Амалиётчи психологнинг квалификацион (касбий) мажбуриятлари
Юридик фаолият тизимидаги амалиётчи психолог мутахассисга маълум квалификацион, яъни касбига доир талаблар қўйилади. Булардан энг
асосийси шуки, бундай одам махсус психологик олий маълумот тўғрисида дипломга эга бўлиши керак. Яъни университет, институтнинг "психология" мутахассислигини ёки педагогика олий ўқув юрти қошида ташкил этилган "Таълим тизимида амалиётчи психолог" мутахассислиги бўйича махсус йўналишларини тамомлаган бўлиши керак. Психолог учун чуқур касбий билимлардан ташқари, унга психодиагностика, психотерапия; психокоррекция, патопсихология, психологик консультация ва бошқа соҳалардаги билим кўникма ва малакалар зарур.
Юқорида айтилганлар барчаси амалиётчи психологларга қўйиладиган умумий талаблардир.
Амалиётчи психолог ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимидаги бошқа вакилларга қараганда кўпроқ шахснинг ҳимоячиси бўлганлиги сабабли, унинг маъсулияти ва ҳукуқлари нисбатан бошқа соҳа одамларникидан тубдан фарқ килади.
Психолог қуйидагиларга маъсул (ҳуқуққа эга):
1. Мижозларининг қизиқишлари бузилса, уларни фаол равишда химоя қилиш:
2. ўз компетенцияси (билимлари) доирасида мустақил профессионал қарорлар қабул қилиш:
3. ходимлар хизмат Низомга зид ҳолатларда фаолият олиб борилаётган бўлса, бу ходимлар психологиясига зарар келтирадиган бўлса, хизмат жараёнига аралашиш:
4. маълум ҳукуққа эга бўлган юристлар -раҳбарлар, бўлим бошлиқлари ва бошқа ваколатли шахсларнинг ходимнинг такдири билан боғлиқ ижобий қарорлар қабул қилишига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишига эришиш:
5. Амалиётчи психологларнинг хукукларини ҳимоя қилувчи ҳужжат бу психологик хизмат тўғрисидаги Низомлардир.
Амалиётчи психологларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилувчи ташкилот бу психологлар ассоциациясидир.
Ўзининг амалий ишида психолог муаммоларнинг бир қисмини мустақил ҳал қилса, бир қисмини соҳа мутахассислари билан ҳамкорлиқда ҳал килади.
Мавзу юзасидан назорат ва муҳокама учун саволлар
Do'stlaringiz bilan baham: |