғизлар кечалари кундузга нисбатан кўпроқ овқатланади, 10 та қўнғиз (ўртача 30 кун) 34-42 гр яшил майса билан озиқланган. Шундай қилиб улар 25-30% баргни бир ўсимликдан ейиши мумкин. Ҳисоб қилиб қараганда бир урғочи қўнғиз ўртача 500 та тухум қуйганда авлоди 3 марта қайтарилса 31.000.000 қўнғизга етиши мумкин, бу миқдор 2,5 гектар картошкани бутунлай йўқ қилиши мумкин. Колорадо қўнғизининг тарқалиши. Европадаги деярли барча давлатлардан ташқари кўпгина мамлакатларда: Осиёда – Туркияда; Америкада – АҚШ, Канада, Мексика ва Гватемалада; барча Европа мамлакатларида, ҳамда Ўрта Осиёда тарқалган. Бу зараркунанда биринчи бор АҚШ нинг Колорадо штатида 1859 йили аниқланган эди. Европага колорадо қўнғизи бир неча бор картошка махсулоти билан ўтган, аммо биринчи жаҳон урушининг охирларидагина Франциянинг Бордо туманининг атрофида мустаҳкам ўрнашиб олишга муваффақ бўлган. Бу ердан бошлаб ҳар йили 150-400 кмга Европа мамлакатлари сари силжиб кенг ёйилиб кетган. Украинада колорадо қўнғизининг уяси биринчи бор 1949 йили Львов вилоятида аниқланган. Гарчи карантин хизмати томонидан ўз вақтида амалга оширилган тадбирлар натижаси-да зараркунанданинг Россия бўйлаб тезда кенг тарқалишига йўл қўйилмаган бўлсада, кейинчалик бу ҳашарот тарқалган чегара анча кенгайиб Урал чизиғи тоғларидан ҳам ўтиб кетган (В.А. Лебедев ва А.И. Сметник, 1983). Ўзбекистонда колорадо қўнғизи биринчи бор 1974 йили Тошкент вилоятининг «Чорвоқ» ва «Бўстонлиқ» хўжаликларида аниқ-ланган эди. Бу ерга зараркунанда Белоруссиядан келтирилган картошка уруғи билан олиб келинган эди. Фақатгина Узгоскарантин ходимларининг туман мутахассислари билан хамкорликда ўз вақтида амалга оширилган комплекс тадбир-ларигина кейинги тўрт йил ичида бу уяларни бартараф этишга имкон берди. Кейинги йиллари (яна уруғлик маҳсулот билан) колорадо қўнғизи Ўзбекистон шароитида уялар вужудга келтиришга муваффиқ бўлди. Шундай уяларга илкбор: Фарғона вилоятининг Сох водил хўжаликлари; Тошкент вилоятида – Калинин, Оржоникидзе ва Тошкент туманларидаги айрим хўжаликларни киргизиш мумкин. Шундай қилиб, колорадо қўнғизи мамлакатимизда ташқи карантин объектидан ички карантин объектига айлан-ди. . Қўнғизлар озиқланган дала шароитида 20-60 см чуқурликда қишлаб қолади. Баҳорда, ер сатхи 14-150 С гача қизиши билан қўнғизлар учиб чиқабошлайди. Кўшимча озиқлангандан сўнг хашаротлар урчийди ва урғочи қўнғизлар итузумгулли ўсимликларнинг барг тагига тўп-тўп қилиб 12-80 тадан тухум қўяди. Ўртача бир қўнғиз 400-700 та, кўпи билан 2400 тагача, тухум қўйиши мумкин (С.М. Поспелов, 1978). Тухуми 5-17 кун ривожланганидан кейин, личинка чиқади ва ўсимлик билан озиқланиб 16-34 кун ичида тўрт марта пўст ташлаб узунлиги 15 ммга етади. Личинкалари ерга тушиб 5-15 см чуқурликда ғумбакка айланишади. Ғумбак ривожланиши 12-24 кун давом этади. Минтақамизда колорадо қўнғизи йилига 1-3 та авлод бериши мумкин. Чет элда (Болгарияда) 4та авлод беради. Са-баби, бизнинг ёзи иссиқ жозийрама кунлари бу хашарот ёзги диапаузага кетади. Колорадо қўнғизининг совуққа чидамли-лиги унча юқори эмас. Тажрибаларда – 9-110С да 9 соат мобайнида 50-100% қўнғиз қирилган. Шунинг учун ҳам шимолий минтақаларда айрим йиллари қишлов пайтида 85% гача қўнғиз қирилиб кетади. Колорадо қўнғизи ривожлани-шининг хусусиятларидан бири - мухитга мослашишдир – бу диапауза орқали амалга оширилади. Бу хашаротда олти хил диапауза аниқланган. Қишки диапауза кузнинг 3-4 ойлари мобайнида (август-ноябр) ўтаб организм заҳира моддалари-нинг секин-аста сарфланишини таъминлайди; совуқ тушиши билан - қишки олигопауза – эрта баҳоргача давом этади; ёзнинг иссиқ кунлари бир қисм қўнғизлар 11-36 кунга ёзги диапаузага кетади; ёзнинг ўртасида қишлаб чиққан қўнғиз-ларнинг деярли ярми ёзги уйқуга (1-10 кунга) кетади. Бир ёки икки қишни ўтаб шу билан бирга урчиб ривожланган қўнғизлар август-сентябрда учинчи марта қайта диапаузага кетиши мумкин. Ва ниҳоят, бир қисм қўнғизлар тупроқда 2-3 йил мобайнида кўпйиллик диапаузани ўташи мумкин (суперпауза). Қизиғи шу ердаки, диапаузага кетган қўнғизлар эгатларнинг ҳамма ерида ҳам бир текис жойлаша-вермайди. Маҳсус тадқиқотлар (В.М. Глез, 1983) шуни кўрсатдики, умумий сонининг 77% ти ариқ ичида юмшоқ тупроқ остонасида 5-15 см чуқурликда жойлашар экан. Буни, кузда, ҳосил йиғилган пайкалларда зараркунандани назорат қилишда инобадга олиш керак. Актив ва пассив ҳолда тарқалади. Актив ҳолда майдонлардан– майдонларга учиш билан, личинкалари эса юриб ўтадилар, қуртлари қисқа масофаларга, қўнғизлари 20 км гача озиқа излаб тарқалса, кўплаб юрганда 50 км гача боради. Иссиқ кунлари қўнғизлар ҳавога кўтарилиб 40-500 метргача учадилар. Колорадо қўнғизининг биологияси, экологияси, тарқалиши ва зарар келтириши тўғрисида изланишлар олиб бориб, колорадолик олимлар колорадо қўнғизи қишлаб қолган жойларидан яъни қишки уйқудан тупроқ ҳарорати +22 +230 C бўлганда уйғонади деб хулоса қилганлар. Европалик, Франциялик, Белгиялик олимлар эса 14-150 C да ва ҳатто +100 C да ҳам уйғонганини маълум қиладилар. Шарҳдан кўриниб турибдики, бу соҳада олимлар ўртасида ҳам анча ноаниқликлар бор. Айрим Европа энтомологлари қўнғизлар қишдан чиқишига вақтинча бўлиб ўтадиган совуқлар таъсир этади деб хулоса қилади. Бу ҳолда ҳашаротларнинг чиқиши 1-3 ҳафтага чўзилиб кетади. Ҳатто апрел ўрталаридан бошлаб май, июн ойларигача боришини кузатганлар. Колорадо қўнғизи биологияси, экологияси соҳасидаги кузатувларга олимлар юқори ҳарорат тухумининг ривожланишига салбий таъсир этиб, яъни ривожланмасдан пуч бўлиб қолишини кузатган,+380С тухумни тўлиқ нобуд бўлишига олиб келган. Маълумки, ҳашаротлар миқдорини камайтиришга қарши тажриба-ларнинг аҳамияти катта, айниқса колорадо қўнғизига қарши тез урчиб, тез кўпайиши туфайли кимёвий кураш муҳим рол ўйнайди. Агротехник тажрибалар асосан, картошка пояларини картошка йиғиштириб олингандан сўнг майдонлардан олиб чиқариб ташлаш, томатдош ўсимликларни йўқотиш, кузда картошка учун қолдирилган майдонларни чуқур, сифатли қилиб шудгор қилиш, қўнғизларни қишлаб қолувчи даврларини 25-50% гача камайтиради, чидамли навларни экиш, қатор ораларини юмшатиб, бегона ўтларни йўқотиб, картошкани бақувват ўстириш билан колорадо қўнғизи зарарига чидамлилигини ошириш учун азотли, фосфорли, калийли ўғитлардан самарали фойдаланиш катта аҳамятга эга. Бу усуллар катта маблағ ва харажатлар талаб қилинганда картошкадан мўл ҳосил олишга қаратилган тадбирларга боғланиб кетади. Биологик курашда – бутунлай картошка билан шуғулланадиган мамлакатларда ҳам етарли, самарали натижаларга эришилган бўлмасада, илмий изланишлар олиб борилиб бир қанча янги микробиологик препаратлар устида кузатишлар ўтказилиб, колорадо қўнғизи қурти, қўнғизнинг табиий кушандаларини излаб топиш, уларни акклимитазация қилиш устида ҳам амалий ишлар қилишмоқда Download 71.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling