Режа: Психологик портрет ва уни яратиш, психологик кузатув асосида жиноятчиларни ўрганиш


Download 31.32 Kb.
bet8/8
Sana06.04.2023
Hajmi31.32 Kb.
#1330175
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8 Мавзу Юридик фаолиятда психотехника ва портрет яратиш орқали жиноятчиликни

Оператив ходимда қидирув ишларини олиб бориш учун қуйидаги психологик сифатлар: психологик тайёргарлик, касбий маҳорат, оператив хотира, мантиқий тафаккур муҳим ҳисобланади.
Дастлабки оператив текширув, оператив кузатув ва оператив ишловдан кўзланган мақсадга эришиш учун ички ишлар органларига оператив қидирув фаолиятидаги мавжуд куч, восита, усуллар ва бошқа имкониятларни белгиланган тартибда қўллашга, оператив комбинациялар ўтказишга руҳсат берилади.
Шу мақсадда оператив ходимлар ички ишлар органларининг турли бўлинмалари билан ҳамкорлик қиладилар, ҳуқуқни муҳофаза қилишнинг бошқа органлари, шунингдек, ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, жамоатчилик ва алоҳида фуқароларнинг ёрдамларидан фаол фойдаланадилар.
Шундай қилиб, жиноят содир қилган шахслар қидириб топишда ва қўлга олишда оператив ходим жабрланувчи, гувоҳ, қидирувдаги шахслар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари талаб этилади. Бунинг учун соҳа мутахассиси кучли психологик билимга эга бўлиши, сўроқ қилаётганларни ҳар бир ҳаракати, гапирётган гапларининг рост ёки ёлғон эканлигини синчковлик билан илғаб, англаб олиши керак.
Оператив ходим қанчалик кўп маълумотга эга бўлса, йиғилган маълумот шахснинг қаерга кетиши мумкинлиги, ким билан бўлиши, нима учун содир қилганлигига ойдинлик киритади. Шунингдек, қидирувдаги шахснинг эҳтимолда тутилган ҳаракатлари ва яшириниш мақсадларини, ниқобланиши, одатлари ва қизиқишлари, характери ва темпераментини, шунингдек, қидирувдаги шахснинг яқин қариндошлари, танишлари ҳақида маълумотларни тўла эгаллашга имкон яратади. Мана шу йиғилган маълумотлардан унумли ва моҳирона фойдаланган ҳолда қидирувдаги шахснинг бошқа шахслар билан ўзаро алоқасини аниқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Мавзу юзасидан назорат ва муҳокама учун саволлар

  1. Психологик портрет ва уни тузиш қандай амалга оширилади?

  2. Жиноят содир қилган шахсларни қидириш фаолиятини психологик босқичлари

  3. Шахснинг психологик портретини яратишда нималар инобатга олинади?

  4. Тажовузкор-экстремистик ҳаракатларга мойил таҳликали гуруҳларнинг психологик портретини яратинг.

  5. Террористик гуруҳлар фаолиятининг асосий белгиларини тушунтиринг.

  6. Роберт Жей Лифтон назариясини тушунтиринг.

  7. Жиноят нима? Унинг қандай психологик жиҳатлари бор?

  8. Психологик кузатувда жиноятчиларни ўрганиш.

  9. Оператив-қидирув фаолиятида жиноий ҳаракат босқичлари қандай?

  10. Оператив ходимда қидирув ишларини олиб бориш учун қандай психологик сифатлар зарур?



1 Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. –Т., 2008. – 8-б.

Download 31.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling