Режамизни ички ишлар органлари ходимлари фаолияти мисолида кўриб чиқамиз. Жиноят содир қилган шахсларни қидириб топиш ва қўлга олишда оператив ходим жабрланувчи, гувоҳ, қидирувдаги шахслар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари керак. Чунки бу маълумотлар шахснинг қаерга кетиши мумкинлиги, ким билан бўлиши, нима учун бу жиноятни содир қилганлиги ҳақида хулоса қилишига имкон беради. Жиноий ҳаракат ўзининг динамик хусусиятига эга, сабаби ҳар бир қилмишнинг бошланиш ва охирги босқичи бўлиши табиий.
Маълумки, оператив-қидирув фаолиятида жиноий ҳаракат қуйидаги икки босқичга бўлинади:
1) мотивацион, яъни бошланғич, тайёргарлик босқичи;
2) мақсаднинг қатъийлиги, яъни ўз мақсади йўлида иродавий куч ишлатиш натижасида бирор-бир қилмишнинг содир этилиши.
Оператив(тезкор фаолиятни амалга оширувчи) ходим қидирув фаолиятини амалга оширишда содир этилган жиноятга қараб жиноятчининг хулқ-атворини психологик башорат қилиши ва унинг психологик портретини хаёлан тасаввур этиши зарур. Чунки жиноят содир этганидан сўнг қидирувдаги шахснинг руҳиятида ўзгаришлар бўлади ва бу кўп жиҳатдан унинг психологик тузилишига боғлик. Шу нуқтаи назардан, тезкор ходим қидирув фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга эътибор қаратиши зарур:
– содир этилган жиноят онгли, режа асосида амалга оширилганлигини ҳисобга олиш ва шу асосда қидирув тусмолларини тузиш;
– содир этилган жиноят айрим ижтимоий нормаларнинг бузилиши ёки эҳтиётсизлик натижасида амалга оширилмаганлигини ҳисобга олиш. Чунки профессионал жиноятчиларда олдиндан тайёргарлик кўриш натижасида ҳиссий эмоционал зўриқиш камроқ бўлади.
Жиноят содир қилган шахс психологиясида доимо содир қилган жиноятимни ҳеч ким топа олмаса яхши бўларди, буни учун мен барча шарт-шароитларни амалга ошириб қўйдим, деган фикр туради, Рецидивист шахслар кўпинча жиноят содир қилишларидан олдин илгари содир қилган жиноятларидаги хатоларини ҳисобга олади, уни ўзича таҳлил қилади ва орган ходими исботламаса, исботлай олмаса яхши бўлади, деган хаёл билан юради.
Do'stlaringiz bilan baham: |