Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари


Деполяризациянинг критик даражаси


Download 437.43 Kb.
bet12/13
Sana27.10.2023
Hajmi437.43 Kb.
#1726044
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2-mavzu

Деполяризациянинг критик даражаси локал (маҳаллий) жавоб Агар нерв толасига қисқа вақт давомида кучсиз электр токи таъсир эттирилса, тола ичидаги электрод тинчлик потенциалининг бироз ўзгарганини қайд қилади. Бу электртоник потенциалдир. Ўзгармас электр токи билан нрв толасига таъсир этилганда мембрана потенциалининг ўзгариши катод (манфий электрод) ва анод (мусбат электрод) атрофларида турлича бўлади. Ток уланганда сиртдан ўралган катод тагида деполяризация-қутубланишнинг йўқолиши келиб чиқади, бу ўзгариш катэлектрон дейилади. Шу вақтнинг ўзида анод остида гиперполяризация-ўта қутубланиш рўй беради.
Электр токи кучи озроқ оширилса бўсағадан паст таъсирланиш натижаси кузатилади: катэлекротоник потенциалга оз миқдорда яна деполяризация қўшилиб, маҳаллий (локал) жавоб шаклланади. Мембрана потенциалининг бу тарзда ўзгариши тарқоқ эмас, шунинг учун у локал жавоб, деб аталган. Локал жавобнинг миқдори критик даражагача етса, ҳаракат потенциали вужудга келади. Кўпчилик нерв толалар учун мембрана потенциалининг 70-80 мВ дан-50 мВ гача камайиши критик даража ҳисобланади.
Қўзғалувчан тўқималарга тўқиманинг секин ошиб борувчи таъсиротга мослашиш ҳодисаси-адаптация деб аталади.
Қўзғалувчан тўқималарга электр токи таъсир этгандагина эмас, механик, термик ва бошқа таъсирловчилар қўлланилганда ҳам аккомадация келиб чиқади. Қўзғалувчан турли тўқималарнинг аккомадация тезлиги кенг кўламда ўзгариб туради. Иссиққонли ҳайвонларда ҳаракатлантирувчи нерв толаларининг аккомадация тезлиги ҳаммадан юқори. Сезувчан толалар аккомадация тезлигининг камроқ эканлиги билан таърифланади. Юрак мускули, чорак, сийдик йўллари, меъдадаги силлиқ мускулларнинг толаларида аккамодация тезлиги жуда кам.
Қўзғалиш вақтида қўзғалувчанликни аниқлашга қаратилган тажрибалар натижасига кўра, маҳаллий жавоб вақтида нерв толасининг қўзғалувчанлиги бир оз ошади. ҳаракат потенциали чўққисига кўтарилганида тола қўзғалувчанлиги мутлоқ йўқолади. Реполяризация бошланиши билан, қўзғалувчанлик секин-аста тикланади.
Мембрана қўзғалувчанлиги умуман йўқолган вақт мутлақ рефрактерлик даври деб аталади. Бу ҳолатнинг ривожланишига натрий каналлари деярли тўла инактивацияланганлиги, калий учун мембрана ўтказувчанлиги ошгани сабаб бўлади. Реполяризация натрий каналларининг фаоллиги тикланишига ва калий оқимининг секинлашишига олиб келади. Натижада қўзғалувчанлик секин тикланади. Бу вақт рефрактерликнинг нисбий даври дейилади.
Нерв толаларида мутлақ рефрактерлик даврининг давомийлиги 1 мс дан кам, нисбий рефрактерлик эса 5-10 мс давом этиши мумкин. Рефракторлик-француз сўзи рефрактаире-қабул қилмайдиган маънони англатади.
Рефрактерлик таълимоти хақида А. Резенблют, Н.Е. Введенскийлар кўплаб иш олиб борганлар. Одамнинг юрак мускули толалари олинса, бу фазаларнинг давоми 270 мс (Мутлақ рефрактерлик) ва 30 мс (нисбий рефлактерлик) ташкил қилади. Жуда қисқа мутлақ рефрактерликка эга нерв толаси 1 секунда 1000 та ҳаракат потенциали вужудга келтириши мумкин, юрак мускули эса шу вақт давомида 3-4 марта қўзғалиш қобилиятига эга. Демак, нерв толасининг лабиллиги юрак мускулиникига нисбатан 200-300 марта юқори.

Download 437.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling