Жиноят содир қилган шахсларни қидириш фаолиятини психологик жиҳатдан қуйидаги босқичларга бўлиб ўрганиш зарур.
Биринчи босқичда қидирувнинг сабаби, мақсади, жиноятни ким ёки кимлар содир этгани, содир этиш усуллари, жиноятчиларнинг жиноят содир қилишдан мақсад ва вазифалари психологик жиҳатдан ўрганилади.
Иккинчи босқичда гувоҳлар ва уларнинг кўрсатмалари, уларга хос психологик хусусиятлар, жиноятчи шахсларнинг психологиясини ўрганиш (яъни жиноятга алоқадорлигини)га эътибор қаратилади.
Бунда қуйидаги психологик ҳолатлар ўрганилади:
– жиноятчининг ташқи кўринишини идрок этиш;
– жабрланувчининг ташқи кўринишини идрок этиш;
– жиноятчи шахснинг хатти-ҳаракатларини эсда сақлаб қола билиш;
– жиноятчи шахснинг юз тузилишини тасвирлаб бериши;
Учинчи босқичда жиноятчи шахс ҳақида маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш:
– жиноятчи шахснинг ташқи кўриниши ҳақида тасаввурга эга бўлиш;
– жиноятчи шахснинг образини хаёлий тасаввур қила билиш;
– қидириш ишларини олиб боришда жиноятчи шахсни тахминий билиш;
– яшариниш жойларини тахмин қила олиш;
– қидирувдаги шахсни қўлга олиш учун қўлланадиган усулларни ўйлаб топиш.
Тўртинчи босқичда оператив ходим қидирув ҳаракатларини амалга ошириш жараёнида қуйидаги ҳолатларни аниқлаши керак:
– қидирувдаги шахснинг эҳтимол тутилган ҳаракатлари ва яшириниш жойлари;
– унинг ниқобланиши;
– одатлари, қизиқишлари;
– характери ва темпераменти;
–қидирувдаги шахснинг яқин қариндошлари, танишлари, дўстлари ҳақида маълумотларга эга бўлиш;
– қидирувдаги шахснинг бошқа шахслар билан ўзаро алоқаси; (Мобил телефондаги мулоқотларини ўрганиш)
– қидирувдаги шахс қидирув ҳаракатларини сезганда ўзини четга олиши ва алдаш усуллари;
– қидирувдаги шахснинг интеллектуал ва бошқа шу каби психологик томонларини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади.
Қидирувдаги шахс хатти-ҳаракати динамик характерга эга. У қидирувда қўлга киритилган маълумотлар асосида вужудга келади ва ўзгариб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |