Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


Бошқарув аппаратини оператив муаммоларни ҳал қилиш жараёнида фойдаланилмайдиган маълумотлардан максимал даражада озод қилиш


Download 0.99 Mb.
bet18/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

2. Бошқарув аппаратини оператив муаммоларни ҳал қилиш жараёнида фойдаланилмайдиган маълумотлардан максимал даражада озод қилиш. Бунга энг оммавий ишлаб чиқариш ва иқтисодий вазифаларни ҳал қилишни автоматлаштириш ва фақат бошқарув аппарати ходимларининг талабига биноан компьютер маълумотларини сўраш тизимини тайёрлашга ўтиш орқали эришилади.
3. Корхонанинг ягона маълумотлар базаси ва ахборот-маълумот тизимини ташкил этиш. Бошқарув аппаратининг турли функциялари ва бўлинмаларига хизмат кўрсатувчи ахборот-маълумот дастурларининг бирлиги қабул қилинадиган қарорларнинг интеграцияси, ўзаро боғлиқлиги ва таққосланишини таъминлайди, бўлинмаларни ҳар кунги одатий операциялардан озод қилиб, бошқарув аппаратининг ишини сезиларли даражада соддалаштиради.
4. Тизим ва бошқарув объекти ўртасидаги маълумотлар оқимини компьютер орқали ташкил қилиш. Ишлаб чиқаришнинг жорий ҳолатини ҳисобга оладиган ва фаолият режаларининг бажарилиши ва тузатилишини назорат қилиш учун зарур бўлган бирламчи ҳужжатларнинг бутун оқими тизимга тўғридан-тўғри шаклланиш жойларидан киритилиши керак. Маълумот оқимини ахборот тармоғининг бирламчи тугунларига ўтказиш бошқарув аппарати ходимларини дастлабки ҳужжатларни қабул қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ қўл ҳаракатларидан озод қилади.
5. Бирламчи ҳужжатларда маълумотларни бир марталик қайд этиш. Бирламчи хужжатларда фақат ишлаб чиқариш динамикасининг ҳолатини характерловчи маълумотлар акс эттирилиши керак. Ортиқча кўрсаткичларни чиқариб ташлаш қуйи бошқарув звеносида бошқарув ишларининг кўп меҳнат талаб қилишини камайтиришга имкон беради.
6. Маълумотлар банкида сақланадиган маълумотномаларни доимий равишда янгилаб туриш. Тўғри қарор қабул қилиш учун барча маълумотлар янги ва долзарб бўлишлари керак.
7. Тизимнинг барча элементларини макон ва вақт ичида органик синтез қилиш, шунингдек бошқариш масалаларини ҳал қилиш жараёнида уларнинг ишлаш графигини белгилаб олиш керак.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling